Нодавлат нотижорат ташкилотлар Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади ва шу вазирликка ҳисобот топширишлари лозим.
Адлия вазирлигига ҳисобот топширмаганлик учун жазо чоралари мавжудми?
– Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ҳисобот тақдим этилмаганлиги учун жарима тарзидаги жазо чоралари назарда тутилган.
Адлия вазирлигига, солиқ ва статистика органларига фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш ННТ мажбуриятига киради («Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 8-м. 1-қ. 7-хатбошиси, 33-м.).
ННТ, шунингдек унинг алоҳида бўлинмалари ҳар йили 1 февралгача ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича тақдим этиши лозим (Низомнинг 47-банди, ВМнинг 10.03.2014 йилдаги 57-сон қарорига 1-илова; Ҳисобот, АВ томонидан 27.06.2018 йилда 3027-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
ННТ томонидан Адлия вазирлигига фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этмаганлик, шу жумладан ўз вақтида тақдим этмаганлик ҳолатлари мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади (МЖТК 239-м. 6-қ.).