Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 28 / Бухгалтерга тавсиялар

II чоракда жами даромад 1 млрд сўмдан ошган бўлса, ҳисобот қандай топширилади

 

Солиқ тўловчилар 2020 йилнинг 15 ва 20 июлигача фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича ярим йиллик учун ҳисобот топширишлари керак. Аввалбошдан айланмадан олинадиган солиқни тўлаган, жорий йилнинг ўртасида эса ҚҚС ва фойда солиғига ўтган корхона қандай қилиб ҳаммасини тўғри ҳисоблаши ва солиқ ҳисоботини тўлдириши мумкин? Вuxgalter.uz тавсияларидан фойдаланинг.

Солиқ даврида жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган корхоналар ва солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошган, лекин 1 млрд сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни тўлашлари мумкин (СК 461-м. 1-қ. 1-2-б.).

Бунда айланмадан олинадиган солиқ қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди (СК 461-м. 2-қ. 1-8-б.):

  • импортни амалга оширувчи юридик шахслар ва ЯТТга;
  • акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва (ёки) фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
  • юридик шахслар – қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда 50 га ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
  • лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга;
  • оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга – оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича;
  • бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шасхларга, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда;
  • марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахсларга.

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчисининг 2020 йил I ярим йиллигидаги жами даромади 1 млрд сўмдан ошган бўлса ёки  у, мисол учун, товарларни импорт қилган бўлса, нима қилиши керак?  Бу ҳолда 2020 йил         II чораги учун қандай солиқ ҳисоботини тақдим этиши лозим?

СК 462-моддаси 9-қисми нормасини қўллаган ҳолда мазкур корхона бундай ошиш ёки СК 461-моддаси 2-қисми 1–8-бандларида санаб ўтилган бошқа ҳоллар рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керак.

Бундан ташқари, корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтадиган ойнинг 1-санасидан кечиктирмай my.soliq.uz порталидаги «ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш» хизмати ёрдамида ҚҚС тўлаш учун ариза бериши керак (СК 237-м. 3-қ., 462-м. 9-қ.).

Вазиятни шартли мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.

 

МИСОЛ. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчининг жами даромади 1 млрд сўмлик чегарадан ошди  

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхонанинг 2020 йил январь–апрель ойларидаги соф тушуми 1,1 млрд сўмни ташкил этган. Корхона 2020 йил 1 майдан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғи тўловчисига айланади.

У 2020 йил январь–март ойлари учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиб, I чорак якунларига кўра ҳисобот топширган.

  • I ярим йиллик якунларига кўра корхона:
  • 2020 йил январь–апрель ойлари учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиши ва 15 июлдан кечиктирмай солиқни тўлаши (СК 470-м. 3-4-қ.);
  • 2020 йил май–июнь ойлари учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиши ва ҚҚСни тўлаши: май ойи учун – 22 июндан кечиктирмай, июнь ойи учун – 20 июлдан кечиктирмай (СК 273-м. 1-2-қ.);
  • 2020 йил май–июнь ойлари учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиши ва 20 июлдан кечиктирмай солиқни тўлаши шарт (СК 339-м. 5-қ. 2-б., 340-м., 480-м.).

Корхона Фойда солиғи ҳисоб-китобини топшираётганда Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 010-сатри кўрсаткичи ва Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-илованинг 020-сатри кўрсаткичи умумий суммаси Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сон шакл) 010-сатрида кўрсатилган маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотилишидан соф тушум суммасига мувофиқ келиши кераклигини инобатга олиши лозим.

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар 2020 йил 20 июлдан кечиктирмай кутилаётган ҳажмдан келиб чиқиб – ўтган чорак натижаларига кўра уни ҳисоблаб чиқариш талаби бекор қилингани ҳолатида 2020 йил III чораги учун кутилаётган хажмлардан келиб чиқиб Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишлари керак (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон, 15-б.).

Мисол. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчининг жами даромади 1 млрд сўмлик чегарадан ошди (давоми)

Мисолимизга қайтамиз. Корхона қуйидаги кўрсаткичларга эга:

 

Давр

Товарлар (ишлар, хизматлар)

сотилииши соф тушум

Харажатлар

2020 йил I чораги

700 000 000

600 000 000

2020 йил апрель

400 000 000

180 000 000

2020 йил май

300 000 000

250 000 000

2020 йил июнь

400 000 000

370 000 000

(шу жумладан 40 000 000–   чегирилмайдиган харажатлар)

I ярим йиллик учун жами

1 800 000 000

1 400 000 000

 

2020 йил январь–апрель ойлари учун айланмадан олинадиган солиқ суммасини ҳисоблаб чиқарамиз:

Маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотилишидан соф тушум

1 100 000 000

Айланмадан олинадиган солиқ ставкаси

4%

Айланмадан олинадиган солиқнинг ҳисобланган суммаси

44 000 000

 

2020 йил май ойидан фойда солиғини ҳисоблаб чиқарамиз (ортиб борувчи якун билан):

Маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотилишидан соф тушум

700 000 000

Харажатлар

620 000 000

Солиқ тўлангунча олинган фойда (2020 йил май ойидан июнь ойигача)

80 000 000

Чегирилмайдиган харажатлар

40 000 000

 

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби (ҳисобот сатрларидан кўчирма):

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Сумма

Жами даромад (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри – 110-сатр – 121-сатр)

Ушбу мисолда май ойидан бошлаб ҳисоб-китоб қилганда

корхонада соф тушум кўрсаткичидан ташқари бошқа

даромадлар бўлмаган

010

700 000 000

Чегирилмайдиган харажатлар

Ушбу мисолда май ойидан бошлаб ҳисоб-китоб қилганда

Ҳисоб-китобга

2-илованинг 4-устуни

(0101–01350-сатрларда

харажатлар

расшифровкаси билан)

40 000 000

Чегириладиган харажатлар (Ҳисоб-китобга

2-илованинг 010-сатри 3-устуни – 4-устун) + (Ҳисоб-

китобга 5-илованинг 060-сатри)

Ушбу мисолда май ойидан бошлаб ҳисоб-китоб қилганда 

020

580 000 000 ( 620 000 000 – 40 000 000)

Солиқ солинадиган фойда          (010-сатр – 020-сатр)

030

120 000 000

Солиқ базаси (030-сатр – 040-сатр– 050-сатр), бироқ «0»дан кам эмас

060

120 000 000

Фойда солиғининг белгиланган ставкаси, фоизда

070

15%

Бюджетга тўланиши лозим бўлган фойда солиғининг умумий

суммаси (080-сатр – 090-сатр – (Ҳисоб-китобга 9-илованинг

090-сатри + Ҳисоб-китобга 10-илованинг 060-сатри))

110

18 000 000

 

«Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-сон шаклида кўрсаткичларни акс эттириш (ҳисобот сатрларидан кўчирма):

Кўрсаткичлар

Сатр коди

2020 йил

I ярим йиллиги учун

Даромадлар

Харажатлар

Маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар)

сотилишидан соф тушум

010

1 800 000 000

х

Маҳсулот таннархи, давр харажатлари

020 – 040

х

1 400 000 000

Даромад (фойда) солиғи тўлангунча кўрилган фойда (зарар)

240

400 000 000

 

Даромад (фойда) солиғи

250

х

18 000 000

Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимлар (айланмадан олинадиган солиқ)

260

х

44 000 000

Ҳисобот давридаги соф фойда (зарар)

270

338 000 000

 

 

 

2020 йил II чораги учун молиявий ҳисоботни тўлдираётганда солиқ органлари кўрсаткичларнинг ўлчов бирлигини – мингдан бирликларга (сўмга) ўзгартирганларини инобатга олинг.

2020 йил II чораги учун молиявий ҳисобот Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларга мувофиқ тўлдирилади. Юридик шахслар уни 25 июлгача тақдим этадилар (Низом, 1-4-б., АВ томонидан  3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган), қуйидагилар бундан мустасно:

  • ҳисобот чораги якунланганидан сўнг 40 кун ичида чораклик ҳисоботни тақдим этадиган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар;
  • йилда 1 марта – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай молиявий ҳисоботни тақдим этадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмаларнинг ваколатхоналари;
  • йилда 1 марта – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартигача молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари;
  • йилда 1 марта – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай молиявий ҳисоботни тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.

Светлана ЗАМИЛЬЕВА,
«Profi Training» НТМ бизнес-тренери,
«SVANTA» СМТ МЧЖ молиявий директори,

Татьяна ЛИМАРЕВА.

Прочитано: 359 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика