Корхона дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланади. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Танометрлар, термометрлар, глюкометрлар ва қондаги глюкозани текшириш тест-полосаларини импорт қиламиз ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб оламиз. Ушбу буюмларни реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинадими?
– Дори воситаларини, ветеринария дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солишдан озод этилади (СК 243-м. 13-б.).
Тасдиқланган Тиббиётга мўлжалланган буюмлар рўйхати (АВ томонидан 12.07.2016 йилда 2809-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мавжуд. Товарингиз ушбу рўйхатга киритилган бўлса, ҚҚС бўйича имтиёзни қўллашингиз мумкин. Масалан, тиббиёт термометри Рўйхатга киритилган бўлса, тегишинча, у ҚҚСсиз реализация қилинади.
Замира ЖЎРАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.