Байналмилалчи жангчилар учун пенсияга бирор-бир қўшимча тўловлар мавжудми?
– Байналмилалчи жанглар учун пенсия алоҳида қўшимча тўловлар мавжуд эмас. Улар уруш қатнашчиларига тенглаштирилганлигини ҳисобга олган ҳолда, 252-сон Низомнинг 1-иловасига мувофиқ уларга пенсияга устамалар ҳамда уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация тўловлари берилади.
Хусусан, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50%и миқдорида устама ҳақ олиш ҳуқуқига эгалар (Қонуннинг 28-моддаси «ж» кичик банди).
Компенсация пул тўловлари пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45%и миқдорида белгиланади (АВ томонидан 30.12.2010 йилда 2175-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-банди).