Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 15 / Бухгалтерга тавсиялар

Март ойи учун ҚҚС ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади

 

Бухгалтерларни қизиқтираётган савол бор: харидорлар электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ҳаммасини тасдиқламаган бўлсалар, 2020 йил март ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини қандай қилиб тўғри тўлдириш мумкин?

Ўзбекистондаги махсус бухгалтерлар портали buxgalter.uz муаммони қуйидагича ҳал этишни таклиф этади.

 

ҚҚС бўйича электрон ҳисобот тизими ҳозирча ЭҲФ тизимига қатъий боғлиқликда ишламаслигини қайд этиб ўтамиз. Шунга қарамай, ҳисобварақ-фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномаларини тақдим этиш ва имзолашни ҚҚС бўйича ҳисобот даврининг сўнгги саналаригача (ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санаси) чўзмай, ўз вақтида амалга ошириш лозим.

ҚҚС ҳисоб-китобидаги «Ҳисобварақ-фактуралар рўйхатини юклаб олиш» тугмачаси ҳозирча сизга қулайлик яратиш учун яратилган ёрдамчи дастак ҳисобланади. Унинг воситасида тасдиқланган – ЭРИ билан имзоланган ҳисобварақ-фактуралар бўйича «E-factura» электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими маълумотлар базасидан ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловаларга файл-шаблон автоматик равишда тўлдирилади.

ҚҚС бўйича солиқ даври ой ҳисобланади, тегишинча, ҚҚС бўйича ҳисоб-китоб (шакл коди – 10006_13) ҳам ортиб бормайдиган якун билан тўлдирилади (СК 259-м.). Масалан, март ойи учун ҳисоботда фақат март ойидаги кўрсаткичларни акс эттиришингиз зарур.

Бунда Ҳисоб-китобнинг электрон шаклида 3-«Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби» иловаси ва 7-«Йил бошидан товарларни (хизматларни) реализация қилиш ­бўйича ­айланмалар» иловаси йил бошидан шакллантирилади ва ортиб борувчи якун билан жамланади. Бу мазкур солиқ бўйича солиқ маъмуриятчилиги учун, шунингдек у бўйича Шахсий ҳисобрақам карточкаси тўғри шакллантирилиши учун зарур.

 

Ҳисоб-китобни тўлдираётганда ҳаммасини тўғри тўлдирганингизни текширинг:

ҚҚС ҳисоб-китобига иловаларнинг номлари ва сатрларини диққат билан ўқинг;

ҚҚС ҳисоб-китобига 4, 5 ва 6-иловаларга киритилган суммаларни сақлаш ёки жўнатиш пайтида унга илова қиладиган Ҳисоб-китобга худди шу иловаларнинг Excel форматидаги файл-шаблонлари билан тийинигача солиштиринг;

ҚҚС ҳисоб-китобига 4, 5 ва 6-иловаларни тўлдираётганда файл-шаблонлардаги етказиб берувчилар ва харидорларнинг СТИРи тўғри кўрсатилганини текширинг.

 

Мисол учун, ҚҚС ҳисоб-китобининг ўзида 5-«Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри» иловасини тўлдирган бўлсангиз, Excel форматида илова қилинадиган файл-шаблонда ҳам ­5-иловани (файл-шаблоннинг иккинчи варағи) тўлдириш лозим.

Ҳисоб-китобнинг ўзидаги 4, 5 ёки 6-иловаларда кўрсатилган кўрсаткичлар суммаси файл-шаблонларда кўрсатилган худди шу кўрсаткичлар суммасидан лоақал 1 тийинга фарқ қилган тақдирда, ҳисоботни сақлаш чоғида 143-кодли «Амалга оширилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҳисобот суммаси илова қилинган файлдаги суммага мувофиқ эмас» дейилган хабар ила хатога йўл қўйганингизни кўрасиз.

ҚҚС шаклини тўлдиришга оид айрим жиҳатлар my.soliq.uz сайтидаги шаклга йўриқномада кўрсатилган.

 

Мисол. 2020 йил март ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш «ХХХ» корхонасининг кўрсаткичлари:

2020 йил январь ойи учун:

соф тушум – 35 299 500 сўм;

ҳисобланган ҚҚС – 5 294 925 сўм (35 299 500 х 15%);

харид қилинган хом ашё (товарлар, хизматлар)нинг етказиб бериш қиймати – 268 556 097 сўм;

ҳисобга олинган ҚҚС суммаси – 40 283 414,55 сўм (268 556 097 х 15%);

2020 йил февраль ойи учун:

соф тушум – 35 299 500 сўм;

ҳисобланган ҚҚС – 5 294 925 сўм (35 299 500 х 15%);

харид қилинган хом ашё (товарлар, хизматлар)нинг етказиб бериш қиймати – 18 948 150,63 сўм;

ҳисобга олинган ҚҚС суммаси – 2 842 222,59 сўм (18 948 150,63 х 15%).

2020 йил март ойи учун:

соф тушум – 95 863 200 сўм;

ҳисобланган ҚҚС – 14 379 480 сўм (95 863 200 х 15%);

март ойида хом ашё харид қилинмаган.

Энди 2020 йил март ойи учун ҚҚС ҳисоб-китоби ва унга 4 ва 5-иловаларни тўлдирамиз.

 

Прочитано: 930 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика