Корхона 1 йил муддатда бепул асосда товарни сақлаш шартномасини тузишга ҳақлими? Ёки сақлаш хизматлари учун ҳақ тўлаш лозимми?
– Корхона 1 йил муддатда бепул асосда сақлаш шартномасини тузиши мумкин.
Сақлаш шартномасида сақловчига ҳақ тўлаш назарда тутилган. Бироқ сақлаш шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳақ тўлаш тўғрисидаги қоида диспозитив тусга эга бўлади. Товарни сақлаш муддати томонларнинг келишувига кўра белгиланади (ФК 878-м. 1-қ., 885-м. 1, 5-қ.).