Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 15 / Божхона

Товарни божхона омборидан ташқарида сақлаш

 

Божхона кодексига мувофиқ декларацияни бериш муддати – товарни етказиб бериш (етиб келиш) кунидан бошлаб 15 кундир. Одатда, импорт қилинаётган товарни ИМ40 режимига жойлаштириш учун ҳужжатларни (мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиология хулосаси ва ҳ.к.) расмийлаштириш талаб қилинади. 

Импорт қилинган товарларни декларация тақдим этилгунга қадар божхона омбори бўлмаган жойларда (масалан, харидор-импорт қилувчининг ўз омборида) божхона назоратидан ўтказиш тартиб-таомиллари, ҳуқуқий асослари ва сақлашнинг тартиби қандай? 

Товар тайинланган жойга етиб келган пайтдан бошлаб декларация тақдим этилгунга қадар божхона постлари ва декларант амалга оширадиган барча ҳаракатларни тушунтириб беришингизни сўраймиз.

Декларация берилгунга қадар товарни ўз омборида сақлаб турса бўладими?

 

– Олиб кирилаётган ёки олиб чиқилаётган товар божхона омбори ҳисобланмайдиган жойда тургани ҳолда божхона омбори божхона режимига қуйидаги ҳолларда ваколатли шахснинг аризасига кўра жойлаштирилади:

товар ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, унинг ташқи ўлчамлари, физик кўрсаткичлари туфайли ёки ­кимёвий хоссаларига кўра ёхуд сақланишига доир алоҳида шартлар қўйилиши туфайли божхона омборига жойлаштирилиши мумкин бўлмаса;

товар етказиб бериладиган жойда божхона омбори мавжуд бўлмаса.

Божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товар божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда сақланаётганда қуйидаги шартларга риоя этилиши лозим:

БКнинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш тақдим этилганлиги;

товар билан боғлиқ юк операцияларини бажаришга, шунингдек уни исталган бошқа жойга кўчиришга божхона назорати остида йўл қўйилиши;

божхона омбори божхона режимида турган даврида товарни ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш учун бошқа шахсларга ўтказишга йўл қўйилмаслиги, бундан БКнинг 96-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш шартларига риоя этиш ҳарбий юкларга, инсонпарварлик ёрдами, техник кўмак сифатида олиб кириладиган товарларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарз (кредит) маблағлари, грантлар ҳисобидан олиб кириладиган товарларга, шунингдек олиб кирилаётган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига, чет эл валютасига нисбатан татбиқ этилмайди.

Товар тегишли божхона режимига жойлаштирилмаган ҳолда йўқотилган ёки бошқа шахсларга бериб юборилган тақдирда божхона тўловларини тўлаш олиб кирилаётган товар божхона омбори ҳисобланмайдиган жойда туравергани ҳолда уни божхона омбори божхона режимига жойлаштирган шахс томонидан амалга оширилади (БК ­93-моддаси).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 541 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика