Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 28 / Божхона

Гилам тўқувчи экспортчилар – эътиборда

 

Мамлакатимизда миллий ҳунармандчилик, халқ амалий санъатини, шу жумладан ипак ва жундан қўлда гилам тўқиш соҳасини ривожлантириш ва ноёб санъат асари ҳисобланадиган ушбу гиламларни бозор талабларига уйғунлаштириш мақсадида Президентимизнинг «Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (26.06.2020 йилдаги ПҚ-4759-сон) қабул қилинди. Ҳужжатда қўлда тўқилган гиламларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилиши белгиланган. 

 

Ушбу механизм, хусусан, қуйидагиларни экспорт қилишда тақдим этилади:

1) тугунли гиламлар ва бошқа полга тўшаладиган тўқима қопламалар, тайёр ва  тайёр бўлмаганлари:

  • Ÿ таркибида 10% дан ортиқ шойи иплар ёки ипак чиқитларидан йигирилган иплар бўлган, тарандилардан ташқари (ТИФ ТН коди 5701 10 100 0);
  • Ÿ ипак иплардан, ипак чиқитларидан йигирилган иплардан, тарандилардан ташқари, сунъий иплардан, 5605-товар позициядаги иплардан ёки таркибида металл иплар бўлган тўқимачилик материалларидан (5701 90 100 0);

2) бошқа тўқилган гиламлар ва бошқа тўқима тўшамалар, тафтингли ёки флокирланмаган, тайёр ва тайёр эмаслари), шу жумладан  «килим», «сумах», «кермани» ва бошқа шунга ўхшаш жундан ёки ҳайвонларнинг ингичка қилидан қўлда тўқилган гиламлар (5702 41 900 0);

3) жундан ёки ҳайвонларнинг ингичка қилидан тайёрланган гиламлар ва бошқа тўқима тафтинг тўшамалар, тайёр ва тайёр эмаслари) (5703 10 000 0).

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2021 йил 1 январга қадар «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таклифига асосан жун, калаваланган жун ҳамда қўлда тўқилган гиламларни олиб киришда импорт божлари мавжуд хорижий давлатлар билан мазкур импорт божларини бекор қилиш масаласини ушбу давлатлар билан ўтказиладиган ҳукуматлараро комиссия мажлисларининг кун тартибига киритиш вазифаси топширилди.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бир ой муддатда ўтказилган таҳлиллар асосида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасига белгиланган тартибда ҚҚС ва божхона божига тортилмайдиган, ўхшаши ЎзРда ишлаб чиқарилмайдиган импорт қилинадиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф киритиши лозим.

 

Маълумот учун. Президентнинг «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (17.11.2017 йилдаги ПФ-5242-сон) билан

  • Ÿ қўлда гилам тўқиш* Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (иш, хизмат кўрсатиш) турларининг рўйхатига (1-илова) киритилган;
  • Ÿ ҳунармандларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этиш, шу жумладан, банк ҳисоб рақамидаги чет эл валютасини нақд шаклда олиш ҳуқуқи берилди;
  • Ÿ хорижий мамлакатларда ўтказилган кўргазма, танлов, ярмарка давомида сотилган ҳунармандчилик маҳсулотлари экспорт шартномалари тузилмасдан амалга оширилиши мумкин. Бунда олинган даромад экспорт тушуми ҳисобланмайди.

 

*Гилам ва гиламчалар, палослар, хуржунлар, кигиз буюмлар, шолчалар, жойнамозлар, ўтовлар, табиий толадан тайёрланган буюмлар.

Прочитано: 350 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика