Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 11 / Норматив ҳужжат лойиҳаси

Бизни текширинг, илтимос

 

ДСҚ Солиқ мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжат «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонун ва Солиқ кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Солиқ мониторинги солиқ, бухгалтерия, молиявий ва статистика ҳисоботини ва солиқ тўловчининг бошқа ҳужжатларини реал вақт режимида узлуксиз кузатиб бориш, солиштириш ва таҳлил қилиш йўли билан ўтказилади.

 

Эслатиб ўтамиз, солиқ мониторинги солиқ тўловчи учун ихтиёрий ҳисобланади. Юридик шахс, агар олдинги йил учун унинг даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида 10 млрд сўмни ташкил этган бўлса, солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақли. Ариза берилган йилдан кейинги календарь йил солиқ мониторинги ўтказиладиган давр ҳисобланади (СК 169-м.).

 

Лойиҳадан келиб чиқсак, солиқ мониторингини ўтказиш учун аризани солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан (уни ўтказиш сўралаётган йилдан олдинги йилнинг 1 июлидан кечиктирмай) жўнатиш мумкин. Хоҳишга кўра, солиқ тўловчи мониторинг ўтказишнинг «Йўл харитасини» ишлаб чиқиши ва уни солиқ органига тақдим этиши мумкин. «Йўл харитаси» ахборот алмашиш бўйича қўшма лойиҳа тайёрлашни назарда тутади. Солиқ мониторингини ўтказиш ёки уни ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан 1 ноябрга қадар қабул қилиниши лозим.

 

Агар ҳисобот даврида солиқ мониторинги ўтказилса, ушбу давр учун камерал, сайёр текширувлар ва солиқ аудити ўтказилмайди. Бундан асослантирилган фикр бажарилмаганлиги, солиқ мониторингининг вақтидан аввал тугатилиши ҳоллари мустаснодир.

 

Мониторинг ўтказиш чоғида солиқ органи ташкилотнинг ахборот маълумотлари ва солиқ солиш базасини аниқлаш бўйича ҳужжатлардан, солиқлар ва йиғимлар ҳисоб-китоби, уларни тўлаш ва ҳисоботларни топшириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Солиқ кодексининг 150 ва 151-моддаларига асосан мониторинг жараёнида экспертлар жалб қилиниши мумкин. Бунда солиқчилар солиқ сирини сақлашлари ва фойдаланиладиган ахборотнинг сақланишини таъминлашлари шарт.

Солиқ тўловчи мустақил равишда текширувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш регламентини танлашлари, ноаниқликлар ва саволлар вужудга келганда – асосланган сўров билан солиқ органига мурожаат қилишлари мумкин. Ахборот материаллари, ҳужжатларни солиқчиларга турли усуллар орқали: шахсан ёки вакил, почта орқали ёки буюртма хат билан, телекоммуникация алоқа каналлари, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатиш мумкин. Ҳужжатларни тақдим этиш муддати – тегишли талабнома олинган пайтдан эътиборан – 5 кун.

Солиқ органи ўз ташаббусига кўра ёки солиқ тўловчининг сўровига биноан солиқ ёки йиғимнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги ва ушлаб қолинганлиги, ўз вақтида тўланганлиги юзасидан ўзининг асослантирилган фикрини билдириши мумкин. У солиқ мониторингини ўтказиш муддати тугашидан 3 ой олдин тасдиқланган шаклда тузилиши ва тасдиқланган кундан эътиборан 5 кун ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилиши даркор.

Ҳужжат 2020 йил 26 мартга қадар муҳокама қилиш, фикр-мулоҳаза ва таклифларни киритиш учун жойлаштирилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин. 

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 370 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика