Маълумотим бўйича рассомман. Мусиқа ва санъат мактабида 10 йил ишлаганман. Ҳозир ҳеч қаерда ишламаяпман.
Кейинчалик стаж бўйича муаммолар юзага келмаслиги учун Пенсия жамғармасига бадалларни мустақил тўлашим мумкинми?
– ВМнинг 46-сон қарори билан тасдиқланган Низом чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш тартибини белгилайди. Тегишинча, ҳозирги пайтда бирор-бир иш билан ёки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан машғул бўлмасангиз, Пенсия жамғармасига бадалларни мустақил тўлашга ҳақли бўлмайсиз.