Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 28 / Жавоб берамиз

Жисмоний шахсларга Интернет хизматларини кўрсатишда ЭҲФ

 

Айланмадан олинадиган солиқ тўлайдиган корхона интернет хизматлари (хостинг, домен) билан шуғулланади. Юридик шахслар билан шартномалар тузилади ва ҳисобварақ-фактуралар тақдим этилади. Жисмоний шахслар эса сайтга кириб, хизматни ҳамда мазкур хизмат тарифини танлайдилар, сўнгра оммавий оферта шартномасини шакллантирадилар ва «Payme» тизими орқали тўловни амалга оширадилар. Оммавий оферта асосида интернет хизматларидан фойдаланадиган ва ушбу хизматлар учун «Payme» тизими орқали тўловни амалга оширадиган жисмоний шахсларга ЭҲФ тақдим этиш лозимми?

 

– Жисмоний шахсларга кўрсатилган интернет хизматлари учун ҳам ЭҲФ расмийлаштирилиши лозим. Акс ҳолда реализация бўйича айланма ҚҚС ҳисоб-китобида акс этмайди. Жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатилганда ЭҲФ расмийлаштирилади ва хизматларни кўрсатувчи томонидан бир томонлама имзоланади (ВМнинг 25.06.2019 йилдаги 522-сон қарорига 1-илованинг 18-банди). Бунда ҳар бир жисмоний шахс учун алоҳида ЭҲФни тақдим этиш шарт эмас. Ойнинг охирги санасида жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматларнинг умумий суммасига битта ЭҲФни расмийлаштириш мумкин.

Бухгалтерияда жисмоний шахслар билан ўзаро ҳисоб-китобларни оммавий оферта шартномаларининг ҳар бири бўйича таҳлилий ҳисобни юритиш лозим.

Прочитано: 344 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика