Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 23 / Божхона

Қўшимча божхона тўловлари ундирилди

 

Мамлакатимизда ТИФ иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш борасида божхона соҳасида қатор имтиёз ва қулайликлар яратиб берилмоқда.

 

Бироқ ана шу имкониятларни суиистеъмол қилиб, давлат бюджетига божхона тўловларини белгиланган тартибда тушириш ўрнига уларни камайтириб кўрсатиш ҳоллари учраб туради. Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи МЧЖлардан бирининг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси Н.С. корхона номига хориждан келтирилган «Запасные части к ткацким станкам» товарини «Эркин муомалага чиқариш» (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштириш учун БЮДни «Самарқанд» ТИФ божхона постига тақдим этади.

Божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилганда БЮДда кўрсатилган товар учун Президентнинг 2017 йил 7 сентябрдаги ­Ф-5048-сон фармойиши асосида қўшилган қиймат солиғидан нотўғри имтиёз берилганлиги маълум бўлди. Натижада жами 14 млн сўмга яқин қўшимча божхона тўловлари қайта ҳисобланиб, давлат бюджетига ундириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан бошлаб юборилган суриштирув ишларида тадбиркорнинг қанчалик «самимий»лиги аниқланмоқда.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 577 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика