Корхона жисмоний шахс – ЎзР норезидентидан нотурар жойни ижарага олади. Биз ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб ҚҚС ҳисоблаймиз ва ўз маблағларимиздан бюджетга тўлаймиз. Жисмоний шахс – ЎзР норезидентидан нотурар жойни ижарага олганда ҳақиқатда бюджетга тўланган ҚҚС суммаси ҚҚС ҳисоб-китобининг қайси сатрларида акс эттирилади?
ҚҚС тўловчилари СКнинг 237-моддасида белгилаб берилган.
Жисмоний шахслар - ЎзР норезидентлари ушбу моддада қайд этилмаган ва улар ҚҚС тўловчилари бўлиб ҳисобланмайди. Сиз ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС ҳисоблашингиз ва уни бюджетга тўлашингиз керак эмас.