Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 28 / Божхона

Контрабанда товарлар йўлига ғов бўлиб…

 

«DAF» юк автотранспорт воситасини бошқариб келган  Ш.Ж. Ўзбекистон ҳудудига кириш учун «Сирдарё» чегара божхона постига етиб келганда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан тўхтатилди. Автомашина ҳайдовчиси билан бўлиб ўтган оғзаки савол-жавобда у ўзининг хатти-ҳаракатлари билан божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Шундан сўнг юк автотранспорт воситаси «Rapisсan» инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида текширилиб, олинган фотосуратлар таҳлил қилинганда юкхонада йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган товарлар мавжудлиги маълум бўлган. Хусусан, автомашинада юк ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳамда ҳужжатларда кўрсатилгандан ортиқча бўлган хорижда ишлаб чиқарилган тахминий қиймати 1,067 млрд сўмлик 123 турдаги жами 12 977 дона  парфюмерия маҳсулотлари ва 61 турдаги 18 581 дона автомашина эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланган.

 

Сирдарёлик божхоначилар чегара постларда ҳушёрликни оширганлар

Атир бўлса ҳам – ҳужжати бўлсин


Бошқа ҳолатда олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан вилоят божхона бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамкорлигида яна бир туркум парфюмерия маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Тадбир давомида олдиндан тезкор кузатувга олинган «Тошкент-Сирдарё» йўналишининг Сирдарё тумани ҳудудига кираверишда тўхтаб турган Н.Д.га тегишли «Кобальт» автомашинасида олди-сотди савдоси бўлиб ўтади. «Савдо салони»га йўловчи сифатида келган шартли харидорга «Faberlic» ҳамда бошқа фирмаларга тегишли бўлган, тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган 54 хил турдаги қарийб 41,4 млн сўмлик атир-упа маҳсулотлари сотилаётганда қонунбузар атирфуруш фаолияти фош этилди.

 

Тамакининг «сафари қариди»

Вилоят божхона бошқармаси ходимлари ДБҚ ходимлари билан ҳамкорликда олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган А.Х. бошқарувидаги «Матиз» автомобили Юнусобод туманида «шартли харидор»га олдиндан келишилган, хорижда ишлаб чиқарилган фильтрли сигарет маҳсулотларини сотмоқчи бўлган вақтида тўхтатилди. «Нишон»даги автомобиль белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганда унинг салони ва юкхонасидан 3 та қоғоз қутиларга жойлаштирилган хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, шунингдек давлат тилида акциз маркаси билан маркаланмаган дастлабки тахминий қиймати 28,75 млн сўмлик жами 2 500 қути «Милано» номли фильтрли сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

 

Тадбиркор «сўлиб» қолди

«Сирдарё» чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан юртимизга кириб келган Ҳ.К. бошқарувидаги юк автотранспорт воситасини холислар иштирокида кўздан кечиришди. Назорат вақтида автомашина ярим тиркамасининг паллети ичида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 312,5 млн сўмлик товарлар борлиги аниқланган. Юртимиз чегара постида контрабанда товарлар – 4 дона «МGТS-GPON» номли модем аппарати, «Syngenta Tomato Mamston» номли помидор уруғи ва турли номлардаги бодринг уруғлари билан ушлангач, «тадбиркор» ҳам нима қиларини билмай «сўлиб» қолди.  

 

Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 361 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика