Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 23 / Солиқ солиш

Хўжалик шартномаси: тўлов учун асос

 

Корхона шартнома бўйича тўлов тўламоқчи.

1. Хўжалик шартномаларини тузишда товарлар (хизматлар) ҳақини тўлаш учун қандай ҳужжатлар асос бўлади?

2. Шартномавий муносабатларда ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси қандай ҳужжат ва у нима учун тузилади?

 

1

Хўжалик шартномалари бўйича товарлар (хизматлар) учун қуйидагиларга асосан ҳақ тўлаш мумкин:

● шартноманинг тегишли шартлари;

● тўланадиган счётлар;

● ҳисобварақ-фактуралар, юкхат ўрнидаги ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномаси;

● ўзаро ҳисоб-китоблар далолатномаси;

● бошқа фармойишлар ёки ҳисоб-китоб-тўлов ҳужжатлари.

 

2

Шартномавий муносабатларда ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси – бу тарафлар томонидан тузиладиган ва имзоланадиган аниқ шартнома бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш. Унга хронологик тартибда шартнома асосида амалга оширилган барча пул маблағларига оид операциялари киритилади. Далолатнома асосида тарафлар ўртасида муайян санада қарзнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги аниқланади ва тасдиқланади. Ушбу ҳужжат турли сабабларга кўра тузилади:

● қарздор устидан судга даъво тақдим этиш учун;

● дебиторлардан қарз суммасини ундириш мақсадида солиқ органларига бериш учун;

● даъво муддатини тиклаш учун;

● дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентаризациядан ўтказиш учун;

● тарафлардан бири томонидан бухгалтерия ҳисобини тиклаш учун;

● бошқа ҳолатларда.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 356 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика