МЧЖ директори жорий йил учун таътил олмаган.
МЧЖ директори таътилга чиқиш учун қандай тартибда рухсатнома олиши керак?
– Таътиллар жадвали ёки тарафлар келишувига (иш берувчи – муассислар умумий йиғилишининг раиси ва ходим – директор ўртасида) кўра директорга меҳнат таътили берилади.
Директорга таътил берилиши муассислар йиғилишининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённомага асосан буйруқ тузилади ва муассислар умумий йиғилишининг раиси томонидан имзоланади. Шунингдек баённомага асосан директор ўз номидан таътилга кетиши тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириши мумкин.
Муассислар умумий йиғилишининг баённомасида директорни лавозимга тасдиқлашда унга таътил берилиши бошқача тартибда расмийлаштирилиши белгиланган бўлса, ушбу тартибга риоя қилиниши лозим.