Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 27 / Солиқ солиш

Норезидентларнинг ФҲШ бўйича даромадларига солиқ солиш

 

Хорижий фармацевтика компанияси ваколатхонаси (ДМни ташкил этмаган ҳолда) хорижлик жисмоний шахсларини конференцияларда иштирок этиш учун жалб этади. Конференциялар масофавий тарзда интернет-трансляция орқали ўтказилади. Келгусида профессорлар, олимлар, шифокорларнинг ЎзРга келиб шахсан иштирок этиши назарда тутилмоқда. Улар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилади. Олимлар жалб этиладиган мамлакатлар асосан Россия, Украина, Беларусь ва Ўзбекистон билан иккиёқлама солиш солишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузган бошқа давлатлардир.

ЎзРдаги хорижий ваколатхонада хорижлик жисмоний шахсларга даромад (гонорар) тўлаш бўйича ЖШДС, ижтимоий солиқ ва ҚҚС қисмида қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

Шартнома мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ уларнинг ЎзР ҳудудида бўлишига оид харажатлар борасида қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган, Ўзбекистондаги манбалардан даромад оладиган жисмоний шахслар ЖШДС тўловчилари деб эътироф этилади. Норезидент ҳисобланган жисмоний шахслар томонидан ЎзРдаги манбалардан олинган даромадларга солиқ агентлари томонидан солиқ базасидан ва 20%лик белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда солиқ солинади (СК 364-м., 382-м., 388-м. 3-қ.).

Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномаларда даромад тўлов манбаида ЖШДС солишдан озод этилиши ёки пасайтирилган ставкаларда солиқ солиниши назарда тутилган бўлса, мазкур нормалар резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган кундан кечиктирмасдан қўлланилади (СК 357-м.). Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатга қўйиладиган талаблар СК 358-моддасида белгиланган.

Ваколатхона ФҲШ шартларига кўра хорижлик ходимларнинг яшаши ва йўл ҳақини тўлайдиган бўлса, бундай тўлов норезидент ҳисобланган жисмоний шахслар учун моддий наф тарзидаги даромад деб эътироф этилади (СК 376-м.). Унга ЖШДС солинади.

Бунда ваколатхона етказиб берувчилар билан тузилган бевосита шартномалар бўйича ушбу харажатларни уларга эмас, балки жисмоний шахслар-норезидентларга пул маблағлари билан қоплаб берадиган бўлса, уларга тегишли солиқ оқибатларини келтириб чиқарадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга тенглаштириладиган ФҲШ бўйича тўлов сифатида қаралади.

Ижтимоий солиқ

Чет эллик юридик шахсларнинг ваколатхоналари ижтимоий солиқни тўловчилар ҳисобланади. Шу жумладан тузилган ФҲШ бўйича жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари солиқ базаси ҳисобланади. Ижтимоий солиқ ставкаси 12% миқдорида белгиланган (СК 402-м., 404-м. 1-қ., 371-м. 2-қ.).

Қўшилган қиймат солиғи

Норезидент-жисмоний шахслар ушбу солиқ бўйича тўлов манбаида солиқ солиш мақсадларида ҚҚС тўловчи ҳисобланмайдилар, шу сабабли бундай даромадлар ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда тўланади (СК 237-м.).

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 400 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика