Бизнинг ҚК МЧЖ ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Қирғизистон Республикаси резиденти – жисмоний шахс кейинчалик Қирғизистон Республикасига олиб чиқиб кетиш учун ЭАВга (5 000 АҚШ доллари суммасида) маҳсулот сотиб олди. Тўлов бизнинг банкимизда нақд ҳисоб-китоб йўли билан амалга оширилади.
Корхона жисмоний шахсга ЭАВга маҳсулот сотишга ҳақлими?
Бу ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш мақсадлари учун экспорт ҳисобланади?
– Корхона Қирғизистон резиденти бўлган жисмоний шахсга Ўзбекистон банки орқали тўловни амалга оширган ҳолда товарни реализация қилишга ҳақли эмас. Мазкур операция экспортга киритилмайди.
Ўзбекистон ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилади, халқаро тажрибага мувофиқ халқаро тўлов карталари орқали тўловлар бундан мустасно. Товарлар (ишлар, хизматлар) учун тарифлар ва нархлар ҳам ЎзР валютасида белгиланади (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармоннинг 3-банди).
Ўзбекистон Республикасида товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш нархларини хорижий валютага ва шартли бирликларга боғлашга йўл қўйилмайди («Валютани тартибига солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси).