Карантин даврида ишлар ҳажми камайганлиги муносабати билан ходимлар ҳақиқатдан ишланган вақт учун ҳақ тўланадиган тўлиқ бўлмаган иш кунига ўтказилган. Улардан бири таътилга чиқмоқчи. Ушбу давр учун таътил пулини тўлашда ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш учун қандай сумма: штат жадвали бўйича маошми ёки ушбу давр учун ҳақиқатда ишланган вақтга мувофиқ ҳисобланган иш ҳақи суммаси олиниши лозимми?
- Ходимларни ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўлаш тизимига ўтказиб, уларга тарификацияга мувофиқ ҳақ тўлайсиз. Айнан ишланган ҳар бир соат учун муайян тарифга мувофиқ ҳақ тўланади. Меҳнат ҳақи ўзгаришини ходимлар билан келишиб олиш, меҳнат шартномасига қўшимча битим тузиш лозим.
Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошини ушбу белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган сумманинг 1/12 га (6 ой тўлиқ ишлаганларга 1/6 га; 7 ой тўлиқ ишлаганларга 1/7 га ва ҳ.к.) оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (Тартибнинг 1-банди, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова).
Бинобарин, ушбу даврда таътилга чиқмоқчи бўлган ходимга таътил пулини ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақи охирги ой учун ҳисобланган ҳақиқий иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда тариф бўйича тўловлар суммаси қисмини оширган ҳолда ҳисобланади. Улар жумласига ишбай иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва ижтимоий солиқ солинадиган бошқа тўловлар киритилади.