Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 15 / Божхона

Пандемияга қарши ҳамжиҳатликда курашамиз

 

Бутун дунёни хавотирга солган коронавирусдан азият чекаётганларнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Биргаликда, ҳамжиҳатликда амалга оширилаётган ишлар ўз натижасини беришига умид билдирилмоқда.

 

Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш, импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг тезкор тартибда, шу жумладан рухсат берувчи ҳужжатларни республикамиз ҳудудига кириб келгунга қадар бериш орқали божхона расмийлаштируви механизмини жорий этиш ҳамда карантин даврида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида юртимизда қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, карантин ҳолатида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббиёт ускуналари, гигиена воситалари каби товарлар билан узлуксиз таъминлаш учун уларнинг импортини тезкор равишда амалга ошириш учун бир қатор енгилликлар яратилди. Масалан, битта шартнома доирасида олиб келинаётган ушбу турдаги товарларнинг соғлиққа зиён бўлмаслигини тасдиқловчи санитария хулосасини бир календарь йилига бериш, товарни текширишдаги такрорланишнинг олдини олиш мақсадида СЭС хулосасига эга шундай товарларга мувофиқлик сертификати талаб қилмаслик тартиби жорий қилинди. Шунингдек барча рухсатнома ҳужжатларини олиш учун интернет тармоғида «Ягона дарча» тизими орқали мурожаат қилиш механизми жорий қилинди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг ТИФ божхона постларида коронавирус пандемиясига қарши кучайтирилган тартибнинг амал қилиш даврида божхона расмийлаштируви тўхтовсиз давом эттирилмоқда. Шу билан бирга экспорт-импорт жараёнларининг барқарорлиги таъминланиб, аввалгидек ҳеч қандай чекловларсиз фаолият юритилмоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак, 2020 йилнинг I чораги мобайнида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг ТИФ божхона постлари орқали хориждан келтирилган салкам 134 млн АҚШ доллари қийматидаги 271,1 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари импорт божхона режимида расмийлаштирилди.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида хорижий давлатларга 246,5 млн АҚШ доллари қийматидаги салкам 186 минг тонна товарлар экспорти амалга оширилди.

Пандемия шароитида божхона органлари ўзларига юклатилган масъулиятни чуқур ҳис этиб, санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш, божхона қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш, божхона тўловларини давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш каби вазифаларни бажариб келишмоқда.

Шу ўринда ТИФ қатнашчилари ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалалар юзасидан ДБҚнинг қисқа 11-08 рақамли «Ишонч телефони»га ёки Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг (71)120-76-76 телефон рақамига мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 509 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика