Резидент ташкилот 2020 йил 5 июнда хизматлар импортига бўнак тўловлари билан ҳақ тўлади. Бажарилган ишлар далолатномаси 2020 йил 6 июлда расмийлаштирилган.
Норезидентнинг даромадларидан тўлов манбаида солиқ қачон ва қандай курс бўйича ҳисобланади ва тўланади?
- Умумий қоидага кўра, солиқ солиш ҳисоблаш усули билан амалга оширилади (СК 78-м.).
Бироқ солиқ тўловчининг тўлов манбаидаги даромадларига махсус қоидага кўра солиқ солинади: солиқ суммаси норезидентга даромадни тўлаш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади (СК 354-м. 3-қ.). Нақд пул ва (ёки) нақд пулсиз шаклда пулларни бериш норезидентга бундай тўлаш амалга ошириладиган жойидан қатъи назар, даромадни тўлаш деб эътироф этилади (СК 354-м. 6-қ. 1-б.).
Замира ЖЎРАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.