Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 36 / Божхона

Божхона аудити: камерал ва сайёр шаклда

 

ҚҲТБТ порталига ДБҚ томонидан ишлаб чиқилган Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. 

 

Ҳужжат Президентнинг «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони (5.06.2020 йилдаги ПФ-6005-сон) ижросини таъминлашга қаратилган. 

Низом лойиҳаси қуйидаги вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган:

● ташқи савдони ривожлантириш ва товарларни тегишли божхона режимига чиқаришни тезлаштириш;

● божхона тўловларининг тўғри ҳисобланганлиги ва ундирилганлигини таъминлаш;

● ваколатли шахснинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ўрганиш;

● хавфни бошқариш соҳасидаги божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш;

● ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини рағбатлантириш;

● божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш.

Божхона аудити мақсади қуйидагилардан иборат:

● товарларни муайян божхона режимига жойлаштиришнинг қонунийлигини аниқлаш;

● божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мослигини текшириш;

● божхона юк декларациясида расмийлаштирилган товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН кодига мувофиқ тўғри таснифланганлигини текшириш;

● божхона тўловларининг тўғри ҳисобланиши ва ундирилишини таъминлаш.

Низомда божхона аудити қайси ваколатли шахсларга нисбатан ўтказилиши кўрсатилган. 

Божхона аудити мақсадларидан келиб чиқиб божхона аудити камерал ва сайёр шаклда ўтказилиши мумкин. Низомда камерал божхона аудитини ўтказиш тартиби белгиланган, бундай шаклдаги текширув ўтказиш асослари тартибга солинган. Камерал божхона аудитини ўтказиш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги керак. Жойларда божхона аудитини ўтказиш муддати 30 кундан ошмаслиги лозим. Иккала шаклдаги текширув тўхтатиб туриладиган ҳолатлар тартибга солинган ҳамда улар муддатларини белгилаш тартиби қайд этилган. 

Низом лойиҳасида жойларда камерал аудит ва сайёр текширув ўтказилиши тўғрисида олдиндан хабардор қилиш шакллари, шунингдек текширув мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ваколатли шахслардан сўраладиган ҳужжатлар рўйхати келтирилган. 

Низомда алоҳида бобда сайёр божхона текширувини ўтказиш учун ваколатли шахсларнинг объектига мансабдор шахсларнинг тўсиқларсиз кириши учун шароит яратиш масаласи, ваколатли шахслар объектга киришига йўл қўйилмайдиган ҳолатлар баён этилган, шунингдек ваколатли шахс мансабдор шахсни ўз объектига киришини асоссиз равишда рад этганда тегишли баённома тузиш тартиби қайд этилган. 

Ушбу Низомни самарали амалга оширишни таъминлаш мақсадида Божхона қўмитасига Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда божхона аудитини амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш тавсия этилади. 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин. 

Мирёқуб ҲАЙДАРОВ.

Прочитано: 415 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика