Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 23 / Бухгалтерга тавсиялар

Чегирилмайдиган харажатлар қандай аниқланади

 

Солиқ солиш мақсадларида юридик шахснинг солиқ солинадиган фойдасини ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайдиган харажатларни тўғри аниқлаш муҳим ҳисобланади.

Корхона томонидан ўз ташаббуси билан ёки нотўғри бошқариш сабабли қилинган харажатлар чегирилмайдиган харажатларга киритилади.

 

Чегирилмайдиган харажатлар таркиби

Чегирилмайдиган харажатларни фойда солиғи бўйича солиқ базасига киритинг. Бунда улар хўжалик фаолияти натижаси сифатидаги ҳақиқатдаги фойдани камайтиради.

Ушбу харажатлар корхонанинг асосий фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлмайди. Ишлаб чиқариш натижалари ҳам уларга боғлиқ эмас.

Чегирилмайдиган харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига (3-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-«Харажатлар» иловасининг 4-устунида акс эттиринг.

 

 

Уларга қуйидагиларни киритинг (СК 317-м.):

моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидан ортиқча товарлар йўқолиши

 

умумий овқатланиш корхоналарига жойларни текин бериш харажатлари, улар учун коммунал хизматларнинг қийматини тўлаш

 

жисмоний шахсларга моддий наф тарзидаги даромадларни тўлаш (СК 376-м.)

 

дала (сафар) таъминоти, ходимнинг шахсий автотранспортидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун белгиланган нормалардан ортиқча тўловлар

 

пенсияларга устамалар ва қўшимча тўловлар

 

қуйидаги кўринишлардаги моддий ёрдам:

бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш

хайрия ёрдами тарзида берилган маблағлар, бундан меценатлик кўмагини кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар мустасно

 

нормалардан ортиқча тарзда атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари

 

лойиҳалар ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни, объект ёнидаги омборга ташиб келтирилгунига қадар юз берган бузилишлар ва деформацияларни бартараф этишга доир қопланмаган харажатлар

 

талон-торож қилишлар ва камомадлардан кўрилган қопланмаган зарарлар

 

бошқа шахслар учун тўланган солиқлар

 

солиқ текширувлари натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар

 

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга доир харажатлар

 

касаба уюшмалари қўмиталарига ёрдам кўрсатиш

 

маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган хизматлар кўрсатганлик учун қилинган харажатлар

 

солиқ солинмайдиган даромад олиш билан боғлиқ харажатлар

 

ҳақиқатда хизматлар кўрсатмасдан, товарларни жўнатмасдан туриб амалга оширилган операциялар бўйича харажатлар, агар бундай факт суднинг қарори билан аниқланган бўлса

 

даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар

 

бюджет тизимига киритилиши лозим бўлган пенялар, жарималар ва бошқа санкциялар

 

амортизация қилинадиган активларнинг қийматига қўшиладиган харажатлар

 

амортизация қилинмайдиган мол-мулкнинг қийматига киритиладиган харажатлар

 

харажатларнинг Солиқ кодексида белгиланган нормалардан ортиқ бўлган суммаси

 

Солиқ кодексида назарда тутилмаган захираларга ажратмалар

 

ҳисобланган дивидендлар

 

бошқа шахсларнинг фойдасига тўланадиган ихтиёрий суғурта бадаллари

 

назорат қилинадиган қарздорликлар билан боғлиқ белгиланган нормалардан ортиқча ҳисобланган фоизлар ва неустойкалар бўйича харажатлар (СК 310-м.)

 

текин берилган мол-мулкнинг (хизматларнинг) қиймати ва бундай бериш билан боғлиқ бўлган харажатлар

 

ишончли бошқарув муассисининг ишончли бошқарув шартномасини бажариш билан боғлиқ бўлган харажатлари

 

нотижорат ташкилотларига ва халқаро ташкилотларга тўланадиган тўловлар, уларни тўлаш корхона томонидан фаолиятни амалга оширишнинг мажбурий шарти ҳисобланмаганда

 

ташкил этилган захира маблағлари ҳисобига амалга оширилган харажатлар, агар уларни ташкил этишга доир харажатлар чегирмалар жумласига киритилган бўлса

 

мол-мулк нархининг пасайиш суммалари

 

оддий ширкат шартномаси доирасида иштирокчилар томонидан шартнома иштирокчиларининг умумий мулкдаги улушни қайтариш ёки бундай мол-мулкни бўлиш чоғида кўрилган зарарлар

 

солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчилари ўртасида солиқни тўлаш учун берилган пул маблағлари

 

ТМҚларни яроқсизлиги сабабли ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар

 

муддати ўтган ва кечиктирилган кредитлар (қарзлар) бўйича кредит шартномасида назарда тутилган ставкалардан ортиқча фоизлар

 

хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун тўланган ёки тан олинган жарималар

 

 

Чегириладиган харажатлар рўйхати ёпиқ ҳисобланади. Бу қолган барча харажатлар чегирилишини англатади. Бунда улар ҳужжатлар билан тасдиқланиши ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаши лозим.

 

 

Моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидан ортиқча товарлар йўқолиши

Табиий камайиш – бу товар-моддий қимматликларни сақлаш ёки ташишда уларнинг қуриши, тўкилиши, ёниши (термик ишлов бериш натижасида ҳажмининг камайиши), сизиб чиқиши ва шунга ўхшаш бошқа омиллар таъсири оқибатида миқдорий кўрсаткичларининг (оғирлиги, ҳажми) табиий камайиши.

Табиий камайиш нормалари тармоқ идоралари томонидан тасдиқланиши мумкин. Масалан, қуйидаги нормативлар тасдиқланди:

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари учун (Нормалар, ВМнинг 25.05.2006 йилдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 2-илова);

● ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум учун (Нормативлар, АВ томонидан 15.09.2016 йилда 2824-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

● автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги газ ва нефть маҳсулотлари учун (Йўриқнома, АВ томонидан 3.01.2006 йилда 1533-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Моддий қимматликларингиз учун бундай нормалар белгиланмаган бўлса, уларни мустақил равишда ишлаб чиқишга ва тасдиқлашга ҳақли бўласиз.

Камайиш нормасини мустақил аниқлаш учун:

● етказиб берувчи ҳужжатларида кўрсатилгани билан амалда қабул қилинган қимматликлар оғирлигини (ёки ҳажмини) солиштиринг;

● сақлашга қабул қилишдаги кўрсаткичларни сақлашдан кейинги кўрсаткичлар билан солиштиринг.

Олинган тафовутларни тизимлаштиринг ва табиий камайиш нормалари сифатида буйруқ билан тасдиқланг.

Идоравий ёки мустақил ишлаб чиқилган табиий камайиш нормаларидан фойдаланадиган бўлсангиз, буни ҳисоб сиёсатида акс эттиришингиз шарт.

 

Табиий камайишларга қуйидагилар киритилмайди:

технологик йўқотишлар ва брак туфайли йўқотишлар;

стандартлар талаблари, техник ва технологик шартлар, техник фойдаланиш қоидалари бузилиши, идишларнинг шикастланиши, товарларни йўқотишлардан ҳимоялаш воситаларининг такомиллаштирилмаганлиги ва фойдаланиладиган технологик ускунанинг ҳолати туфайли йўқотишлар;

сақлаш ва ташиш учун қўлланиладиган технологик ускуналарни таъмирлаш ва профилактика қилиш, омбор ичидаги операциялар чоғидаги йўқотишлар, шунингдек авария ҳолатларидаги йўқотишлар.

 

Тасдиқланган табиий камайиш нормалари доирасидаги йўқотишлар чегириладиган харажатлар ҳисобланади.

Нормадан ортиқча йўқотишларни чегирилмайдиган харажатларга киритинг ҳамда хом ашё ва материалларнинг турларига қараб Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0101–0104-сатрларида 4-устунда акс эттиринг (СК 317-м. 1-б.).

 

Сизда тасдиқланган нормативлар мавжуд бўлмаса, моддий қимматликларни сақлаш ва ташиш чоғидаги табиий камайиш билан боғлиқ бўлган барча йўқотишлар ва бузилишларни чегирилмайдиган харажатларга киритинг.

 

 

МИСОЛ. Чегирилмайдиган моддий харажатлар суммаларини ҳисоботда акс эттириш

Корхона мева ва сабзавотларни қайта ишлаш билан шуғулланади. Асосий хом ашё – ҳўл мевалар ва сабзавотлар. Белгиланган табиий камайиш нормаси – фойдаланиладиган хом ашё ҳажмининг 5%и.

Ҳисобот даврида 8 900 кг норма бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш учун табиий камайишни ҳисобга олган ҳолда 18 000 минг сўмлик 9 000 кг мева ишлатилган. Яъни табиий камайиш нормасидан ортиқча йўқотиш 100 кг ни ташкил этган, бу 200 минг сўмга (18 000 / 9 000 х 100) тенг дегани.

Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0101-сатрида қуйидагиларни акс эттирамиз:

3-устунда – 18 000 минг сўм;

4-устунда – 200 минг сўм.

 

 

Умумий овқатланиш корхоналарига жойларни текин бериш

Ходимларингизнинг овқатланишини ташкил этиш масаласини шу тарзда ҳал этадиган бўлсангиз, сизда бундай харажатлар бўлиши муқаррар.

Улар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

● ушбу жойларни таъминлаш ва таъмирлаш;

● ушбу жойлар амортизацияси;

● уларни тозалаш ва қўриқлаш учун масъул бўлган ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш;

● ушбу ходимларнинг МҲТФдан ижтимоий солиқ;

● коммунал хизматлар ва электр энергияси ҳақини тўлаш;

● бошқа харажатлар.

Уларни 9420-«Маъмурий харажатлар» счётининг дебети бўйича ҳисобга олинг (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.2.14-банди).

Булар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (СК 317-м. 2-б.). Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада турлари бўйича харажатлар таркибига киритган ҳолда акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Умумий овқатланиш корхоналарига жойларни текин беришни ҳисоботда акс эттириш

Корхона ходимлари учун овқатланишни ташкил этиш мақсадида умумий овқатланиш корхонасига ошхонага мўлжалланган жойни берди.

Қуйидаги корхона бўйича ҳисоб давридаги айрим кўрсаткичлар келтирилган:

Харажат тури

 

Корхона бўйича умумий сумма, минг сўм

 

Улардан, умумий овқатланиш корхонасига жойни текин бериш билан боғлиқ сумма,

минг сўм

Амортизация харажатлари

 

23 000

 

1 500

 

Меҳнат ва ижтимоий солиқ тўлашга оид харажатлар

 

73 000

 

2 000

 

Электр энергияси харажатлари

 

9 000

 

800

 

 

 

Ушбу харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада қуйидагича акс эттирамиз:

0104-сатр бўйича:

● 3-устунда – 9 000 минг сўм;

● 4-устунда – 800 минг сўм;

0105-сатр бўйича:

● 3-устунда – 73 000 минг сўм;

● 4-устунда – 2 000 минг сўм;

0106-сатр бўйича:

● 3-устунда – 23 000 минг сўм;

● 4-устунда – 1 500 минг сўм.

 

Моддий наф тарзидаги тўловлар

Жисмоний шахсларга моддий наф тарзида даромадлар тўлаш чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (СК 317-м. 3-б.). Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0118-сатрида акс эттиринг.

Бундай тўловларга қуйидагилар киритилади (СК 376-м.):

жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (хизматлар), мулкий ҳуқуқлар ҳақини тўлаш

 

текин берилган мол-мулкнинг ҳамда бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг қиймати

 

товарларни (хизматларни) жисмоний шахсларга реализация қилиш нархи ҳамда уларнинг қиймати ўртасидаги салбий фарқ

 

қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларга темир йўл, авиация, дарё, автомобиль транспорти ва шаҳар электр транспортида юриш бўйича бериладиган имтиёзлар суммаси

 

жисмоний шахснинг корхона олдидаги қарзининг ҳисобдан чиқарилган суммалари

 

корхона томонидан тўловлар ҳисобига тўланиб, жисмоний шахсдан ушлаб қолиниши лозим бўлган, лекин ушлаб қолинмаган суммалар

 

 

 

Жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб қилинадиган тўловларга қуйидаги тўловларни киритинг:

● болаларни мактабгача таълим муассасаларида ўқитиш, тарбиялаш ҳақини;

● жисмоний шахсларга берилган уй-жойнинг коммунал хизматлар ҳақини, уй-жойдан фойдаланиш харажатларини, ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини;

● санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қийматини, дам олиш, стационар ва амбулатор даволаниш ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини;

жисмоний шасхнинг даромади бўлган бошқа харажатларини тўлаш.

Жисмоний шахсларга реализация қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар нархи ҳамда уларнинг қиймати ўртасидаги салбий фарқни аниқлаш учун товарлар (ишлар, хизматлар) харид нархи ёки таннархини ҚҚС ва акциз солиғини (мавжуд бўлган тақдирда) ҳисобга олган ҳолда, асос қилиб олинг.

Моддий наф тарзидаги тўловларга ЖШДС солинади ҳамда ижтимоий солиқ солинмайди (СК 403-м.).

 

Дала таъминоти, шахсий автотранспортдан фойдаланганлик учун тўловлар

Дала таъминоти дала шароитидаги ишлар учун тўланади. Тармоқ идоралари бундай тўлов тўлайдиган корхоналар рўйхатини тасдиқлайди. Корхонангиз ушбу рўйхатга киритилмаган бўлса, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда дала таъминотини мустақил равишда тўлашингиз мумкин.

Уни Дала шароитида банд бўлган ходимларга дала таъминоти тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 2.07.2012 йилдаги 190-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ тўланг.

 

МИСОЛ. Дала таъминотини ҳисоботда акс эттириш

Корхона ходимга дала шароитидаги ишлар учун бир кунда 40 минг сўм тўлайди. Ҳисобот даврида икки нафар ходимга жами 800 минг сўмлик дала таъминоти ҳисобланган. МҲЭКМ – 679 330 сўм.

Дала таъминоти нормаси бир кунда 0,053 МҲЭКМга ёки 36 004 сўмга (679 330 х 0,053) тенг.

Норма бўйича 10 кунлик тўлов:

36 004 сўм х 10 кун х 2 киши = 720 080 сўм.

Ҳақиқатда 800 000 сўм (40 000 х 10 х 2) тўланган. Чегирилмайдиган нормадан ортиқча тўловлар (СК 317-м. 4-б.):

800 000 – 720 080 = 79 920 сўм.

Белгиланган нормалардан ортиқча дала таъминоти:

компенсация тўловлари ҳисобланади (СК 373-м. 8-б.);

ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари таркибига киритилади (СК 371-м. 1-қ.);

ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади (СК 365, 370, 403-м.).

Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0105-сатрида қуйидагилар акс эттирилади:

3-устунда – 800 000 сўм;

4-устунда – 79 920 сўм.

 

Шахсий автотранспортдан хизмат сафарлари мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўловлари махсус Тартибда (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова) белгиланган.

Компенсация автомобиль двигателининг от кучи миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади ва ЭКИҲга каррали миқдорларда белгиланади.

Бироқ 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ЭКИҲ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – МҲЭКМга алмаштирилган (21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармоннинг 1-банди).

Ходимнинг шахсий автотранспортидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун белгиланган нормалардан ортиқча тўловлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайди (СК 317-м. 4-б.).

 

МИСОЛ. Компенсация суммасини Фойда солиғи бўйича ҳисоботда акс эттириш

Корхона ходимга унинг автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун ойига 892 000 сўм миқдорда компенсация тўловларини ҳисоблайди.

Бундай автомобиль учун чекланган норма – ойига 780 500 сўм.

Чегирилмайдиган нормадан ортиқча сумма:

892 000 – 780 500 = 111 500 сўм.

Нормативдан ортиқча компенсация суммаси:

компенсация тўловларига киритилади (СК 373-м. 11-б.);

меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибига киритилади (СК 371-м. 1-қ.);

унга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади (СК 365, 370, 403-м.).

Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0105-сатрида 3 ва 4-устунларда 111 500 сўмни акс эттирамиз.

 

 

Пенсияларга устамалар ва қўшимча тўловлар

Пенсияларга устамалар ва қўшимча тўловларни чегирилмайдиган харажатларга киритинг ва Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0119-сатри бўйича 3 ва 4-устунларда акс эттиринг (СК 317-м. 5-б.).

Ишлайдиган пенсионерларнинг пенсияларига қўшимча тўловлар улар учун ишлаб берилмаган вақтга ҳақ тўлаш ҳисобланади (СК 374-м. 13-б.). Уларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинг.

Ишламайдиган пенсионерларга тўловлар улар учун бошқа даромадлар ҳисобланади. Уларга ЖШДС солинг, ижтимоий солиқни эса ҳисобламанг (СК 377-м. 11-б.).

 

МИСОЛ. Пенсияларга устамалар ва қўшимча тўловларни фойда солиғи бўйича ҳисоботда акс эттириш

Корхона ижтимоий кўмак сифатида корхонада ишлайдиган пенсионерга, шунингдек илгари корхонада ишлаган пенсионерларга пенсияларга қўшимча тўловларни тўлайди. Ҳисобот даврида пенсияларга қўшимча тўловларнинг умумий суммаси 1 500 минг сўмни ташкил этди. Мазкур тўловлар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойдани аниқлашда тўлиқ ҳажмда чегирилмайди (СК 317-м. 5-б.).

Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0119-сатри бўйича қуйидагиларни акс эттирамиз:

3-устунда – 1 500 минг сўм;

4-устунда – 1 500 минг сўм.

 

 

Моддий ёрдам

 

Моддий ёрдамнинг айрим турлари чегирилмайдиган, бошқа турлари чегириладиган харажатларга киритилади.

Т/р

 

Моддий ёрдам

 

Норма

 

Чегириладиган харажатлар

 

Чегирилмайдиган харажатлар

 

1

 

Ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрсатиладиган

 

СК 377-моддаси 10-банди

СК 317-моддаси 6-банди

Ҳа

 

Йўқ

 

2

 

Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга кўрсатиладиган

 

Ҳа

 

Йўқ

 

3

 

Бола туғилиши муносабати билан кўрсатиладиган

 

Йўқ

 

Ҳа

 

4

 

Ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган

 

Йўқ

 

Ҳа

 

5

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган

 

Йўқ

 

Ҳа

 

 

 

Чегирилмайдиган моддий ёрдамни (жадвалнинг 3–5-бандлари) Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0120-сатрида акс эттиринг.

Санаб ўтилган тўловлардан ташқари, Солиқ кодексида қуйидаги моддий ёрдам турлари ҳам назарда тутилган:

● фавқулодда вазиятлар муносабати билан. Улар жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайди (СК 369-м. 2-қ. 3-б.);

● бошқа ҳолатларда. Масалан, таътилга, туғилган кунга, даволанишга, таъмирлашга, набирасининг никоҳ тўйига ва бошқаларга бериладиган, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритиладиган моддий ёрдам (СК 372-м. 4-б.).

Моддий ёрдамнинг бундай турлари СК 317-моддасининг ­6-бандига киритилмаган. Бироқ бу уларнинг сўзсиз равишда солиқ базасидан чегирилишини англатмайди.

Фақат иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган қуйидаги харажатлар чегириб ташланади (СК 305-м.):

● даромад олишга қаратилган;

● тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантиришга алоқаси аниқ асосланган;

● қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқадиган харажатлар.

Харажат ушбу шартлардан ҳеч бирига жавоб бермайдиган бўлса, у чегирилмайдиган харажат ҳисобланади.

 

МИСОЛ. Моддий ёрдамни ҳисоботда акс эттириш

Корхона ҳисобот даврида ўз ходимларига қуйидаги моддий ёрдам турларини ҳисоблади:

таътилга (СК 372-м. 4-б.) – 9 000 минг сўм;

ходимнинг меҳнатда майиб бўлганлиги муносабати билан (СК 377-м. 10-б.) – 5 500 минг сўм;

бола туғилганлиги муносабати билан (СК 377-м. 10-б.) – 3 000 минг сўм;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун (СК 377-м. 10-б.) – 12 000 минг сўм.

Мазкур ҳолатда 15 000 минг сўм (3 000 + 12 000) миқдоридаги моддий ёрдам чегирилмайди.

Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0120-сатрида қуйидагиларни акс эттирамиз:

3-устунда – 15 000 минг сўм;

4-устунда – 15 000 минг сўм.

Таътилга моддий ёрдам тўлаш корхонанинг жамоа шартномасида назарда тутилади. Бу рағбатлантирувчи тусдаги тўловлардан бири бўлиб, ходимларни ўз вазифаларини сифатли бажаришга ундайди ва ўз навбатида, корхона фаолиятининг пировард натижасига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.

Таътилга моддий ёрдам – 9 000 минг сўм – иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган харажат бўлганлиги сабабли корхона томонидан чегирилмайдиган харажатларга киритилади ва Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0105-сатрида 3-устунда меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад сифатида акс эттирилади.

Ходимнинг меҳнатда майиб бўлганлиги муносабати билан бериладиган моддий ёрдам – 5 500 минг сўм чегириладиган харажат ҳисобланади. У меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилмаганлиги сабабли корхона томонидан Ҳисоб-китобга 2-илованинг 01341–0134…-сатрларида 3-устунда харажат тури кўрсатилган ҳолда акс эттирилади.

 

 

Ҳомийлик ва хайрия ёрдами

Ҳар қандай ҳомийлик ва хайрия ёрдами, меценатлик ёрдамидан ташқари, чегирилмайди (СК 317-м. 7-б.).

Уни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0121-сатрида 3 ва 4-устунларда акс эттиринг.

Меценатлик – бу маданият, санъат, фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият («Меценатлик тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси). Яъни меценатлик ёрдами мақсадли йўналтирилган бўлади.

Меценатлик меценат ва меценатлик кўмагини олувчи ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади. Меценатлар ажратиладиган маблағлар ҳисобини тўғри юритишлари лозим («Меценатлик тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 11-моддалари).

 

МИСОЛ. Хайрия ёрдамига оид харажатларни ҳисоботда акс эттириш

Корхона томонидан хайрия мақсадларида нотижорат ташкилотларига бепул кўмак кўрсатилади. Ҳисобот даврида хайрия мақсадларида:

болалар спорт комплексига 50 000 минг сўмлик анжомлар бепул берилган;

маҳалла қўмитасининг ҳисобрақамига ижтимоий топшириқларни бажариш учун 30 000 минг сўм ўтказилган;

маданият ва санъатни ривожлантиришга йўналтирилган тадбир ўтказилишини ташкил этишда нотижорат ташкилотига меценатлик кўмаги кўрсатилган. Шартнома суммаси – 27 000 минг сўм.

Хайрия ёрдами кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди, меценатлик кўмагини кўрсатишга йўналтирилган маблағлар бундан мустасно (СК 317-м. 7-б.).

Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0121-сатрида 3 ва 4-устунларда қуйидаги суммани акс эттирамиз:

50 000 + 30 000 = 80 000 минг сўм.

Меценатлик харажатлари корхона томонидан Ҳисоб-китобга 2-илованинг 01341–0134...-сатрларида 3-устунда харажат тури кўрсатилган ҳолда акс эттирилади.

 

 

Атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари

Ўзбекистон ҳудудида атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби махсус Низомда (ВМнинг 11.10.2018 йилдаги 820-сон қарорига 1-илова) келтирилган.

Ваколатли органлар Экология давлат қўмитаси томонидан белгиланган зарарлантирувчи моддалар квоталаридан келиб чиққан ҳолда, атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддаларни чиқариш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг йўл қўйиладиган чекланган нормативларини белгилайдилар.

Нормалардан ортиқча тарзда атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (СК 317-м. 8-б.). Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 01341–0134…-сатрларида 3 ва 4-устунларда харажатлар тури кўрсатилган ҳолда акс эттиринг.

 

Сизда тасдиқланган нормативлар мавжуд бўлмаса, компенсация тўловлари суммасини чегирилмайдиган харажатларга киритинг.

 

 

Камчиликлар ва шикастланишларни бартараф этиш бўйича қопланмаган харажатлар

Бундай харажатлар қуйидаги сабабларга кўра юзага келиши мумкин:

● лойиҳалар ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликлар;

● ташиш чоғида маҳсулот ва товарларнинг шикастланиши ва деформацияланиши;

● коррозия оқибатида деформацияларнинг аниқланиши.

Одатда булар етказиб берувчилар ва бошқа шахслар томонидан йўл қўйилган камчиликлар бўлади, уларга даъво билдиришингиз мумкин. Харажатларнинг қопланмаган қисмини бошқа операцион харажатларга киритинг (54-сон Низомнинг 2.3.2-б.).

Камчиликлар ва шикастланишларни бартараф этиш харажатларини чегирилмайдиган харажатларга киритинг (СК 317-м. 3-б.). Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 01341–0134…-сатрларида харажатлар тури кўрсатилган ҳолда акс эттиринг.

 

Камчиликлар ва шикастланишларни бартараф этишга оид харажатларни ишлаб чиқаришдаги яроқсизлик (брак) ҳолати билан чалкаштирманг. Уларни тузатишга оид харажатларни ишлаб чиқариш таннархига киритинг.

 

 

Мисол. Камчиликларни тузатишга оид харажатлар ҳисоби

«А» корхонаси «В» корхонасига бинони таъмирлашни буюртма қилди. Ишни қабул қилиб олишда камчиликлар аниқланган. Уларни тузатишга оид харажатлар қуйидагиларни ташкил этади:

материаллар – 1 500 минг сўм;

камчиликларни тузатиш бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш – 700 минг сўм;

ижтимоий солиқ – 84 минг сўм.

«В» корхонаси даъво асосида фақат 1 000 минг сўмнигина қоплаб берди. Қолган сумма бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилди.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Камчиликларни тузатишга оид харажатлар суммасига даъво билдирилди

 

1 500

 

4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

700

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

84

 

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»

 

Даъво бўйича харажатларнинг бир қисми қопланди

 

1 000

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»

 

Сумманинг қолган қисми бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилди

 

1 284

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»

 

 

 

1 284 минг сўм миқдоридаги қопланмаган харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.

Ушбу суммани Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 01341–0134…-сатрларида 3 ва 4-устунларда акс эттирамиз.

 

 

Талон-торож қилишлар ва камомадлардан кўрилган зарарлар

Талон-торож қилишлар ва камомадлардан кўрилган қопланмаган зарарлар айбдорларни аниқлаб ва улар ҳисобидан зарар суммалари қопланишини белгилаб олмаганлигингиз туфайли юзага келади.

Талон-торож қилиш (камомад) ҳолати аниқланган тақдирда, инвентарлаш ўтказинг ва ҳақиқатда мавжуд моддий қимматликларни бухгалтерия ҳисоби маълумотларига солиштириб кўринг (19-сон БҲМС, АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Камомадда айбдор бўлган шахсни аниқлаган бўлсангиз, йўқотишлар суммани аниқланг. Ходим етказилган зарар учун ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи доирасида моддий жавобгар ҳисобланади (МКнинг 201-м.).

Қоплашнинг имкони бўлмаган талон-торож қилишларни (камомадларни):

● бошқа операцион харажатларга киритинг (54-сон Низомнинг 2.3.15.10-б.);

● 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебети бўйича ҳисобга олинг;

● чегирилмайдиган харажатларга киритинг (СК 317-м. 10-б.);

● Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0122-сатрида акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Талон-торож қилишлар ва камомадлардан кўрилган зарарлар ҳисоби, уларни солиқ ҳисоботида акс эттириш

Омборда инвентарлаш ўтказилганда 5 000 000 минг сўмлик материаллар камомади аниқланди. Камомадда айбдор – омбор мудири. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ (МК 201-м.) айбдор 2 000 минг сўм миқдоридаги зарарнинг бир қисмини қоплаб бериши лозим.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Зарар суммаси аниқланди

 

5 000

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

Айбдор шахсдан ундириладиган сумма белгиланди

 

2 000

 

4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

Зарарнинг бир қисми қопланди

 

2 000

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»

 

Зарарнинг қопланмаган қисми зарарларга ҳисобдан чиқарилди

 

3 000

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

 

 

3 000 минг сўмлик зарар суммасини чегирилмайдиган бошқа операцион харажатларга киритамиз ва Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0122-сатри бўйича 3 ва 4-устунларда акс эттирамиз.

 

Бошқа шахслар учун тўланган солиқлар

 

Бошқа шахслар учун тўланган солиқларни чегирилмайдиган харажатларга киритинг (СК 317-м. 11-б.).

Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0123-сатрида акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Бошқа шахслар учун солиқларни тўлашни солиқ ҳисоботида акс эттириш

Хорижий компания Ўзбекистон резиденти бўлган корхонага доимий муассасани (ДМ) ташкил этмаган ҳолда, республика ҳудудида 10 000 АҚШ доллари қийматидаги хизматларни кўрсатди. Бунда резидентлик сертификати тақдим этилмаган.

Корхона даромад тўлаш манбаи сифатида норезидентнинг даромадларидан 20%лик ставкада фойда солиғини ушлаб қолиши лозим (СК 351-м. 1-қ., 353-м. 6-қ.), яъни бюджетга 2 000 доллар ва хорижий компанияга – 8 000 доллар ўтказиши керак. Корхона хорижий компанияга 10 000 доллар ўтказди ва унинг даромадларидан фойда солиғини ушлаб қолмади.

Корхона-резидент даромад тўлаш манбаи сифатида солиқ тўланиши учун масъул бўлади (СК 354-м. 12-қ.). Шу боис у норезидент учун 2 500 доллар (10 000 / 80 х 20) миқдорида солиқ тўлайди ва уни чегирилмайдиган харажатларга киритади.

Тўланган солиқ суммаси Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0123-сатрида 3 ва 4-устунларда акс эттирилади.

 

 

Солиқ текширувлари натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар

 

Текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар чегирилмайди (СК 317-м. 12-б.).

Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0124-сатрида акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Текширувлар натижалари бўйича мол-мулк солиғини қўшимча ҳисоблаш ва солиқ ҳисоботида акс эттириш

Корхонада 2 та фаолият тури юритилади, улардан бири бўйича у мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилган. Корхона солиқ солинадиган ва солинмайдиган мол-мулк бўйича алоҳида ҳисоб юритади. Солиқ текшируви натижалари бўйича мол-мулкнинг алоҳида ҳисобини юритишда йўл қўйилган хатолик туфайли корхонага 2 000 минг сўм миқдорида қўшимча мол-мулк солиғи ҳисобланади.

қўшимча ҳисобланган суммани корхона:

бошқа операцион харажатларга киритади (54-сон Низомнинг 2.3.14-б.);

9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти дебети бўйича ҳисобга олинади;

чегирилмайдиган харажатларга киритади;

Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0124-сатрида акс эттиради.

 

 

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга доир харажатлар

Булар қуйидагилар бўйича харажатларни ўз ичига олади:

● ходимларнинг соғлиғини сақлаш;

● спорт ва маданий тадбирлар ташкил этиш;

● ходимларнинг иш вақтидан ташқари вақтда дам олишини ташкил этиш;

● тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа шунга ўхшаш тадбирлар.

Яъни булар жисмоний шахсларнинг аниқ даромадлари эмас, балки ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ҳисобланади.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга доир харажатлар чегирилмайдиган бошқа операцион харажатларга киритилади (СК 317-м. 13-б.; 54-сон Низомнинг 2.3.6-б.).

Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0125-сатрида акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган харажатларни солиқ ҳисоботида акс эттириш

Корхона ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга доир харажатлар қилган:

ходимлари учун спорт ўйинларини ўтказишга – 18 000 минг сўм;

шаҳардан ташқаридаги дам олиш зоналарида ходимларининг дам олишини ташкил қилишга – 23 000 минг сўм.

Ушбу харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди (СК 317-м. 13-б.).

Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0125-сатрида 3 ва 4-устунларда харажатларнинг умумий суммаси – 41 000 минг сўмни (18 000 + 23 000) акс эттирамиз.

 

 

Касаба уюшмалари қўмиталарига ёрдам кўрсатиш

Касаба уюшмалари қўмиталарига ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни чегирилмайдиган харажатларга киритинг (СК 317-м. 14-б.).

Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 013410134…-сатрларида 3 ва 4-устунларда харажат тури кўрсатилган ҳолда акс эттиринг.

 

Маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажарганлик (хизматларни кўрсатганлик) учун қилинган харажатлар

Уларга қуйидагилар бўйича харажатларни киритинг:

● шаҳарлар ва посёлкаларни ободонлаштириш ишлари;

● қишлоқ хўжалигига ёрдам кўрсатиш;

● маҳаллий ҳокимият органларининг илтимосига кўра бажариладиган бошқа турдаги ишлар.

Булар бошқа операцион харажатлар ҳисобланади (54-сон Низомнинг 2.3.7-б.).

Улар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди (СК 317-м. 15-б.).

Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0126-сатрида акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган
хизматларни кўрсатишда қилинган харажатларни солиқ ҳисоботида акс эттириш

Корхона маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органининг илтимосига кўра аҳоли яшайдиган ҳудудни ободонлаштириш хизматларини кўрсатди. Бундай хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар 80 000 минг сўмни ташкил этди.

Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0126-сатрида 3 ва 4-устунларда 80 000 минг сўмни акс эттирамиз.

 

 

Солиқ солинмайдиган даромад олиш билан боғлиқ харажатлар

 

Солиқ солинмайдиган даромадлар СКнинг 304-моддасида келтирилган.

Бундан ташқари, даромадлар фойда солиғидан озод этиш тарзидаги имтиёзлар тақдим этилганлиги муносабати билан ҳам солиқ базасига киритилмаслиги мумкин.

Бундай даромадлар билан боғлиқ бўлган харажатлар чегирилмайди (СК 317-м. 16-б.).

 

 

Сизда солиқ солинадиган ва солинмайдиган даромадлар мавжуд бўлса, даромадлар ва харажатлар ҳисобини тўғридан-тўғри ёки мутаносиб усулда алоҳида-алоҳида юритинг (СК 80-м.). Бу фойда солиғи бўйича солиқ базасини тўғри аниқлашга имкон беради. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш усулини ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

 

 

Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг тегишли сатрларида 3 ва 4-устунда харажатлар турига қараб акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Солиқ солинмайдиган даромад олиш билан

боғлиқ харажатларни ҳисоботда акс эттириш

Корхонада 2 та фаолият тури юритилади, улардан бири бўйича фойда солиғини тўлашдан озод этилган. Корхона мутаносиб усулда алоҳида ҳисоб юритади.

Ҳисобот даврида ялпи даромад 100 000 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан 40 000 минг сўм солиқ солишдан озод этилган.

Корхонанинг ҳисобот давридаги харажатлари:

хом ашё ва материаллар – 45 000 минг сўм;

меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий солиқ – 20 000 минг сўм;

ускуна амортизацияси – 7 000 минг сўм.

Солиқ солинмайдиган даромадларга тўғри келадиган чегирилмайдиган харажатларни аниқлаймиз:

хом ашё ва материаллар – 18 000 минг сўм (45 000 х 40 000 / 100 000);

меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий солиқ – 8 000 минг сўм (20 000 х 40 000 / 100 000);

ускуна амортизацияси – 2 800 минг сўм (7 000 х 40 000 / 100 000).

Корхона Ҳисоб-китобга 2-иловада қуйидаги сатрлар бўйича суммаларни акс эттиради:

0101: 3-устунда – 45 000 минг сўм, 4-устунда – 18 000 минг сўм;

0105: 3-устунда – 20 000 минг сўм, 4-устунда – 8 000 минг сўм;

0106: 3-устунда – 7 000 минг сўм, 4-устунда – 2 800 минг сўм.

 

 

Ҳақиқатда хизматлар кўрсатмасдан ёки товарларни жўнатмасдан туриб амалга оширилган операциялар бўйича харажатлар

Бундай хизматлар кўрсатиш далили қонуний кучга кирган суднинг қарори билан аниқланган бўлиши лозим.

Масалан, бундай харажатлар товарлар ва хизматларни реализация қилишдан олинадиган тушумни нақд ҳисоб-китоб қилиниши сабабли корхона ҳисобида акс эттирмаслик оқибатида юзага келиши мумкин.

Ёки сизга ҳақи тўланган ва харажат сифатида акс эттирилган хизматлар учун ҳисобварақ-фактура тақдим этилган. Аслида хизмат кўрсатилмаган. Моҳиятига кўра, сиз бошқа тарафга беғараз ёрдам кўрсатган бўласиз.

Солиқ солиш мақсадларида ушбу харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди (СК 317-м. 17-б.).

Бундай харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 01341–0134…-сатрларида 3 ва 4-устунларда харажат турини кўрсатган ҳолда акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Ҳақиқатда хизматлар кўрсатмасдан амалга оширилган

операциялар бўйича харажатларни ҳисоботда акс эттириш

Корхона 88 000 минг сўм миқдоридаги ишлаб чиқариш биносини таъмирлаш хизматлари қийматини чегириладиган харажатларга киритган. Ушбу хизматлар олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд.

Солиқ хизмати ташқи манбалардан олинган маълумотларга ва камерал текширув натижаларига асосан ушбу хизмат корхонага ҳақиқатда кўрсатилмаган деган хулосага келди. Корхона солиқ хизматининг хулосасига норозилик билдирди. Солиқ хизмати далил-исботларни тўплаб, ушбу корхонага нисбатан судга даъво тақдим этган. Суд таъмирлаш ишлари ҳақиқатдан амалга оширилмаганлиги сабабли корхона бинони таъмирлаш бўйича харажатларни харажат деб нотўғри эътироф этганлиги ҳақида қарор чиқарган. Суднинг қарори қонуний кучга кирган.

Суднинг қарорига асосан корхона ушбу харажатларни чегирилмайдиган харажатлар деб эътироф этиши лозим (СК 317-м. 17-б.).

 

 

Даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар

Қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келадиган, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган харажатларнигина чегириш мумкин (СК 305-м.):

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

Харажатларингиз ушбу шартлардан биронтасига мос келмаса ва СКнинг 317-моддасининг бошқа бандларида акс эттирилмаган бўлса, уларни:

● даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган чегирилмайдиган харажатларга киритинг (СК 317-м. 18-б.).

● бошқа операцион харажатлар сифатида ҳисобга олинг (9430-счёт);

● Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0127-сатрида 3 ва 4-устунларда акс эттиринг.

 

Жарималар, пенялар ва бошқа санкциялар

Қуйидаги ҳолатларда корхонада жарима, пеня, неустойкалар юзага келиши мумкин:

● шартнома мажбуриятлари бузилганда;

● шартноманинг иккинчи тарафига зарар ёки зиён етказилганда;

● қонунчилик бўйича мажбуриятларни бажаришдан бош тортилганда;

● бошқа ҳолатларда.

Харажатларга сиз томондан тўланган ёки эътироф этилган жарима санкцияларини киритинг.

Жарима санкциялари суммасини:

● бошқа операцион харажатларга киритинг (54-сон Низомнинг 2.3.15.13-банди);

● 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти дебети бўйича ҳисобга олинг;

● чегирилмайдиган харажатларга киритинг (СК 317-м. 19, 36-б.);

● Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0128, 0131-сатрларида 3 ва 4-устунларда акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Жарималар, пенялар ва бошқа санкцияларни ҳисобга олиш ва солиқ ҳисоботида акс эттириш

Корхона:

шартнома мажбуриятларини бузганлиги учун 5 000 минг сўмлик неустойка тўғрисидаги битимни имзолади;

ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартибини бузганлиги учун 800 минг сўм жарима тўлади;

солиқлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун 100 минг сўм пеня тўлади.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Неустойка тан олинди

 

5 000

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

 

Неустойка тўланди

 

5 000

 

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартибини бузганлик учун жарима ҳисобланди

 

800

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Жарима бюджетга тўланди

 

800

 

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Солиқ бўйича пеня ҳисобланди

 

100

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Пеня бюджетга тўланди

 

100

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

Ушбу харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада қуйидагича акс эттирамиз:

0128-сатрда 3 ва 4-устунларда – бюджетга тўланган пеня ва жарима суммаси – 900 минг сўм;

0131-сатрда 3 ва 4-устунларда – неустойка суммаси – 5 000 минг сўм.

 

 

Амортизация қилинадиган активларнинг қийматига қўшиладиган харажатлар

Амортизация қилинадиган активлар (асосий воситалар, номоддий активлар) қийматини бухгалтерия ҳисоби нормалари бўйича шакллантиринг (5-сон БҲМСнинг 3, 4-параграфлари, рўйхат рақами 1299, 20.01.2004 й.; 7-сон БҲМСнинг 3, 4-параграфлари, рўйхат рақами 1485, 27.06.2005 й.).

Амортизация қилинадиган активларнинг қийматига қўшиладиган харажатлар уларни:

● сотиб олиш;

● ишлаб чиқариш;

● қуриш;

● монтаж қилиш ва созлаш;

● қўшимча қуриш ва қўшимча жиҳозлаш;

● реконструкция қилиш;

● модернизация қилиш;

● техник қайта жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар ва бошқа харажатлардир.

Улар амалга оширилган даврда харажатлар сифатида эътироф этилмайди. Амортизация қилинадиган активлар қийматини босқичма-босқич амортизация ажратмалари сифатида харажатларга киритинг (СК 305-м. 11-қ., 306, 307-м.).

Солиқ базасини аниқлашда амортизация қилинадиган активлар қиймати икки марта чегирилишининг (биринчи марта – харажатларни амалга оширишда, иккинчи марта – амортизация ҳисоблаш орқали) олдини олиш учун харажатлар қийматини чегириладиган харажатлар таркибидан чиқариб ташланг (СК 317-м. 20-б.).

Асосий воситалар (номоддий активлар) қийматига қўшилган харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада акс эттирманг.

2-илованинг 0106-сатрида улар бўйича амортизацияни акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Амортизация қилинадиган активларнинг қийматига

қўшиладиган харажатлар ҳисоби

Корхона февраль ойида импорт ишлаб чиқариш ускунасини харид қилди. Етказиб бериш қиймати – 60 000 минг сўм. Олиб киришда корхона 6 000 минг сўм миқдорида божхона божини ва 9 900 минг сўмлик ҚҚСни тўлади. Ташиш ва туширишга оид харажатлар 1 500 минг сўмни (ҚҚСсиз) ташкил қилди. Ускуна шу ойдаёқ ишга туширилган. Амортизация тўғри чизиқли усул билан 15%лик норма бўйича ҳисобланади.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ускунанинг бошланғич қиймати шакллантирилди

 

60 000

6 000

1 500

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

ҚҚС акс эттирилди

 

9 900

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Ускунани ишга тушириш акс эттирилди

 

67 500

 

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар»

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

Март ойи учун амортизация ҳисобланди (амортизация нормаси – 15%)

(67 500 х 15% / 12)

843,75

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

 

 

 

843,75 минг сўмлик суммани Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0106-сатрида акс эттирамиз.

Ускуна қиймати – 67 500 минг сўм чегириладиган харажат ҳисобланмайди ва Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада акс эттирилмайди.

 

 

Амортизация қилинмайдиган мол-мулкнинг бошланғич қийматига киритиладиган харажатлар

Амортизация қилинмайдиган мол-мулкка асосий воситаларнинг айрим турлари киритилади. Масалан (СК 306-м.; 5-сон БҲМСнинг 35-банди):

● ер участкалари, сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар;

● маҳсулдор чорва моллари;

● ахборот-кутубхона фонди;

● консервация қилинган асосий воситалар;

● музей ашёлари;

● моддий маданий мерос объектлари;

● умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлкалар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари.

Уларнинг қиймати амортизация қилинадиган активлар қиймати сингари шакллантирилади (5-сон БҲМСнинг 3, 4-параграфлари; 7-сон БҲМСнинг 3, 4-параграфлари). Бунда у амортизация ажратмалари сифатида харажатларга киритилмайди. Бундай активлар қийматини уларнинг чиқиб кетишида ҳисобдан чиқаринг (СК 305-м. 12-қ.).

Икки марта чегирилишининг олдини олиш учун бундай активлар қийматини шакллантирадиган харажатлар чегириладиган харажатлар деб эътироф этилмаслиги лозим (СК 317-м. 21-б.).

Барча товар-моддий захиралар амортизация қилинмайдиган мол-мулкка киритилади. Уларнинг қийматини 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг 3-параграфига мувофиқ шакллантиринг (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Уларнинг қийматини улар билан боғлиқ даромад олинган ёки зарар кўрилган ҳисобот давридаги харажатлар таркибига киритинг (4-сон БҲМСнинг 51-банди).

Яъни омборга жойлаштирилган ТМЗларни харид қилишга доир харажатлар харажат сифатида эътироф этилмайди.

Солиқ базасини аниқлашда ТМЗлар қиймати икки марта чегирилишининг (биринчи марта – сотиб олиш бўйича харажатларни амалга оширишда, иккинчи марта – харажатларга ҳисобдан чиқаришда) олдини олиш учун харажатлар қийматини чегириладиган харажатлар таркибидан чиқариб ташланг (СК 317-м. 21-б.).

 

МИСОЛ. Амортизация қилинмайдиган мол-мулкни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳисоби

ҚҚС тўловчи корхона ҳисобот даврида қайта сотиш мақсадида товар туркумини сотиб олади. Товарнинг шартнома қиймати – 32 200 минг сўм (шу жумладан ҚҚС – 15%). Товарни ташишга оид хизматлар 800 минг сўмни (ҚҚСсиз) ташкил этади, товарни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар – 120 минг сўм.

Харид қилинган товарларнинг таннархини аниқлаймиз:

32 200 / 115 х 15 = 4 200 минг сўм – ҚҚС суммаси;

32 200 – 4 200 = 28 000 минг сўм – товар суммаси ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда;

28 000 + 800 + 120 = 28 920 минг сўм – товар таннархи.

Ушбу ҳисобот даврида корхона товарнинг 70%ини реализация қилди:

28 920 х 70 % = 20 244 минг сўм.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,
минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Товар келиб тушди

 

28 000

800

120

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

ҚҚС ҳисобга олинди

 

4 200

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Товарни реализация қилишда унинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

20 244

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

 

 

Реализация қилинган товарнинг таннархи – 20 244 минг сўмни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0107-сатрида акс эттирамиз.

Товарнинг қолдиқ қиймати – 8 676 минг сўм (28 920 – 20 244) – ҳисоботда товар реализация қилинган даврда акс эттирилади.

Товар қиймати уни реализация қилиш чоғида харажат сифатида эътироф этилганлиги сабабли товарни сотиб олиш харажатларини харажатлар таркибига киритмаймиз ва Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада акс эттирмаймиз.

 

 

Харажатларнинг Солиқ кодексида белгиланган нормалардан ортиқ бўлган суммаси

Солиқ кодексида айрим харажатлар турлари учун уларни харажатлар таркибига киритишнинг чекланган нормалари белгиланган. Масалан, амортизация қилинадиган активларни сотиб олиш (яратиш) харажатлари чекланган амортизация нормалари бўйича амортизация ажратмалари орқали харажатларга киритилади (СК 306-м. 6-б.).

Солиқ солиш мақсадлари учун белгиланган нормалардан ортиқча амортизация ҳисобланган тақдирда, ортиқча суммани:

● солиқ базасини ҳисоблашда чегириб ташламанг (СК 317-м. 22-б.);

● 012-«Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар» балансдан ташқари счётида акс эттиринг;

● Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада акс эттирманг.

Ортиқча суммани кейинги ҳисобот даврларида чегириб ташлашингиз мумкин.

 

МИСОЛ. Солиқ кодексида белгиланган нормалардан ортиқ бўлган

амортизация ҳисоби

2020 йил январь ойида корхона томонидан қиймати 150 000 минг сўмлик технологик ускуна ишга туширилди. Ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилади.

Корхона ускунанинг назарда тутилаётган 5 йиллик хизмат муддатидан келиб чиққан ҳолда, унинг амортизация нормасини 20% этиб белгилади. Амортизация тўғри чизиқли усул билан ҳисобланади. Солиқ солиш мақсадлари учун назарда тутилган йиллик чекланган норма – 15% (СК 306-м. 6-қ.). Солиқ солиш мақсадида ҳисобланган амортизация ва бухгалтерия ҳисоби бўйича амортизация суммалари ўртасидаги фарқ корхона томонидан 012-балансдан ташқари счётда ҳисобга олинади.

Тушуниш осон бўлиши учун актив келгусида қайта баҳоланмайди ва уни тугатиш қиймати 0 га тенг деб фараз қиламиз.

Корхона февраль ойидан бошлаб амортизацияни ҳисоблайди ҳамда бухгалтерия ва солиқ ҳисобида қуйидагича акс эттиради:

Давр

 

Бухгалтерия ҳисоби

(20%)

Солиқ ҳисоби

 

чегириладиган харажатлар (15%)

 

келгуси харажатлар (012-счёт)

 

жами келгуси харажатлар

 

2020 йил февраль–декабрь

 

150 000 х 20% / 12 х 11 = 27 500

 

150 000 х 15% / 12 х 11 = 20 625

 

27 500 – 20 625 =

6 875

6 875

 

2021 йил

 

150 000 х 20% =

30 000

150 000 х 15% =

22 500

30 000 – 22 500 =

7 500

6 875 + 7 500 =

14 375

2022 йил

 

30 000

 

22 500

 

7500

 

14 375 + 7 500 =

21 875

2023 йил

 

30 000

 

22 500

 

7500

 

21 875 + 7 500 =

29 375

2024 йил

 

30 000

 

22 500

 

7500

 

29 375 + 7 500 =

36 875

2025 йил

 

150 000 х 20% / 12 =

2 500

22 500

 

2 500 – 22 500 =

–20 000

36 875 – 20 000 =

16 875

2026 йил

 

 

16 875

 

16 875

 

16 875 – 16 875 = 0

 

Жами:

 

150 000

 

150 000

 

 

 

 

 

 

2020 йилда корхона томонидан қуйидагилар акс эттирилади:

бухгалтерия ҳисобида 0230-«Машина ва ускуналарнинг эскириши» счётида – 27 500 минг сўм;

чегириладиган харажат сифатида Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0106-«Асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизацияси» сатрида 3-устунда – 20 625 минг сўм;

012-балансдан ташқари счётда бухгалтерия ва солиқ ҳисобидаги фарқлар суммаси – 6 875 минг сўм (27 500 – 20 625). У солиқ ҳисоботида акс эттирилмайди.

Жадвалдан кўриниб турибдики, ускуналар амортизациясига оид харажатлар умуман олганда ускунанинг ҳақиқий қиймати – 150 000 минг сўмдан ошмайди. Бироқ бухгалтерия ва солиқ ҳисоби мақсадларида харажатлар турли даврларда ҳисобдан чиқарилади.

 

 

Қонун ҳужжатларидаги талабларда шакллантирилиши назарда тутилмаган захира фондларга ажратмалар

Захира фондлар қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидагилар томонидан ташкил этилиши мумкин:

● банклар;

● суғурта ташкилотлари.

Захираларни белгиланган нормалар доирасида шакллантиринг (СК 315-м. 2-қ.).

Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0117-сатрида акс эттиринг.

Захирани соф фойда ҳисобига ташкил этиш учун маблағлар суммаси харажат ҳисобланмайди ва 2-илованинг 0117-сатрида акс эттирилмайди (СК 315-м. 3-қ.).

Ушбу сатрда товарлар кафолат берилган ҳолда реализация қилинган тақдирда, кафолатли таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича бўлғуси харажатларга захирани акс эттиринг (СК 316-м.).

Бундан ташқари, корхоналар умидсиз қарзлар бўйича захира ташкил этишлари мумкин. Умидсиз қарз корхона олдидаги қарз бўлиб, уни сўндирилмаслик эҳтимоли жуда юқори бўлади.

Уларга қуйидагилар оқибатида сўндирилиши мумкин бўлган қарзларни киритинг (СК 313-м. 1-қ.):

● суднинг қарорига кўра мажбуриятлар тугатилганлиги;

● банкротлик;

● тугатиш;

● қарздор вафот этганлиги;

● даъво муддати ўтганлиги.

Умизсиз қарзлар бўйича захира бухгалтерия ҳисобида дебиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотлар ишончли бўлиши учун ташкил этилади. Бунинг учун харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан корреспонденцияда 4910-«Даргумон қарзлар бўйича резерв» счётидан фойдаланинг.

Солиқ кодексида уни ташкил этиш назарда тутилмаган, шу боис солиқ солиш мақсадларида бундай фондларни ташкил этиш харажатларини чегирилмайдиган харажатларга киритинг.

Умидсиз қарзлар бўйича харажатларни қуйидаги ҳолатларда чегириб ташланг:

● улар солиқ солинадиган даромадлар олиш билан боғлиқ бўлса;

● қарзни ҳисобдан чиқариш чоғида.

Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0117-сатрида қуйидагиларни акс эттиринг (СК 317-м. 23-б.):

● 3-устунда – жами захирага ажратмалар суммасини (соф фойда ҳисобига ташкил этиладиганидан ташқари);

● 4-устунда – фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайдиган қисмини. Масалан, умидсиз қарзлар бўйича захира ташкил этишга оид харажатлари.

 

МИСОЛ. Захира ташкил этиш ва уни солиқ ҳисоботида акс эттириш

Корхона ҳисобот даврида бошида қуйидагиларни ташкил этди:

кафолатли таъмирлаш ва кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича бўлғуси харажатларга 22 000 минг сўмлик суммадаги захира, улардан 2 500 минг сўм – СКда назарда тутилганидан нормадан ортиқча қисми;

умидсиз қарзлар бўйича захира – 14 000 минг сўм. Ҳисобот даври мобайнида 3 000 минг сўмлик дебиторлик қарзи умидсиз қарз деб тан олинди (СК 313-м.).

Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0117-сатрида қуйидагиларни акс эттирамиз:

3-устунда – 36 000 минг сўм (22 000 + 14 000);

4-устунда – 13 500 минг сўм (2 500 + 14 000 – 3 000).

 

 

Дивидендлар

Дивидендлар – жамиятнинг соф фойдаси бўлиб, унинг иштирокчилари ўртасида даврий равишда тақсимланади. Бухгалтерия ҳисоби қоидаларига кўра улар корхона харажатлари ҳисобланмайди.

Дивидендлар ҳисобланишини бухгалтерия ҳисобида жамият иштирокчиларининг қарзларини кўрсатган ҳолда тақсимланмаган фойданинг камайиши сифатида акс эттиринг (8700-«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар» счёти дебети – 6610-«Тўланадиган дивидендлар» счёти кредити).

Солиққа оид қонун ҳужжатларида ҳисобланган дивидендлар суммаси фойда солиғи бўйича солиқ базасидан чегирилмайдиган харажатлар сифатида аниқланади (СК 317-м. 24-б.).

Дивидендларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада акс эттирманг, чунки улар молиявий натижаларни шакллантиришда иштирок этмайди.

 

МИСОЛ. Дивидендларни ҳисоблаш

Масъулияти чекланган жамият йил якунлари бўйича 102 000 минг сўм миқдорида соф фойда олган. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши соф фойданинг 80%ини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлашга қарор қилди. Иштирокчилар сони Ўзбекистон резидентлари бўлган уч нафар шахсдан иборат, шу жумладан:

1-иштирокчи – УФда 40% улушга эга юридик шахс;

2-иштирокчи – УФда 30% улушга эга жисмоний шахс;

3-иштирокчи – УФда 30% улушга эга жисмоний шахс.

Дивидендлар суммасини ҳисоб-китоб қиламиз:

102 000 х 80 % = 81 600 минг сўм – тақсимланадиган дивидендларнинг умумий суммаси.

Ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси – 4 080 минг сўм (81 600 х 5 %).

Иштирокчиларга тўланадиган умумий сумма – 77 520 минг сўм (81 600 – 4 080), шу жумладан:

1-иштирокчига – 31 008 минг сўм (77 520 х 40 %);

2-иштирокчига – 23 256 минг сўм (77 520 х 30 %);

3-иштирокчига – 23 256 минг сўм (77 520 х 30 %).

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Дивидендлар ҳисобланди

 

81 600

 

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Солиқ ушлаб қолинди

 

4 080

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Дивидендлар тўланди

 

77 520

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

 

Бошқа шахсларнинг фойдасига тўланадиган ихтиёрий суғурта бадаллари

Бошқа шахсларнинг фойдасига тўланадиган ихтиёрий суғурта бадаллари фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди (СК 317-м. 25-б.).

Масалан, айрим компаниялар ходимларига уларнинг манфаатларини кўзлаб ихтиёрий суғурта (тиббий суғурта, бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш ва бошқалар) шартномаларини тузиш кўринишидаги ижтимоий пакетларни тақдим этади. Корхонанинг бундай харажатлари жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (СК 376-м.) ва чегириб ташланмайди. Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0118-сатрида акс эттиринг.

 

Назорат қилинадиган қарздорликлар бўйича харажатлар

Солиқ солиш мақсадларида харажатлар деб эътироф этиладиган харажатларнинг суммасидан ортиқча ҳисобланган фоизлар ва айрим харажатларни чегирилмайдиган харажатларга киритинг (СК 317-м. 26-б.).

Қарз мажбуриятлари бўйича фоизлар тарзидаги харажатларни ҳақиқий ставкадан келиб чиққан ҳолда аниқланг (СК 310-м. 1-қ.).

Корхонанинг назорат қилинадиган қарзи билан боғлиқ харажатлари белгиланган энг кўп қийматлардан ошмайдиган миқдорда чегириб ташланади (СК 310-м. 2-қ.).

Назорат қилинадиган қарзларга қуйидагиларни киритинг:

● корхонанинг устав фондидаги улушнинг 20%идан ортиғига эгалик қиладиган чет эллик шахс олдидаги қарзи;

● 1-бандида кўрсатилган чет эллик шахснинг ўзаро боғлиқ шахси деб эътироф этиладиган бошқа шахс олдидаги қарзи;

● 1-бандда кўрсатилган чет эллик шахслар олдида кафиллик қилувчи, кафил сифатида иш юритувчи шахс олдидаги қарз.

Қуйидагиларга нисбатан энг кўп қийматни белгиланг:

● қарз маблағларидан фойдаланганлик учун фоизларга;

● жарималар, пеняларнинг суммаларига, шартнома мажбуриятларини бузганлик учун зарарларнинг ўрнини қоплаш суммаларига.

Хорижий компания олдидаги назорат қилинадиган қарз хусусий капиталингиз миқдоридан 3 баравардан ортиқ бўлса, лизинг фаолияти билан шуғулланадиган банклар ва корхоналар учун ушбу капиталдан 13 баравардан ортиқни ташкил этса, чегириладиган харажатларнинг энг кўп қийматини аниқланг.

Чегириладиган харажатларнинг энг кўп қийматини қуйидаги формула бўйича аниқланг:

Чх = Хсд / Кк, бу ерда:

Чх – чегириладиган харажатларнинг энг кўп миқдори;

Хсд – солиқ даври бошидан назорат қилинадиган қарзлар бўйича харажатлар;

Кк – капиталлаштириш коэффициенти.

Капиталлаштириш коэффициентини қуйидаги формула бўйича аниқланг:

Кк = (НҚ / ХК) / Н, бу ерда:

НҚ – ҳисобот даври охирида сўндирилмаган назорат қилинадиган қарзлар суммаси;

ХК – ҳисобот даври охиридаги хорижий компаниянинг бевосита ёки билвосита иштироки улушидаги хусусий капитал;

Н – норматив. Банклар ва лизингга берувчилар учун Н – 13, бошқалар учун – 3.

 

МИСОЛ. Назорат қилинадиган қарзлар билан боғлиқ харажатларни аниқлаш

Корхонанинг хусусий капитали – 500 000 минг сўм. Корхона устав фондининг 30%и хорижий компанияга тегишли.

Ҳисобот даври охирига қарзлар бўйича назорат қилинадиган қарз – 675 000 минг сўм. Фоизлар бўйича харажатлар – 67 500 минг сўм.

Капиталлаштириш коэффициенти – 1,5 (675 000 / (500 000 х 30 %) / 3). Чегириладиган харажатларнинг энг кўп қиймати – 45 000 минг сўм (67 500 / 1,5).

Чегирилмайдиган харажатлар – 22 500 минг сўм (67 500 – 45 000).

Фоизларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0114-сатрида акс эттирамиз:

3-устунда – фоизлар бўйича жами харажатлар суммаси – 67 500 минг сўм;

4-устунда – чегирилмайдиган харажатлар – 22 500 минг сўм.

 

Текин берилган мол-мулк (хизматлар)

Текин берилган мол-мулкнинг (хизматларнинг) қиймати ва бундай бериш билан боғлиқ бўлган харажатларни (ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолда) солиқ базасидан чегириб ташламанг (СК 317-м. 27-б.).

Қуйидагилар истисно этилади:

● Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан бериладиган мол-мулк;

● телекоммуникация тармоқларидаги оператив-қидирув тадбирлар тизимининг техник воситалари ҳамда улардан фойдаланиш бўйича хизматларни кўрсатиш ва уларга кўрсатиладиган хизматлар.

Асосий воситаларни текин беришда унинг чиқиб кетишидан молиявий натижани қуйидаги формула бўйича аниқланг (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 5-параграфи):

МНчиқ. = – Қолдиқ қиймат – ҚҚС + Қайта баҳолаш сальдоси – АВни ўтказиш харажатлари

 

МИСОЛ. Мол-мулкни текин беришни ҳисоботда акс эттириш

Корхона – ҚҚС тўловчи бошқа корхонага АВни текинга берди.

Қуйидаги маълумотлар мавжуд:

қолдиқ қиймати – 40 700 минг сўм;

қайта баҳолаш сальдоси – 1 300 минг сўм;

бериш чоғидаги бозор қиймати – 41 500 минг сўм.

Товарни текин беришга ҚҚС солинади, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно (СК 239-м. 1-қ. 2-б.). Мазкур ҳолатда мол-мулкни текин бериш ҳолати иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб фараз қилайлик. Товарларни текин беришда ҚҚС бўйича солиқ базаси бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СК 248-м. 3-қ. 2-б.).

ҚҚС суммасини аниқлаймиз:

41 500 х 15% = 6 225 минг сўм.

АВнинг чиқиб кетиши натижасида корхона зарар кўради:

–40 700 – 6 225 + 1 300 = –45 625 минг сўм.

45 625 минг сўм суммасини Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0129-сатрида 3 ва 4-устунларда акс эттирамиз.

 

 

Ишончли бошқарув муассисининг харажатлари

Мол-мулкни ишончли бошқаришга бериш шартномаси бўйича ишончли бошқарув муассиси ишончли бошқарувчига мол-мулкни муайян муддатга ишончли бошқарувга беради, бошқарувчи эса ушбу мол-мулкни бошқарув муассиси ёки у томонидан кўрсатилган шахснинг (фойда олувчининг) манфаатини кўзлаб бошқариш мажбуриятини ўз зиммасига олади (ФКнинг 849-м.).

Ишончли бошқарув учинчи шахснинг фойдасига амалга ошириладиган бўлса, муассисининг ишончли бошқарув шартномасини бажариш билан боғлиқ бўлган харажатлари чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (СК 317-м. 28-б., 322-м.).

Уларнинг Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 01341–0134…-сатрларида 3 ва 4-устунларда акс эттиринг. Булар комплекс харажатлар бўлса, уларни 2-илованинг тегишли сатрларида харажатлар турига қараб акс эттиришингиз мумкин.

 

Нотижорат ва халқаро ташкилотларга тўланадиган тўловлар

Нотижорат ва халқаро ташкилотларга тўланадиган бадаллар, йиғимлар ва бошқа тўловлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (СК 317-м. 29-б.).

Бундан қуйидаги ҳолатлар мустасно, агар уларни тўлаш:

● қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлса;

● корхона фаолиятини амалга оширишнинг зарурий шарти бўлса.

Яъни корхона фаолият юритишига боғлиқ бўлмаган бундай турдаги ажратмалар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.

Масалан, корхона ўз ташаббуси билан бирор-бир жамоат ташкилотининг аъзоси бўлиши ва аъзолик бадалларини тўлаши, шунингдек турли тадбирлар ўтказилишида молиявий ёрдам кўрсатиши мумкин. Бундай тўловлар солиқ базасидан чегириб ташланмайди.

Ушбу харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0130-сатрида акс эттиринг:

● 3-устунда – нотижорат ва халқаро ташкилотларга тўланадиган барча тўловлар;

● 4-устунда – корхона фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тўловлар ва қонун ҳужжатларида мажбурий талаблар сифатида назарда тутилмаган тўловлар.

 

Захира маблағлари ҳисобига амалга оширилган харажатлар

 

Захира ташкил этиш чоғида захира суммаси чегириладиган харажатларга киритилган бўлса, ташкил этилган захира ҳисобидан харажатларни амалга оширишда улар иккинчи марта чегирилмаслиги керак (СК 317-м. 30-б.).

 

МИСОЛ. Захира ташкил этишга харажатларни ҳисоботда акс эттириш

Ҳисобот даврида корхона реализация қилинган маҳсулотига кафолатли хизмат кўрсатиш учун захирага 15 000 минг сўм йўналтирди, бунда уни белгиланган нормалар бўйича аниқлади ва чегириладиган харажат сифатида акс эттирди.

Кафолатли таъмирлаш учун эҳтиёт қисмларга ҳақиқатдаги харажатлар 17 000 минг сўмни ташкил этди. 15 000 минг сўмлик миқдордаги харажатлар ташкил этилган захира ҳисобига ҳисобдан чиқарилади, 2 000 минг сўм (17 000 – 15 000) миқдоридаги тафовут чегирилмайдиган харажатларга киритилади.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Захира ташкил этилди

 

15 000

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

 

6940-«Кафолатлар бўйича қарз»

 

Харажатлар захира ҳисобига акс эттирилди

 

15 000

 

6940-«Кафолатлар бўйича қарз»

 

1040-«Эҳтиёт қисмлар»

 

Захирадан ортиқча харажатлар акс эттирилди

 

2 000

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

 

1040-«Эҳтиёт қисмлар»

 

 

 

Мазкур ҳолатда ташкил этилган захира ҳисобидан амалга оширилган харажатлар 15 000 минг сўмни ташкил этади. Ушбу суммани Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада акс эттирамиз.

1-вариант:

0117-сатрнинг 3-устунида – захира фондини шакллантиришга оид харажатлар – 15 000 минг сўм;

0101-сатрнинг 3-устунида – захира фондидан ортиқ бўлган эҳтиёт қисмларга оид харажатлар – 2 000 минг сўм.

2-вариант:

0117-сатрнинг 3-устунида – захира фондини шакллантиришга оид харажатлар – 15 000 минг сўм;

0101-сатрнинг 3-устунида – жами сарфланган эҳтиёт қисмлари суммаси – 17 000 минг сўм;

0101-сатрнинг 4-устунида – захира ҳисобидан эҳтиёт қисмларига харажатлар – 15 000 минг сўм.

 

 

Мол-мулк нархининг пасайиши

Фойда солиғи солиш мақсадларида мол-мулк нархининг пасайиш суммалари солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайди (СК 317-м. 31-б.).

Қуйидагиларни қайта баҳолаш натижасида нарх пасайиши суммалари юзага келиши мумкин:

● асосий воситалар (АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом);

● номоддий активлар (7-сон БҲМСнинг 5-параграфи);

● молиявий инвестициялар (12-сон БҲМС, АВ томонидан 16.01.1999 йилда 596-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

● товар-моддий захиралар (4-сон БҲМСнинг 6-параграфи).

Мол-мулкни қайта баҳолаш натижалари бухгалтерия ҳисобида ҳисоб объектига, шунингдек қуйидаги ҳолатларга боғлиқ ҳолда акс эттирилади:

● фойда ва зарар;

● хусусий капитал.

2-иловада 8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётида жамғарилган қайта баҳолаш сальдоси доирасида асосий воситалар нархининг пасайишини акс эттирманг.

Нархнинг пасайиши қайта баҳолаш сальдосидан ошганда, ортиқча сумма 2-илованинг 01341–0134…-сатрларида 3 ва ­4-устунларда акс эттирилади.

 

МИСОЛ. Мол-мулк нархининг пасайиши суммасини ҳисоботда акс эттириш

Корхона асосий воситалар қийматини қайта баҳолади. Натижада АВ қолдиқ қиймати 2 000 минг сўмга камайди. Нархнинг пасайиши чоғида 8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётидаги ушбу АВ бўйича қайта баҳолаш сальдоси 1 500 минг сўмни ташкил этди. АВнинг қолдиқ қиймати баланс қийматининг 60%ига тенг.

Қайта баҳолаш натижасида АВ нархининг пасайиш суммаси аввалги ҳисобот даврларида ўтказилган қўшимча баҳолашлар суммалари доирасида «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётига захира капиталнинг камайишига киритилади. АВ нархининг пасайиши суммаси уни қўшимча баҳолаш суммасидан ошиб кетганда, ортиқча сумма бошқа операцион харажатларга киритилади (5-сон БҲМСнинг 27-банди).

 

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Мол-мулк баланс қийматининг пасайиши захира капитали ҳисобига акс эттирилди

 

1 500 / 60 х 100 = 2 500

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Жамғарилган эскиришнинг пасайиши акс эттирилди

 

1 500 / 40 х 100 = 1 000

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

Харажатларга киритиладиган мол-мулк нархининг пасайиши акс эттирилди

 

500

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

 

 

Жами пасайиш суммаси – 2 000 минг сўм – чегирилмайдиган харажат ҳисобланади.

Бунда 1 500 минг сўм Ҳисоб-китобга 2-иловада акс эттирилмайди.

Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 01341–0134...-сатрларида 3 ва 4-устунларда 500 минг сўмни акс эттирамиз.

 

 

Оддий ширкат шартномаси доирасида кўрилган зарарлар

Оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолият амалга оширилганда, Ўзбекистон солиқ резиденти ва юридик шахси бўлган иштирокчилардан бирининг зиммасига ушбу фаолият доирасида бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритиш юклатилади (СК 275-м.; ФК 53-боби).

Иштирокчилар томонидан бериладиган мол-мулк (пул маблағлари шаклида бўлмаган ҳиссалар) оддий ширкат шартномасига мувофиқ баҳоланади (ФКнинг 963-м.).

Оддий ширкат шартномаси бўйича киритган ҳиссангизни биргаликдаги фаолиятга киритилган инвестиция сифатида ҳисобга олинг.

Оддий ширкат шартномаси якунланганидан кейин қолган мол-мулк шартнома шартларига мувофиқ иштирокчилар ўртасида тақсимланади.Тақсимлаш чоғида келиб тушган мол-мулкни (АВ, ТМЗ, пул маблағларини) балансга ҳисобга киритинг ва параллел равишда қўйилмалар суммасини биргаликдаги фаолиятга ҳисобдан чиқаринг.

Бунда сиз даромад олишингиз ҳам, зарар кўришингиз ҳам мумкин.

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда зарар чегириб ташланмайди (СК 317-м. 32-б.). Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 01341–0134…-сатрларида 3 ва ­4-устунларда акс эттиринг.

 

Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчилари ўртасида пул маблағларини бериш

Қуйидагилар томонидан берилган пул маблағлари чегирилмайдиган харажатларга киритилади (СК 317-м. 33-б.):

● солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи (СТКГ) иштирокчиси томонидан ушбу гуруҳ масъул иштирокчисига солиқни тўлаш учун берилган пул маблағлари;

● СТКГ масъул иштирокчиси томонидан ушбу гуруҳ иштирокчига солиқ суммаси аниқлаштирилганлиги муносабати билан берилган пул маблағлари.

СТКГ – солиқ тўловчиларнинг жами молиявий натижасини ҳисобга олган ҳолда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мақсадида тегишли шартнома асосидаги ихтиёрий бирлашмаси. СТКГнинг масъул иштирокчиси ушбу гуруҳ учун фойда солиғини тўлаши шарт (СК 61, 67-м.).

Фойда солиғи жами молиявий натижасини ҳисобга олган ҳолда аниқланганлиги учун гуруҳ иштирокчилари ўртасида солиқни тўлаш учун пул маблағлари берилиши чегириладиган харажатлар ҳисобланмайди.

СТКГ фаолиятини тартибга соладиган солиққа оид қонун ҳужжатлари нормалари 2022 йил 1 январдан амалга киритилади (30.12.2020 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 6-моддаси 6-қисми).

 

ТМҚларни яроқсизлиги сабабли ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар

Товар-моддий қимматликлар турли сабабларга кўра яроқсиз ҳолга келиши мумкин. Масалан, сақлаш муддати тугаганлиги, жисмонан ва (ёки) маънан эскирганлиги сабабли.

Ушбу зарар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайди.

Фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, авария, йўл-транспорт ҳодисаси ва ҳоказолар) оқибатида кўрилган зарарлар бундан мустасно (СК 317-м. 34-б.).

Яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли ТМҚларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарни:

● бошқа операцион харажатларга киритинг;

● Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0101, 0107 ёки 01341–0134…-сатрларида 3 ва 4-устунларда ТМҚ турига қараб акс эттиринг.

 

МИСОЛ. ТМҚларни яроқсизлиги сабабли ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарларни ҳисоботда акс эттириш

Савдо корхонаси ёзги мавсумда музқаймоқлар туркумини чакана савдо тармоғи орқали қайта сотиш учун 29 000 минг сўмга сотиб олди. Бозорда бундай маҳсулотлар кўпайиб кетганлиги сабабли товарнинг бир қисми сақлаш муддати тугашигача сотилмай қолди ва яроқсиз ҳолга келди. Раҳбарият яроқсиз ҳолга келган товарни ҳисобдан чиқаришга қарор қилди. Ҳисобдан чиқарилган товар қиймати 4 000 минг сўмни ташкил этади.

Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0107-сатрида қуйидагиларни акс эттирамиз:

3-устунда – 29 000 минг сўм;

4-устунда – 4 000 минг сўм.

 

 

Муддати ўтган ва кечиктирилган кредитлар бўйича фоизлар

Муддати ўтган ва кечиктирилган кредитлар бўйича муддатли қарз бериш кредит шартномасида назарда тутилган ставкалардан ортиқча фоизларни чегирилмайдиган харажатларга киритинг (СК 317-м. 35-б.).

 

МИСОЛ. Қарзлар бўйича фоизларни аниқлаш

Корхона 6 ойга йиллик 18% тўлов тўлаш шарти билан 100 000 минг сўм кредит олди. Ўз вақтида қайтарилмаган ҳолларда фоиз ставкаси 2%га оширилади.

Корхона кредит олганидан кейин 9 ой ўтгач уни қайтарган. 6 ой мобайнида фоизлар йиллик 18%лик ставка бўйича ҳисобланган. Кейинги 3 ой мобайнида – йиллик 20%лик ставка бўйича ҳисобланган.

Ставкалар 2%га оширилганидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган фоизлар суммаларини чегирилмайдиган харажатларга киритиш лозим.

Чегирилмайдиган харажатларга киритиладиган фоизлар суммасини аниқлаймиз:

100 000 х 2% / 12 х 3 = 500 минг сўм.

Қарздан фойдаланилган 9 ойлик муддат учун 18%лик ставка бўйича фоизлар суммасини чегириладиган харажатларга киритамиз.

100 000 х 18% / 12 х 9 = 13 500 минг сўм.

Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0114 ва 01141-сатрларида қуйидагиларни акс эттирамиз:

3-устунда –14 000 минг сўм (13 500 + 500);

4-устунда – 500 минг сўм.

 

buxgalter.uz

 

Прочитано: 4243 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика