Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 23 / Мавзуга қайтиб

Моддий ёрдам ва ЖШДС

 

Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан жорий этилган тартибга мувофиқ 2020 йилда ходимга тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан ­7,5 бараваригача оширилади (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармоннинг 2-банди).

 

1-ВАЗИЯТ.

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойи учун 1 400 000 сўм, февраль-май ойларида эса 1 500 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 2 800 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

 

√ Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди.

 

Январь ойида қўлланилган имтиёз миқдорини ҳисоблаймиз:

(634 880 х 4,22) = 2 679 193,6 сўм.

Коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилда ушбу сумма МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача ошириладиган алоҳида тартиб белгиланган (27.04.2020 йилдаги ­ПФ-5986-сон Фармоннинг 2-банди).

Шу боис май ойида оширилган имтиёз миқдоридан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоб-китоб қиламиз:

679 330 х 7,5 = 5 094 975 сўм.

Сизнинг ҳолатда жами моддий ёрдам суммаси – 2 800 000 сўмга ЖШДС солинмайди.

Тегишинча, солиқ солинадиган даромад 7 400 000 сўмга (1 400 000 + 1 500 000 х 4)) тенг бўлади.

Январь-май ойлари учун солиқ 888 000 сўмни (7 400 000 х 12%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида 722 496,77 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойида солиқ суммаси 165 503,23 сўмни (888 000 – 722 496,77) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 7 400 сўмни (7 400 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга ажратмалар 6 020,81 сўмни, май ойида 1 379,19 сўмни (7 400 – 6 020,81) ташкил этади.

Май ойи учун бюджетга 164 124,04 сўм (165 503,23 – 1 379,19) ЖШДС ўтказилади.

Ходим 1 334 496,77 сўм (1 500 000 – 165 503,23) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ.

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойида 1 500 000 сўм, февраль-май ойларида эса 1 600 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 2 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

 

Қуйидагиларга мувофиқ:

√ Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма ((634 880 х 1,41) + (679 330 х 1,41 х 4)) = 4 726 602 сўм) чиқариб ташланади;

√ Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди. 2020 йилда сумма МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача (679 330 х 7,5 = 5 094 975 сўм) оширилди (ПФ-5986-сон Фармоннинг 2-банди). Шу боис сизнинг ҳолатда жами моддий ёрдам суммаси – 3 000 000 сўмга имтиёз татбиқ этилади;

Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари (634 880 х 2,11 = 1 339 596,8 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

7 900 000 – 4 726 602 + 2 000 000 – 1 339 596,8 = 3 833 801,2 сўм.

 

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

3 833 801,20 х 12% = 460 056,14 сўм.

Январь-апрель ойларида 421 495,55 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойида ЖШДС суммаси 38 560,59 сўмни (460 056,14 – 421 495,55) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 3 833,8 сўмни (3 833 801,2 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 3 512,46 сўмни, май ойида 321,34 сўмни (3 833,8 – 3 512,46) ташкил этади.

Бюджетга 38 239,25 сўм (38 560,59 – 321,34) солиқ ўтказилади.

Ходим қўлига 1 561 439,41 сўм (1 600 000 – 38 560,59) олади.

 

Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ,
экспертимиз.

 

Прочитано: 840 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика