Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 28 / Божхона

Тиббий препаратларнинг имтиёзли импорти

 

Дори воситалари ва тиббий буюмлар қайси норматив ҳужжатларга биноан божхона тўловларидан озод этилган? Уларнинг рўйхати борми?

 

– Президентнинг «Аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (27.03.2020 йилдаги   ПҚ-4662-сон) мувофиқ коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартибнинг амал қилиш даврида олиб кириладиган айрим турдаги тиббиёт товарларидан божхона божлари ундирилмайди. Улар қаторида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича божхона чегараси орқали ўтказилаётган зарур дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё, материаллар ва субстанциялар бор (1-б.).

Ушбу тартиб амал қилиш даврида, истисно тариқасида, Президентнинг 29.01.2020 йилдаги Ф-5537-сон фармойишига асосан ташкил этилган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясига (3-б.):

Ÿ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмайдиган доривор воситалар рўйхатига (ВМнинг 25.02.2011 йилдаги 49-сон қарорига 1-илова) кирадиган айрим тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларга 3 ойгача бўлган муддатга ҚҚС бўйича имтиёз амал қилиши тўғрисида қарор қабул қилиш;

Ÿ айрим турдаги энг зарур товарлар рўйхатини шакллантириш ва уларни импорт қилишда 3 ойгача бўлган муддатга божхона божи ва акциз солиғи ставкаларини 0 фоизгача камайтириш ҳуқуқлари берилди.

Маълумот учун. Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (АВ томонидан 20.03.2020 йилдаги 2809-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилган.

 

Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон) билан товарларни олиб киришда қўшимча равишда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланди (1-б). Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда 2020 йил 31 декабрга қадар божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланадиган товарлар рўйхати Фармонга 1-иловада келтирилган.

Бундан ташқари, Фармоннинг 16-банди билан қуйидагилар белгиланган:

Ÿ коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун зарур товарлар 2020 йил 31 декабргача муддатга божхона тўловларидан, шу жумладан ҚҚСдан озод этилади;

Ÿ коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмайди.

Прочитано: 343 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика