Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 36 / Бухгалтерга тавсиялар

Маблағ етмай турганда...

Корхонада ижрочининг бажарган ишлари ҳақини тўлаш учун маблағ бўлмай қолиши мумкин. Бироқ унда айни шу – харидорларнинг тўлов қобилияти пасайгани сабабли унча яхши сотилмаётган маҳсулот бор. Ушбу вазиятда кредитор бунга розилик билдирса, унга маҳсулот сотиб, муаммони ҳал қилса бўлади. Шундан сўнг муқобил талабларни ҳисобга олиш мумкин.

«Norma» компанияси етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА buxgalter.uz ­илтимосига кўра бундай операциянинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари ҳақида гапириб берди.

 

Ҳужжатлар билан расмийлаштириш

– Бажарилган ишлар учун қарздорликнинг мавжудлиги корхона улар бажарилганини тасдиқлаганидан – бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактурани имзолаганидан далолат беради.

Кредитор қарзи сўндирилиши учун маҳсулотингизни олишга розилик билдирса:

у билан харид қилинадиган маҳсулот ҳажми ва қийматини (у корхонангиз учун бажарилган ишлар қийматига яқин бўлиши кераклигини инобатга олган ҳолда) келишиб олинг. Бунда ҳисоб-китоб иккала тараф учун иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлиши керак.

Эҳтимол, кредиторингизга бажарилган ишлар қийматидан камроқ ёки кўпроқ ҳажм керакдир;

келишилган маҳсулот ҳажмини сотиш шартномасини расмийлаштиринг.

Маҳсулот етказиб бериш бўйича стандарт шартнома тайёрланг.

 

2019 йил 1 январдан бошлаб давлат улуши 50%дан кам бўлган корхоналар билан шартномалар бўйича ички бозорда олдиндан 15 фоиз тўловни амалга оширишга доир талаб бекор қилинган (30.01.2018 й. ПФ-5564-сон Формон 1-б. «а» кичик банди).

Корхонангиз давлат улушига эга бўлмаса ёки у 50%дан кам бўлса, шартномага олдиндан тўлов ҳақидаги шартни киритманг. Бу ҳолда у тўланмайди.

 

Ўзбекистон доирасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида бартер асосидаги шартномаларни тузиш тақиқланган (9.08.1996 йилдаги ПФ-1504-сон Фармон 4-б.).

Ишлар бажарилгани учун етказиб бериш амалга оширилаётганини шартнома шартларига киритманг, акс ҳолда у бартер шартномаси ҳисобланади.

 

зарур ҳужжатларни (харидор томонидан берилган ишончнома, ҳисобварақ-фактура) расмийлаштирган ҳолда кредиторга маҳсулот берилишини расмийлаштиринг.

Маҳсулот етказиб берилганидан ва у ҳисобда акс эттирилганидан кейин сизда дебиторлик қарзи юзага келади. Ушбу босқичда муқобил талаблар ҳисобга олинишини расмийлаштириш мумкин. Бунинг учун тарафлардан бири ариза берса кифоя (ФК 343-м.).

Талабномаларнинг суммаларини тасдиқлаш учун иккала шартнома бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини аризага илова қилинг.

Натижада:

ҳар бир тараф ўзи учун зарур нарсани олади;

ўзаро қарзлар сўндирилади.

Солиқ оқибатлари

Ҳар бир тараф одатдаги тартибда тўлайдиган солиқларни тўлайди.

Ишларни бажарувчи учун бажарилган ишлар ҳажми даромад бўлади. Маҳсулот етказиб берувчи учун – уни сотиш ҳажми.

ҚҚС тўловчилари ҳисобварақ-фактурани ҚҚС билан тақдим этадилар. Бошқа тараф, агар ҚҚС тўловчиси бўлса, ҳисобга олиш қоидаларига риоя этилганда олинган ҳисобварақ-фактурадаги солиқни ҳисобга олиши мумкин.

Товарлар (хизматлар) харидори фақат электрон шаклда қабул қилинган ҳисобварақ-фактураларда акс эттирилган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга (Низом 10-б., ВМнинг 14.08.2020 й. 489-сон қарорига 1-илова).

 

Корхоналар қиймати бир хил – 2 300 млн сўм бўлган товарларни (хизматларни) бир-бирларига берган вазиятдаги эҳтимолий вариантларни кўриб чиқамиз.

Кўрсаткич

 

А ва В корхоналари – айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар (4%лик ставкада)

 

А ва В корхоналари – ҚҚС ва фойда солиғини тўловчилар

 

А корхонаси – айланмадан олинадиган солиқни тўловчи (4%), В корхонаси – ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи

 

А

 

В

 

А

 

В

 

А

 

В

 

Ҳисобварақ-фактурада ҚҚС

 

 

 

2 300 / 115 х 15 = 300

 

300

 

 

300

 

Ҳисобга олинадиган ҚҚС

 

 

 

300

 

300

 

 

 

Тўланадиган ҚҚС

 

 

 

0

 

0

 

 

300

 

Айланмадан олинадиган солиқ

 

2 300 х 4% = 92

 

92

 

 

 

92

 

 

Даромад

 

2 300

 

2 300

 

2 000

 

2 000

 

2 300

 

2 000

 

Муқобил етказиб бериш бўйича харажатлар

 

2 300

 

2 300

 

2 000

 

2 000

 

2 300

 

2 300

 

Ҳисобга олингандан кейинги қарзлар

 

 

 

 

 

 

 

 

Тарафлар ҳар хил солиқ тўлаган вариант энг фойдасиз эканлиги жадвалдан кўриниб турибди. Бу ҳолда ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи В корхонасида ҚҚСни ҳисобга олиш имкони бўлмайди, натижада унинг харажатлари 300 млн сўмга ошади.

 

Бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Материаллар, товарлар олинди

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

2900-«Товарларни ҳисобга олувчи счётлар»

6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Хизматлар олинди

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

 

6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

ҚҚС ҳисобга олиш (тўловчилар учун)

 

4410-«Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Маҳсулотлар, товарлар, хизматлар реализация қилинди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулот реализациясидан даромадлар»

9020-«Товарлар реализациясидан даромадлар»

9030-«Ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

Маҳсулотлар, товарлар, хизматлар таннархини ҳисобдан чиқариш

 

9110-«Реализация қилинган тайёр маҳсулот таннархи»

9120-«Реализация қилинган товарларнинг таннархи»

9130-«Бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар таннархи»

2800-«Тайёр маҳсулотни ҳисобга олувчи счётлар»

2900-«Товарларни ҳисобга олувчи счётлар»

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

ҚҚСни ҳисоблаш (тўловчилар учун), ҚҚС ҳисобга олинди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

4410-«Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

Бир турдаги муқобил талабларни ҳисобга олиш

 

6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Олинган товарлар (хизматлар) қиймати берилганларининг қийматидан ошса, қўшимча тўлаш

 

6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Берилган товарлар (хизматлар) қиймати олинганларининг қийматидан ошса, қўшимча тўловни олиш

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Прочитано: 385 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика