Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 28 / Солиқ солиш

Амортизация меъёрлари

 

2019 йил 1 январдан бошлаб 2007 йилги таҳрирдаги СКнинг 144-моддасида фойда солиғини солиқ мақсадларида белгиланган чекланган амортизация меъёрлари қайта кўриб чиқилди. Айрим АВ гуруҳлари бўйича йиллик амортизация меъёрлари пасайтирилган. Корхона асосий воситалар амортизациясини бошқа ставкалар бўйича ҳисоблаган.

Ҳозирги пайтда асосий воситалар амортизациясини 2019 йил 1 январгача бўлган давргача 2007 йилги таҳрирдаги СК 144-моддасида белгиланган меъёрлар бўйича ҳисоблаш мумкинми?

 

Амортизация – фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизацияланадиган қийматини асосий воситаларнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолла маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига тизимли тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси (5-сон БҲМСнинг 3-банди «в» кичик банди, АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда сўнги таҳрирдаги Солиқ кодексида белгиланган АВ амортизациясининг йиллик чекланган нормалари қўлланилади (СК 306-м. 6, 7-қ.). Кодексда АВнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига нисбатан фоизларда ҳар йиллик амортизация меъёрлари белгиланган ва ушбу меъёр харажатларга бир маромда ҳисобдан чиқарилади (5-сон БҲМСнинг 40-банди).

Солиқ солиш мақсадларида амортизацияни ушбу моддада белгиланганидан пастроқ нормалар бўйича ҳисоблашга, агар бу солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйилган бўлса, йўл қўйилади (СК 306-м. 8-қ.).

Бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда харажатларни тўғри ҳисоблаш мақсадларида корхона мазкур активдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори ва назарда тутилаётган хизмат муддатидан келиб чиққан ҳолда амортизация меъёрини мустақил равишда аниқлайди.

Амортизация қуйидаги усулларни қўллаш йўли билан ҳисобланади (5-сон БҲМСнинг 36, 37-бандлари):

  • Ÿ амортизацияни бир маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш;
  • Ÿ амортизацияни бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули);
  • Ÿ икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули;
  • Ÿ йиллар йиғиндиси усули (кумулятив усул).

Қўлланиладиган усул корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилади (5-сон БҲМСнинг 43-банди).

Бинобарин, корхона АВ амортизациясини Солиқ кодексида белгиланганидан фарқ қиладиган ставкаларни қўллаган ҳолда ҳисоблаши, шунингдек амортизациянинг турли усулларини қўллаши мумкин. Бироқ фойда солиғи мақсадларида чегириладиган харажатлар Солиқ кодексига мувофиқ ҳисобланганидан ошмайдиган миқдорларда амортизация ажратмаларига киритилади.

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 875 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика