МЧЖ бош бухгалтери 10 ой ишлаганидан кейин ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқяпти.
У ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўла туриб, тўлиқ иш ҳақи олган ҳолда масофадан туриб ишлашга ҳақлими?
– Ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида ходима ишлашга ҳақли эмас.
Корхонанинг меҳнат шартномасини тузган ҳар бир ходимасига, эгаллаган лавозимидан ва корхонадаги иш стажидан қатъи назар, ҳомиладорлик ва туғиш таътили давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланган ҳолда тақдим этилади (МК 233-м.).
Ушбу таътил даврида аёл меҳнат фаолиятини юритиш ҳуқуқига эга бўлмайди, сабаби у меҳнатга лаёқатсиз ҳисобланади – унга вақтинчалик меҳнат лаёқатсизлик варақаси берилган бўлади, бу эса иш берувчига унинг ишлашига рухсат беришига йўл қўймайди. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланган ҳолда иш ҳақи тўланиши мумкин эмас.
Аёл болани 3 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилида бўлган даврда у тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки уйда ишлаган тақдирда, болани 2 ёшгача парваришлаш нафақасини олишга ҳақли бўлади (МК 234-м.).