Корхона ҚҚС тўловчи ҳисобланади. Балансида автомашина бор, унга корпоратив пластик картадан ҳақ тўланган ҳолда бензин қуйилади ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланилади. АЁҚШ бизга ЭҲФ тақдим этмайди ва улар ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловада акс эттирилмайди.
Мазкур ҳолатда бензин бўйича ҚҚС қандай тўғри ҳисобга олинади?
- Кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш учун белгиланган шартлар қаторида қуйидаги шарт ҳам мавжуд: олинган товарларга (хизматларга) солиқ тўловчи ҳисобварақ-фактура ёки етказиб берувчи томонидан тақдим этилган солиқ суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжат олиши ҳамда товарларни (хизматларни) етказиб берувчи солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказиши лозим (СК 266-м. 1-қ. 2-б.).
Ҳисобварақ-фактура ёки етказиб берувчи томонидан тақдим этилган солиқ суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжатни олмасдан туриб сиз солиқни ажратиб кўрсатишга ва уни ҳисобга олишга ҳақли бўлмайсиз.
АЁҚШ корпоратив пластик картадан ҳақ тўлаган ҳолда бензинни реализация қилаётганда корхонангизга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт (30.10.2018 йилдаги ПФ-5564-сон Фармоннинг 1-банди «в» кичик банди).
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.