Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 15 / Солиқ солиш

Қандли чой – ҳисобда

 

Компания ходимлари сони 250 кишидан иборат. Компания – умумбелгиланган солиқларни тўловчи ходимлари ва компания меҳмонлари (етказиб берувчилар ва харидорлар) учун чой, қаҳва, қанд ва бошқаларни харид қилади.

Қаҳва, чой ва қандга кетган харажатлар компанияга ҚҚС ва фойда солиғини солиш мақсадларида қандай акс эттирилади?

 

– Солиқ оқибатлари харид қилинган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш мақсадларига боғлиқ бўлади.

 

Фойда солиғи

Солиқ оқибатлари ушбу харажатлар қандай мақсадларда амалга оширилаётганлиги ва улар қандай расмийлаштирилишига боғлиқ бўлади.

Чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар рўйхати очиқ рўйхат ҳисобланади.

2020 йилдан бошлаб Солиқ кодексида фойда солиғини ҳисоблашда даромад олиш билан боғлиқ асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар чегириб ташланиши назарда тутилган.

Ҳар қандай харажатлар, башарти улар ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар деб эътироф этилади:

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса (СК ­305-м.).

Корхона қаҳва, чой, қанд ва бошқа харажатларни иқтисодий жиҳатдан асослаб бера олса, уларни чегириладиган харажатлар сифатида ҳисобга олиши мумкин. Масалан, вакиллик харажатларини чегириладиган харажатларга киритиш мумкин.

Даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган бўлса, чегириб ташланмайдиган харажатларга киритилади (СК 317-м. 18-б.). Масалан, ходимларнинг дам олишини ташкиллаштириш билан боғлиқ тадбирларга доир харажатлар.

 

Қўшилган қиймат солиғи

Фойда солиғи бўйича ушбу харажатлар чегирилмайдиган харажатлар сифатида акс эттирилган бўлса, улар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди.

Солиқ тўловчининг шахсий эҳтиёжлари учун фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланилган) товарлар, ушбу Кодекснинг ­317-моддасига мувофиқ фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда харажатлар чегириб ташланмайдиган товарлар сотиб олинганда, улар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди (СК 267-м. 1-қ, 7-б.).

Корхона чой ва қаҳвани вакиллик харажатлари сифатида акс эттирса, улар бўйича ҚҚС ҳам ҳисобга олинмайди (СК 267-м. 1-қ. 5-б.).

Товарга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтказилиши ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланади (СК 239-м.). Мазкур ҳолатда қаҳва, чой, қанд ва бошқалардан корхонанинг ўзида фойдаланилмоқда, четга чиқарилмаяпти, шу боис уларнинг ҳисобдан чиқарилиши ҚҚС ҳисоблаш учун айланма бўлмайди.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 645 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика