Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 27 / Ҳисобни тўғри юритамиз

Ҳар бир бухгалтер билиши лозим

 

Май ойида «Norma» ўқув маркази 2020 йил учун обунани имтиёзли шартларда расмийлаштирган обуначилар учун фойда солиғи бўйича курс ўтказди. Курсни ўтказиш жараёнида тингловчиларда юзага келган саволларга «Norma» МЧЖ эксперти Наталья МЕМЕТОВА жавоб берди. Ушбу материалдан ўқувчиларимиз ҳам ўз саволларига жавоб топишлари ҳамда ундаги маълумотлардан фаолият юритишда фойдаланишлари мумкин.

 

Ольга Гусева:

Асосий воситалар ва бошқа активларни ҳисобдан чиқариш чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланадими?

– СКнинг 317-моддаси 34-бандига мувофиқ товар-моддий қимматликларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарар чегирилмайдиган харажат ҳисобланади.  ТМҚ – айланма активлар. Асосий воситалар улар жумласига киритилмайди.

Асосий фаолият тури – бинони ижарага бериш. Бинони жорий таъмирлаш харажатларини бирйўла харажатларга ҳисобдан чиқариш ва солиқ ҳисоботида акс эттириш мумкинми ёки махсус счётда жамлаш лозимми? Улар қандай ҳисобдан чиқарилади?

– Солиқ тўловчи томонидан бинони таъмирлаш учун қилинган харажатлар қайси ҳисобот (солиқ) даврида амалга оширилган бўлса, ўша ҳисобот (солиқ) даврида солиқ солиш мақсадларида ҳақиқий харажатлар миқдорида харажатлар жумласига киритилади (СК 309-м. 1-қ.).

Асосий воситаларни ишчи ҳолатида сақлаб туриш бўйича харажатлар, шу жумладан таъмирлаш харажатлари бошқа ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобланади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.5.1.2-б.). Улар ижара хизматлари таннархига киритилади.

Светлана Меньшикова:

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси эътироф этилса, ҚҚС тўловчи ҳисобланади (СК 237-м. 1-қ. 3-б.).

Ўзбекистон реализация қилиш жойи бўлган товарлар (хизматлар) солиқ тўловчилар сифатида солиқ органларида ҳисобда турмаган чет эллик шахслар томонидан реализация қилинган тақдирда, солиқ базаси солиқ агентлари томонидан аниқланади (СК 255-м. 1-қ.).

Норезидентнинг хизматлари сиз учун чегирилмайдиган харажат ҳисобланса ёки унга асосан хизматлар импортидан ҚҚСни  ҳисобга олиш мумкин бўлмаган СКнинг 267-моддасининг бошқа бандлари қоидалари қоидаларига тўғри келса, хизматларнинг қийматида ҚҚСни ҳисобга олинг (СК 314-м. 1-қ.). Тегишинча, хизматлар чегирилмайдиган бўлса, ҚҚС билан ҳисобга олинг.

 

 

 

Ҳисобга олиш қоидаларига риоя қилинган бўлса, ҚҚС харажат ҳисобланмайди. Ҳисобга олинадиган ҚҚС реализация қилишдан ҚҚСни камайтиради.– Муайян турдаги харажатлар суммасини қуйидаги формулалар бўйича аниқланг:

Реализация қилинган товарлар таннархидаги харажатлар = Ўтган даврда ишлаб чиқарилган товарлар таннархидаги харажатлар /
Ўтган даврда ишлаб чиқарилган товарларнинг умумий таннархи х
Реализация қилинган товарлар таннархи

ёки

Реализация қилинган товарлар таннархидаги харажатлар =

Ўтган даврда ишлаб чиқарилган товарлар таннархидаги харажатлар /
Ўтган даврда ишлаб чиқарилган товарлар миқдори х
Реализация қилинган товарлар миқдори

ёки бухгалтерия ҳисобига қабул қилинадиган товарлар миқдори:

Реализация қилинган товарлар таннархидаги харажатлар = 

Маҳсулот ишлаб чиқариш даврида 2010-счёт субконто харажатлари бўйича дебет айланмаси /
маҳсулот ишлаб чиқариш даврида

2010-счёт бўйича умумий айланма х
маҳсулотни реализация қилиш даврида

 9100-счёт бўйича айланма.

Ушбу формулада маълумотлар маҳсулотлар (товарлар) номенклатураси субконто кесимида қўлланилиши лозим.

 

МИСОЛ. Ўтган даврларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархидаги моддий харажатлар суммасини аниқлаш

Ўтган даврда корхонада таннархи 10 000 минг сўм бўлган 1 000 бирлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Моддий ишлаб чиқариш харажатлари 6 000 минг сўмни ташкил этган.

Жорий ҳисобот даврида 700 бирлик маҳсулот реализация қилинган. Уларнинг таннархи 7 000 минг сўмни ташкил этган.

Ҳисобот даврида маҳсулотни реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган хом ашё ва материаллар қийматини аниқлаймиз:

6 000 / 10 000 х 7 000 = 4 200 минг сўм.

ёки

6 000 / 1 000 х 700 = 4 200 минг сўм.

 

 

4 200 сўмлик суммани Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-«Харажатлар» иловасининг 020 ва 0101-сатрларига киритинг (3-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган).Карантин даврида фирма фаолият юритмаган, маҳсулот ишлаб чиқармаган бўлса, ускуна амортизацияси қандай ҳисобланади?

 

 

 

– Штат жадвалида назарда тутилган иш ҳақига мунтазам қўшимча тўловлар рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар ёки компенсация тўловлари жумласига киритилади (СК 372, 373-м.).

Бундай харажатлар қуйидаги ҳолатларда чегириладиган харажатлар ҳисобланиши мумкин:

● ҳужжатлар билан тўғри расмийлаштирилган (жамоа шартномаси, штат жадвали, меҳнат шартномалари, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва ҳ.к.);

● қўшимча тўловлар тўланадиган ходимларнинг меҳнати солиқ солинадиган даромад олишга қаратилган бўлса (СК 304-м.)Ҳа, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб хусусий корхона мулкдорига корхона тасарруфида қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади (СК 41-м. 4-қ.).

Дивидендларга тўлов манбаида солиқ солинади (СК 343-м.).

Дивидендлардан солиқ ставкаси – 5 % (СК 337-м. 1-қ. 11-б.).

ХК мулкдорига соф фойдани тўлаш чоғида 5%лик ставка бўйича солиқни ушлаб қолинг ва бюджетга тўланг.

Дивидендлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини дивидендлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этишни ёддан чиқарманг (СК 345-м. 5-қ.).

Прочитано: 378 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика