Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 27 / Мутахассис маслаҳати

Фойда солиғи ҳисоб-китобида моддий ёрдам қандай акс эттирилади

 

II чорак муайян сабабларга кўра бироз мураккаброқ бўлди. Хўжалик фаолияти тўхтатилган шароитда кўпгина корхоналарнинг ходимлари ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқишга мажбур бўлдилар. Корхоналар мазкур даврда ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга турли моддий ёрдамларни кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Мазкур тўловлар фойда солиғини ҳисоблашда қандай ҳисобга олиниши лозимлигини «Norma» компанияси эксперти Миржалол МИРФАЙЗОВ тушунтириб берди:

 

– Моддий ёрдамнинг айрим турлари чегирилмайдиган харажатларга, айрим турлари эса чегириладиган харажатларга киритилади.

 

Т/р

Моддий ёрдам

Чегирилади (ҳа), чегирилмайди (йўқ)

Асос

1

Ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда

Ҳа

 

СК 377-м. 10-б.

 

2

Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан

Ҳа

3

Бола туғилиши муносабати билан

Йўқ

 

СК 317-м. 6-б. 

4

Ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан

Йўқ

5

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида

Йўқ

 

Чегирилмайдиган моддий ёрдамни (Жадвалнинг 3–5-бандлари) Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0120-сатрида акс эттиринг.

Санаб ўтилган моддий ёрдам турларидан ташқари Солиқ кодексида қуйидаги ҳолатларда тўлов тўланиши назарда тутилган:

фавқулодда ҳолатлар муносабати билан (СК 369-м. 2-қ. 3-б.). Бундай моддий ёрдам жисмоний шахснинг даромади ҳисобланади. Коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар фавқулодда ҳолат деб баҳоланмаган;

бошқа ҳолатларда. Масалан, таътил, туғилган кун, даволаниш, таъмирлаш, набирасининг никоҳ тўйи муносабати билан тўланадиган тўловлар. Улар ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадига киритилади (СК 372-м. 4-б.).

Моддий ёрдамнинг бундай турлари СКнинг 317-моддаси 6-бандига киритилмаган, бироқ бу улар сўзсиз солиқ базасидан чегириб ташланишини англатмайди.

Фақат иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатларни чегириб ташлаш мумкин (СК 305-м. 2-3-қисмлар):

даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

Харажатлар ушбу шартлардан ҳеч бирига мувофиқ келмайдиган бўлса, чегирилмайдиган харажат ҳисобланади.

Моддий ёрдамнинг турларини иқтисодий жиҳатдан асослаш учун уларнинг рўйхатини жамоа шартномасида акс эттиринг.

Мисол.  Моддий ёрдамни Фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттириш

Корхона ҳисобот даврида ходимларга қуйидаги моддий ёрдам турлари бўйича тўловларни ҳисоблади:

таътилга (СК 372-м. 4-б.) – 9 000 минг сўм;

ходимнинг меҳнатда майиб бўлганлиги муносабати билан (СК 377-м. 10-б.) – 5 500 минг сўм;

бола туғилганлиги муносабати билан (СК 377-м. 10-б.) – 3 000 минг сўм;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сотиб олишга (СК 377-м. 10-б.) – 12 000 минг сўм.

15 000 минг сўм (3 000 + 12000) миқдоридаги моддий ёрдам чегириб ташланмайди.

Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0120-сатрида қуйидаги суммаларни акс эттирамиз:

3-устунда – 15 000 минг сўм;

4-устунда – 15 000 минг сўм.

Таътилга моддий ёрдам тўланиши жамоа шартномасида назарда тутилган. Бу – рағбатлантирувчи тусдаги тўлов бўлиб, ходимларни ўз мажбуриятларини сифатли равишда бажариши учун асос тариқасида хизмат қилади, ўз навбатида, корхона фаолиятининг якуний натижасига таъсир кўрсатади.

Таътил муносабати билан бериладиган 9 000 минг сўм миқдоридаги моддий ёрдам – иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган харажат. Шу боис корхона уни чегириладиган харажатларга киритади ва меҳнат ҳақ тўлаш тарзидаги даромад сифатида Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0105-сатрида 3-устунида акс эттиради.

Ходимнинг меҳнатда майиб бўлганлиги муносабати билан бериладиган 5 500 минг сўм миқдоридаги моддий ёрдам – қонун ҳужжатлари нормаларидан келиб чиқиши сабабли бу ҳам чегириладиган харажат. У меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилмайди, шу сабабли корхона уни Ҳисоб-китобга 2-илованинг 01341–0134…-сатрларида 3-устунда харажат турини кўрсатган ҳолда акс эттиради.

Прочитано: 384 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика