Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 28 / Жавоб берамиз

Солиқ ҳисобида АВ амортизацияси

 

Корхона бухгалтерия ҳисоби мақсадларида (шу жумладан МҲХСни қўллаш мақсадларида) турли ставкаларни: СКда белгиланганидан паст, шунингдек айрим ҳолатларда – СК бўйича ставкалар юқори ставкаларни қўллайди. Фойда солиғини ҳисоблашда амортизация бўйича чегириладиган харажатлар қисмида корхона барча АВ умумий суммасини солиштиради: бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби бўйича амортизация. Бухгалтерия ҳисоби бўйича амортизация суммаси солиқ ҳисобидан кам бўлганлиги учун корхона бухгалтерия ҳисоби бўйича амортизация суммасини чегириб ташлайди.

Жами суммаси СКда белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммасидан ошмайдиган барча асосий воситалар бўйича амортизация суммасини чегириб ташлаш мумкинми?

 

– Амортизацияланадиган актив қиймати амортизация ажратмалари ва (ёки) инвестиция чегирмалари орқали харажатларга киритилади. Амортизация ажратмалари Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда  Солиқ кодексининг 306-моддасида назарда тутилган ўзига хос жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисобида амортизация ҳисоблаш 5-сон БҲМС «Асосий воситалар» билан тартибга солинади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган), унга мувофиқ амортизация ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида ҳисобланади.

Бунда СК 306-моддаси 7-қисмида кўрсатилишича, солиқ солиш мақсадларида ҳар бир кичик гуруҳ бўйича амортизация ажратмалари амортизация нормаларини, бироқ Солиқ кодексида белгиланган меъёрдан юқори бўлмаган нормаларни қўллаш орқали ҳисобланади.

 

Эксперт фикри

ЎзР қонунчилигида амортизация миқдори ҳар бир асосий восита (инвентарь объект) бўйича СКда белгиланган чекланган нормалар билан солаштирилиши лозим. Шу билан бирга СК 306-моддаси 7-қисмининг мазмунини солиқ солиш мақсадлари учун амортизация ажратмалари ҳар бир кичик гуруҳ бўйича суммар солиштирилади деб ҳам тушуниш мумкин. Бироқ корхонадаги барча АВ бўйича яхлит олинмайди.

Фарқларни тушунтириш учун мисоллар келтирамиз.

Корхонада битта кичик гуруҳга киритиладиган ускуналарнинг ҳар хил турлари мавжуд. Бухгалтерия ҳисобида  амортизация тўғри чизиқли усулда, бироқ турли ставкалар бўйича ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобида барча турдаги ускуналар бўйича суммар амортизация ажратмалари ушбу кичик гуруҳдаги асосий воситалар учун СКда белгиланган 15%лик чекланган нормалардан ошмайди.

1-вариант.

АВнинг ушбу қисми бўйича амортизация 10% миқдорда ҳисобланган. Тегишинча, фойда солиғини ҳисоблашда жами амортизация суммаси чегирилади. Бунда солиқ базасига амортизациянинг чекланган нормаларига зид ҳолда тўлиқ ҳисобланмаган сумма бўйича тузатиш киритилмайди.

АВнинг қолган қисми бўйича 18%лик норма бўйича амортизация ҳисобланади. Фойда солиғини ҳисоблашда 15%дан ошмаган миқдордаги амортизация суммаси чегириб ташланади, сабаби ушбу чекланган миқдор СКда белгиланган, қолган сумма эса чегирилмайдиган харажат сифатида ҳисобга олинади.

 

2-вариант.

СК 306-моддаси 7-қисмига мувофиқ ушбу кичик гуруҳ бўйича жами амортизация суммаси чегирилади, сабаби у СКда белгиланган нормадан ошмайди. Экспертнинг фикрича, бундай ёндашув тўғри эмас.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 366 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика