Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 15 / Солиқ солиш

Мажбуриятларни эътироф этиш муддатлари

 

Корхона жисмоний шахсдан бинони ижарага олади. Шартномада ижара суммаси ҳар ойда тўланиши кўрсатилган. Тўлов манбаи сифатида ижара тўловидан ЖШДС тўланади.

ЖШДС бўйича солиқ органлари олдидаги қарз даврда пайтда ҳисобланиши лозим – ой якунлари бўйичами ёки жисмоний шахсга ҳақиқатда ижара ҳақи тўланадиган даврдами?

2019 йил декабрь ойи учун ижара тўлови 2020 йил март ойида тўланадиган бўлса, ЖШДС бўйича ҳисоб-китобда қандай энг кам ижара ставкаси кўрсатилади: 2019 йил декабрь учунми ёки 2020 йил март учунми?

 

– Жисмоний шахслар билан тузилган шартномаларга кўра ушлаб қолинган ЖШДС бўйича бюджет олдидаги қарз ҳар ойда – ижара хизматлари олинган ойда эътироф этилади.

Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган асосий тамойиллардан бири ҳисоблаб ёзиш тамойилидир. Унга мувофиқ даромадлар ва харажатлар ҳисобда пуллар олинган / тўланган пайтда эмас, улар юзага келган даврда эътироф этилади («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси). Солиқ агентлари жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларни, солиқ имтиёзларини, ҳисобланган ва ушлаб қолинган солиқларни улар тааллуқли бўлган солиқ даврида солиқ ҳисоби регистрларида ҳисобга оладилар.

Корхона ҳисоблаб ёзиш тамойилига амал қилган ҳолда, ижара ҳақи бўйича харажатлар ва мажбуриятларни ҳамда бюджет олдидаги мажбуриятларни хизмат олинган даврда эътироф этиши лозим. 2019 йил декабрь ойи учун ижара бўйича харажатлар ҳам, ижарага берувчи ва бюджет олдидаги ЖШДС бўйича мажбуриятлар ҳам 2019 йил декабрда эътироф этилиши лозим. Ушбу ой учун ҳисобланган ижара ҳақи суммаси 2019 йил декабрь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўловлар ҳисоб-китобида ҳисобга олиниши лозим (2-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

2019 йил декабрь ойи учун ҳисоботда корхона 2019 йил учун энг кам ставкалардан фойдаланиши лозим (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга 24-илова). Тўлов манбаида ҳисобланган солиқ суммаси солиқ агенти томонидан солиқ тўловчига даромадлар тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирилмаган ҳолда тўланади.

 

Эльвира ЖИЛЬЦОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 549 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика