Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 27 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6013-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг (кейинги ўринлардаАгентлик) тузилмаси иловага** мувофиқ тасдиқлансин.

Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони 50 та штат бирлиги миқдорида белгиланиб, улардан 10 та штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, 40 та штат бирлиги эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилсин.

Агентлик директорига бошқарув ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентликнинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирга, директор ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади;

Агентлик директори ўринбосарлари Агентлик директори тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Агентлик ходимлари директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, уларга эгаллаган лавозими ва иш стажига мувофиқ, шунингдек, аввалги иш жойида берилган ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик мартабалар) ҳисобга олинган ҳолда (мавжуд бўлганда) мартаба даражалари берилади;

Агентликда ишлаган давр ҳарбий ва махсус унвонларни олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади ҳамда уларни Агентликда ишлаш даврида бериш олдинги иш жойи бўйича назарда тутилган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.

3. Агентлик ходимларига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилсин.

4. Агентлик уч ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Агентлик ходимлари учун халқаро ташкилотлар ва етакчи хорижий давлатларнинг коррупцияга қарши курашиш органларида стажировка ўташ ва тажриба алмашиш графигининг хорижий ҳамкорлар билан ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси билан биргаликда Агентликнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда Агентлик фаолиятини, шу жумладан коррупцияга оид жиноятлар бўйича давлат фойдасига қаратилган маблағлар ва қайтарилган активлар ҳисобидан молиялаштиришнинг шаффоф механизмларини жорий этиш юзасидан таклифларни киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда Агентликнинг юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини, шунингдек, зарур алоқа, жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 29 июнь

ПҚ-4761-сон.

 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 30.06.2020 йилдан кучга кирди.

**Қарорга илова «СБХ»да чоп этилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 336 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика