Қандайдир сабабларга кўра пенсионер бир йилдан ортиқ вақт пенсия ололмаган бўлса, ушбу давр учун унга пенсия тўланадими?
– Ҳа, ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади (Низомнинг 169-банди, ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова). Бунинг учун яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига пенсия тўловини тиклашни сўраб мурожаат қилиш лозим.