Пойтахтда кузги-қишки мавсумга тайёргарлик ишлари бошланди.
22 май куни Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳридаги иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2020-2021 йилларда кузги-қишки мавсумга тайёрлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унда жорий йилда амалга ошириладиган ишлар, шу жумладан кўп квартирали уй-жой фондини ва ижтимоий соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш белгиланган. Булар янги локал қозонхоналарни қуриш, ер ости ва ер усти иссиқлик тизимини жорий ва капитал таъмирлаш, янги лифтлар ва смарт-ҳисоблагичларни ўрнатиш, болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, ирригация тизимларини янгилаш, янги канализация тармоқларини қуриш, трансформатор пунктларини янгилаш ва пойтахтда амалга оширилиши лозим бўлган бошқа бир қатор вазифалардан иборат.