Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 13 / Бухгалтерга тавсиялар

МЧЖнинг чиқиб кетаётган муассисига улушининг ҳақиқий қийматини тўлаш тартиби

 

Тўлаш тартиби

 

   МЧЖ муассиси жамият иштирокчилари таркибидан чиқиб кетаётганда жамият:

унга улушининг ҳақиқий қийматини тўлаши;

ёки унинг розилиги билан улушга тенг қийматдаги мол-мулкни бериши шарт Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча

   масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддаси 5-қисми).

Чиқиб кетаётган муассисга улушининг ҳақиқий қийматини тўлаш – бу корхонанинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти.

МЧЖ улушнинг ҳақиқий қийматини тўламаган ёки уни берилиши лозим бўлган миқдорда кам тўлаган тақдирда, у даромад олган ҳисобланади ва уни фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасига киритади (СК 297-м. 3-қ., 463-м.).

Улушнинг ҳақиқий қиймати улуш жамиятга ўтган пайтдан эътиборан 1 йил мобайнида, агар жамият уставида бундан камроқ муддат назарда тутилмаган бўлса, тўланиши лозим (Қонуннинг 22-моддаси 9-қисми).

 

Улуш қиймати ҳисоб-китоби

Улушнинг ҳақиқий қийматини чиқиб кетаётган муассиснинг устав фондидаги улушида корхонанинг соф активлари сифатида аниқланг (Қонуннинг 14-моддаси 4-қисми).

Соф активларни қуйидаги формула бўйича ҳисобланг (АВ томонидан 7.04.2004 йилда 1335-сон билан рўйхатдан ўтказилган 14-сон БҲМСнинг 10-банди):

Соф активлар =

Узоқ муддатли ва жорий активлар – Узоқ муддатли ва жорий мажбуриятлар =

Баланснинг 400-сатри -  Баланснинг 770-сатри

Бошқа формула:

Соф активлар = Хусусий капитал =  Баланснинг 480-сатри

 

Чиқилиб кетаётган муассис улушининг ҳақиқий қиймати қуйидагича аниқланади:

 

Улушнинг ҳақиқий қиймати =

Соф активлар х Муассиснинг устав капиталидаги улуши

 

МИСОЛ. МЧЖ иштирокчиси улушининг ҳақиқий қиймати ҳисоб-китоби

МЧЖ устав фонди 150 000 минг сўмни, жамият таркибидан чиқаётган муассис – Ўзбекистон резидентининг улуши эса - 45 000 минг сўмни (30%) ташкил этади.

Муассис 2020 йил апрель ойида МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқиши тўғрисида ариза топширган. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан 2020 йил январь-март ойлари учун бухгалтерия ҳисоботига асосан улушнинг ҳақиқий қийматини тўлашга қарор қилинди.

2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра бухгалтерия баланси:

Актив

 

Пассив

 

I бўлим

 

Сумма              (минг сўм)

 

I бўлим

 

Сумма            (минг сўм)

 

Асосий воситалар

 

32 300

 

Устав капитали

 

150 000

 

Узоқ муддатли инвестициялар

 

2 200

 

Захира капитал

 

5 600

 

Узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар

 

8 000

 

Тақсимланмаган фойда

 

39 300

 

I бўлим бўйича жами (130-сатр)

 

42 500

 

I бўлим бўйича жами (480-сатр)

 

194 900

 

II бўлим

 

 

II бўлим

 

 

Товар-моддий захиралар

 

67 200

 

Узоқ муддатли мажбуриятлар

 

26 800

 

Дебиторлик қарзи

 

14 600

 

Жорий мажбуриятлар

 

27 600

 

Пул маблағлари

 

125 000

 

 

 

II бўлим бўйича жами (390-сатр)

 

206 800

 

II бўлим бўйича жами (770-сатр)

 

54 400

 

Актив бўйича жами (400-сатр)

 

249 300

 

Пассив бўйича жами (780-сатр)

 

249 300

 

 

Соф активларни аниқлаймиз:

Соф активлар = 400-сатр – 770-сатр = 480-сатр = 249 300 - 54 400 = 194 900 минг сўм.

Чиқиб кетаётган муассис улушининг ҳақиқий қийматини ҳисоблаймиз:

194 900 х 30 % = 58 470 минг сўм.

 

Улуш тўлашда солиқ ҳисоб-китоби

Ҳақиқий қийматнинг муассис устав фондига киритган ҳиссасидан ошадиган қисми унинг дивиденди ҳисобланади (СК 41-м.).

Дивидендларни тўлаш чоғида фойда солиғини ёки ЖШДСни қуйидаги ставкалар бўйича ушлаб қолинг:

муассис-резидентлардан - 5% (СК 337, 381-м.);

муассис-норезидентлардан - 10% (СК 353, 382-м.).

 

Келтирилган мисолда:

45 000 минг сўм – бу чиқиб кетаётган муассиснинг устав фондидаги улушининг номинал қиймати;

13 470 минг сўм (58 470 - 45 000) – улушнинг ҳақиқий ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ, унга солиқ солиш мақсадларида дивиденд сифатида қаралади.

Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган солиқ 673,5 минг сўмни (13 470 х 5%) ташкил этади.

Муассисга 57 796,5 минг сўм (58 470 - 673,5) тўланиши лозим.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Амалда киритилган бадал суммасидаги улуш жамиятга ўтказилди

 

45 000

 

8630-«Жамият сотиб олган улуш»*

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

Тақсимланмаган фойдадан улуш суммасидаги муассис олдидаги қарз акс эттирилди (39 300 х 30%)

 

11 790

 

8700-«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар»

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

Муассис олдидаги захира капиталдан улуш суммасидаги қарз акс эттирилди (5 600 х 30%)

 

1 680

 

8520-«Резерв капитали (фонди)»

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

Дивидендлардан солиқ ушлаб қолинди

 

673,5

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Чиқиб кетаётган муассисга улуши пул маблағлари билан тўланди

 

57 796,5

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

*Ушбу счёт  Ишчи ҳисобварақлар режасига киритилган тақдирда.

 

Улуш қийматини аниқлаш санаси

Улушнинг ҳақиқий қиймати жамият таркибидан чиқиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун МЧЖ бухгалтерия ҳисоботи маълумотларига асосан аниқланади (Қонуннинг 22-моддаси 5-қисми).

Қонунда нима ҳисобот даври ҳисобланиши аниқ айтилмаган. Шунингдек солиқ органларига тақдим этилган ҳисобот асосида улушнинг ҳақиқий қийматини аниқлаш шартлари кўрсатилмаган.

Солиқ кодексида ҳар бир солиқ учун ҳисобот даврлари белгиланган. Фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот даврлари чорак ҳисобланади. Ушбу солиқлар ҳисобланганидан кейин соф фойдани оласиз. Уни муассисларга тўлаш учун йўналтиришингиз мумкин.

Шу боис қуйидаги хулоса мантиқан тўғри бўлади: ҳақиқий қийматни чорак якунлари бўйича молиявий ҳисобот маълумотлари асосида аниқлаш мумкин.

МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши қуйидагилар тўғрисида қарор қабул қилиши лозим:

муайян санада молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиқлаш;

улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаш тартиби ва шакли.

 

ВАЗИЯТ.  Муассис дивидендлар тақсимланганидан ва тўланганидан кейин МЧЖ таркибидан чиқаяпти

Муассис 2020 йил августда МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқиши тўғрисида ариза берган. Унга 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра тузилган чораклик баланс асосида, яъни I ярим йиллик учун ҳисоботдаги маълумотлар бўйича улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаш лозим.

Бироқ 2020 йил июлда 2020 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича дивидендлар тақсимланган ва тўланган. Тегишли равишда, 2020 йил 1 июль ҳолатига баланс тузилган пайтдан эътиборан тақсимланмаган фойда камайган. У соф активларнинг бир қисми бўлганлиги сабабли муассис улушининг ҳақиқий қиймати ҳам камайган.

Қабул қилиш мумкин бўлган қарор: муассиснинг қарорида 2020 йил 1 июлга бухгалтерия ҳисоботи шакллантирилганидан кейин тўланган дивидендларни акс эттириш зарур ҳамда улар улушининг ҳақиқий қийматини тўлаш ҳисобига берилганлигини инобатга олиш лозим.

 

Тўлов манбаи

Уни жамият соф активлари қиймати ва устав фонди миқдори ўртасидаги фарқ ҳисобига тўланг.

Бундай фарқ етарли бўлмаган тақдирда, жамият етмаган суммага ўз устав фондини камайтиришга мажбур бўлади (Қонуннинг 22-моддаси 10-қисми).

 

ВАЗИЯТ. Улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаш учун соф активлар қиймати ва устав фондиди миқдори ўртасидаги фарқ етарли бўлмаганда

МЧЖ устав фондида 20% улушга эга корхона муассиси жамият иштирокчилари таркибидан чиқишга қарор қилди.

Жамият устав фонди 50 000 минг сўмни ташкил этади, захира фонди - 7 500 минг сўм; қопланмаган зарар - 5 200 минг сўм.

Корхонанинг соф активлари суммаси - 52 300 минг сўм (50 000 + 7 500 - 5 200).

Чиқиб кетаётган муассис улушининг ҳақиқий қиймати 10 460 минг сўмга (52 300 х 20%) тенг.

Соф активлар ва устав фонди ўртасидаги фарқ 2 300 минг сўмни (52 300 - 50 000) ташкил этади, бу улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаш учун етарли эмас.

Демак, жамият устав фондини етишмаётган суммага - 8 160 минг сўмга (10 460 - 2 300) камайтириши шарт.

Қопланмаган зарар ва захира капитални камайтириш ҳисобига устав фондини камайтирамиз:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Қопланмаган зарар ҳисобига устав фонди камайтирилди

 

5 200

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

8700-«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Устав фонди захира капитали ҳисобига камайтирилди

 

2 960

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

8520-«Резерв капитали (фонди)»

 

 

Кейинчалик чиқиб кетаётган муассис билан ҳисоб-китобларни улушнинг ҳисобланган янги ҳақиқий қийматидан амалга оширамиз.

 

УЛУШНИ МОЛ-МУЛК БИЛАН ТЎЛАШ

Мол-мулкни бериш қандай расмийлаштирилади

Чиқиб кетаётган муассисга улушининг ҳақиқий қийматини нафақат пул билан, балки бошқа мол-мулк билан ҳам тўлашингиз мумкин (Қонуннинг 22-моддаси).

Муассисга нафақат у илгари устав фондига киритган ҳисса, балки корхонага тегишли бошқа мол-мулк ҳам берилиши мумкин.

Улушнинг ҳақиқий қийматини мол-мулк билан тўлаш:

МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказинг, унда бериладиган мол-мулк таркибини, шунингдек уни бериш қийматини белгиланг;

муассислар қарорини баённома билан расмийлаштиринг.

Мол-мулк берилишини қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштиринг.

Улушнинг ҳақиқий қийматидан юқори қийматдаги мол-мулк берилганда, муассис фарқни қоплаши лозим.

Муассисга кўчмас мулк объектлари ёки автотранспорт воситалари бериладиган бўлса, битим давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин уларни балансдан чиқаринг (ФК 185-м.).

Қолган мол-мулкни бериш чоғида балансдан ҳисобдан чиқаринг.

 

Улуш асосий воситалар билан қандай тўланади

АВни бериш чоғида муассисга бериладиган (чиқиб кетадиган) ойда охирги марта амортизацияни ҳисобланг (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 31-банди).

 

МИСОЛ. Улушнинг ҳақиқий қийматини асосий воситалар билан тўлаш

МЧЖга устав фондига муассиснинг бошланғич ҳиссаси - 45 000 минг сўм.

Унинг МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқиши муносабати билан улушнинг 58 470 минг сўмлик ҳақиқий қийматини тўлаш лозим.

Ушбу суммадан:

  45 000 минг сўм – чиқиб кетаётган муассиснинг устав фондидаги улуши номинал қиймати;

  13 470 минг сўм (58 470 - 45 000) – солиқ солиш мақсадларида дивидендлар сифатида қараладиган, улушнинг ҳақиқий ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ.

Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган солиқ 673,5 минг сўмни (13 470 х 5%) ташкил этади. Муассисга 57 796,5 минг сўм (58 470 - 673,5) тўланиши лозим.

Ушбу суммадан 12 796,5 минг сўм (57 796,5 - 45 000) – дивидендлардан солиқни чегирган ҳолда улушнинг ҳақиқий ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ.

МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши улушнинг ҳақиқий қийматинини ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 59 710 минг сўмлик қолдиқ қиймати бўйича асосий воситалар билан тўлашга қарор қилди.

АВнинг бошланғич қиймати - 85 300 минг сўм, жамғарилган эскириш - 25 590 минг сўм. Қайта баҳолаш сальдоси мавжуд эмас. Қолдиқ қиймат 59 710 сўмга (85 300 - 25 590) тенг.

Улушнинг ҳақиқий қиймати ва АВни бериш қиймати ўртасидаги фарқ пул маблағлари билан қопланади:

59 710 - 57 796,5 = 1 913,5 минг сўм.

ҚҚС бўйича солиқ базаси АВни бериш қиймати ҳисобланади (СК 248-м. 1-қ.). АВ қолдиқ қиймати бўйича ҚҚСни ҳисоюга олган ҳолда берилаётгани сабабли ҚҚС суммаси 7 788,26 минг сўмга (59 710 / 115 х 15) тенг. Битим нархи товарлар (хизматлар)нинг бозор қийматидан паст бўлганда, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли (СК 248-м. 4-қ.).

АВнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа:

45 000 + 12 796,5 + 1 913,5 - (85 300 - 25 590) - 7 788,26 = - 7 788,26 минг сўм (зарар).

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,  минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Чиқиб кетаётган муассиснинг устав фондидаги улуши бўйича ундан қарз акс эттирилди

 

45 000

 

8630-«Сотиб олинган. жамиятга тегишли улуш»

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

Улушнинг ҳақиқий қиймати номинал қийматидан ошган суммадаги муассисдан қарз акс эттирилди

 

13 470

 

8700-«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан (улушнинг ҳақиқий қиймати номинал қийматидан ошган суммасига) солиқ ҳисобланади

 

673,5

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинган солиқ сумма ўтказилди

 

673,5

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Чиқиб кетаётган муассисга асосий воситалар берилди

 

45 000

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

12 796,5

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

1 913,5

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Чиқиб кетаётган муассисга АВни бериш қиймати ва улушнинг ҳақиқий қиймати ўртасидаги фарқ қоплаб берилди

 

1 913,5

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

АВнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

85 300

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Жамғарилган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

25 590

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

7 788,26

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

АВнинг чиқиб кетишидан зарар акс эттирилди

 

7 788,26

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар"

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

 

 

Улуш материаллар билан тўланганда

Материалларни улушнинг ҳақиқий қиймати ҳисобига беришдан олинган молиявий натижани қуйидаги формула бўйича аниқланг:

МН = БҚ - Т - ҚҚС, бунда:

МН – материалларни беришдан фойда ёки зарар;

БҚ – материалларни бериш қиймати;

Т – берилаётган материалларнинг таннархи;

ҚҚС – қўшилган қиймат солиғи (тўловчилар учун).

 

Материалларни беришда солиқ ҳисоб-китоби

Фойда солиғи

Материалларнинг чиқиб кетишидан фойда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ.).

Қўшилган қиймат солиғи

Чиқиб кетаётган муассисга товарлар берилиши товарларни реализация қилиш бўйича ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланади (СК 239-м. 4-қ. 3-б.).

Муассислар билан келишилган товарларни бериш қиймати ҚҚС бўйича солиқ базаси ҳисобланади (СК 248-м. 1-қ.). Битим нархи товарлар (хизматлар)нинг бозор қийматидан паст ёки юқори бўлган тақдирда, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли (СК 248-м. 4-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ

Материалларнинг чиқиб кетишидан фойда:

жами даромадга қўшилади (СК 463-м. 1-қ.);

ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солинади (СК 468-м. 3-қ.).

Материалларни харид қилинган нарх бўйича бераётган бўлсангиз, айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Материаллар корхона эҳтиёжлари учун харид қилинади. Уларни муассисга берадиган бўлсангиз, уларга эҳтиёж йўқлигини исботлашингиз лозим. Масалан, ишлаб чиқарилиши учун материал харид қилинган муайян турдаги маҳсулотни чиқариш тўхтатилган ҳолатларда.

Акс ҳолда материални товар деб эътироф этилиши хатари мавжуд бўлади.

Мазкур ҳолатда айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда материалларни бериш қиймати жами даромадга киритилади (СК 463-м.).

 

МИСОЛ. Улушнинг ҳақиқий қийматини материаллар билан тўлаш

МЧЖ устав фондига муассиснинг бошланғич ҳиссаси - 45 000 минг сўм.

Унга МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқиши муносабати билан улушнинг 58 470 минг сўмлик суммадаги ҳақиқий қийматини тўлаш лозим.

Ушбу суммадан:

45 000 минг сўм - чиқиб кетаётган муассиснинг устав фондидаги улуши номинал қиймати;

13 470 минг сўм (58 470 - 45 000) – улушнинг (дивидендларнинг) ҳақиқий ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ.

Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган солиқ 673,5 минг сўмга (13 470 х 5%) тенг.

Муассисга 57 796,5 минг сўм (58 470 - 673,5) тўланиши лозим.

Ушбу суммадан 12 796,5 минг сўм (57 796,5 - 45 000) - дивидендлардан солиқни чегирган ҳолда улушнинг ҳақиқий ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ.

МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан чиқиб кетаётган муассис улушининг ҳақиқий қийматини ундан қарз қиймати бўйича - 57 796,5 минг сўмни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда фойдаланилмаётган хом ашё билан тўлашга қарор қилинди.

Бериладиган материалларнинг таннархи - 55 000 минг сўм.

ҚҚС бериладиган материалларнинг ҚҚСни ўз ичига олмаган қиймати бўйича ҳисоблаймиз:

57 796,5 / 115 х 15 = 7 538,67 минг сўм.

Материалларнинг чиқиб кетишидан олинган молиявий натижа:

57 796,5 - 55 000 - 7 538,67 = - 4 742,17 минг сўм (зарар).

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Чиқиб кетаётган муассиснинг устав фондидаги улуши бўйича ундан қарз акс эттирилди

 

45 000,00

 

8630-«Сотиб олинган жамиятга тегишли улуш»

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

Улушнинг ҳақиқий қиймати номинал қийматидан ошган суммадаги муассисдан қарз акс эттирилди

 

13 470,00

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан солиқ ҳисобланади

 

673,50

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинган солиқ сумма ўтказилди

 

673,50

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Чиқиб кетаётган муассисга улушининг ҳақиқий қийматини тўлаш ҳисобига материаллар берилди

 

45 000,00

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

12 796,50

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Берилган материаллар таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

55 000,00

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олув счётлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

7 538,67

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Материалларнинг чиқиб кетишидан зарар акс эттирилди

 

4 742,17

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

 

УЛУШНИ МАҲСУЛОТ ЁКИ ТОВАРЛАР БИЛАН ТЎЛАШ

Маҳсулотлар (товарлар) берилганда солиқ қандай ҳисобланади

Фойда солиғи

Солиқ солинадиган фойдани жами даромад ва чегириладиган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланг (СК 295-м.).

Муассисга берилаётган маҳсулотлар (товарлар) қийматини дивидендлардан олинадиган солиқни, ҚҚС ва акциз солиғини чегирган ҳолда жами даромадга киритинг. Маҳсулотлар (товарлар) таннархи ва чиқиб кетишига оид харажатлар чегириладиган харажатлар ҳисобланади.

Қўшилган қиймат солиғи

Муассислар билан келишилган товарларни бериш қиймати ҚҚС бўйича солиқ базаси ҳисобланади (СК 248-м. 1-қ.).

Битим нархи товарлар (хизматлар)нинг бозор қийматидан паст ёки юқори бўлган тақдирда, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли (СК 248-м. 4-қ.).

 

МИСОЛ. Муассисга товарлар берилганда ҚҚС ҳисоб-китоби

Муассиснинг дастлабки улуши - 10 000 минг сўм.

Улушнинг ҳақиқий қиймати - 15 000 минг сўм.

Муассисга 18 000 минг сўмлик таннархи бўйича ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда товарлар берилаяпти.

Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган солиқ 250 минг сўмга ((15 000 - 10 000) х 5%) тенг.

Бошланғич ҳиссанинг ортиқча суммаси дивидендлардан солиқни ҳисобга олган ҳолда 4 750 минг сўмни (15 000 - 10 000 - 250) ташкил этади.

Берилаётган товарлар қийматига ҚҚС ҳисобланади: 18 000 х 15 % = 2 700 минг сўм.

Импорт қилинган товарларни беришда солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас (СК 248-м. 5-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ

Муассисларга маҳсулотларни (товарларни) бериш чоғида муассислар билан келишилган уларнинг бериш қийматини жами даромадга киритинг (СК 463-м. 1-қ.).

 

МИСОЛ. Улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаш ҳисобига товарларни бериш

МЧЖ устав фондига муассиснинг бошланғич ҳиссаси - 45 000 минг сўм.

Унга МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқиши муносабати билан улушнинг 58 470 минг сўмлик суммадаги ҳақиқий қийматини тўлаш лозим.

Ушбу суммадан:  

45 000 минг сўм - чиқиб кетаётган муассиснинг устав фондидаги улуши номинал қиймати;

13 470 минг сўм (58 470 - 45 000) – солиқ солиш мақсадларида дивидендлар кўринишида қараладиган улушнинг ҳақиқий ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ.

Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган солиқ 673,5 минг сўмга (13 470 х 5%) тенг.

Муассисга 57 796,5 минг сўм (58 470 - 673,5) тўланиши лозим.

Ушбу суммадан 12 796,5 минг сўм (57 796,5 - 45 000) - дивидендлардан солиқни чегирган ҳолда улушнинг ҳақиқий ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ.

МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан чиқиб кетаётган муассис улушининг ҳақиқий қийматини ундан қарз қиймати бўйича - 57 796,5 минг сўмни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда товарлар билан тўлашга қарор қилинди.

Бериладиган товарларнинг таннархи - 55 000 минг сўм.

ҚҚС бериладиган материалларнинг ҚҚСни ўз ичига олмаган қиймати бўйича ҳисоблаймиз:

57 796,5 / 115 х 15 = 7 538,67 минг сўм.

Тўланадиган дивидендлар ҚҚСни чегирган ҳолда 5 257,83 минг сўмни (12 796,5 - 7 538,67) ташкил этади.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Чиқиб кетаётган муассиснинг устав фондидаги улуши бўйича ундан қарз акс эттирилди

 

45 000,00

 

8630-«Сотиб олинган жамиятга тегишли улушлар»

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

Улушнинг ҳақиқий қиймати номинал қийматидан ошган суммадаги муассисдан қарз акс эттирилди

 

13 470,00

 

8700-«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан солиқ ҳисобланади

 

673,50

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинган солиқ сумма ўтказилди

 

673,50

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Чиқиб кетаётган муассисга улушининг ҳақиқий қийматини тўлаш ҳисобига товарлар берилди

 

45 000,00

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

5 257,83

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Берилган товарлар таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

55 000,00

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

7 538,67

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 

МЧЖ УСТАВ ФОНДИДАГИ ЖАМИЯТ УЛУШИ

ҚАНДАЙ ТАСАРРУФ ЭТИЛАДИ

МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши муассис улуши жамиятга ўтган кундан бошлаб 1 йил мобайнида қуйидаги қарорлар­дан бирини қабул қилиши лозим (Қонуннинг 23-моддаси 2-қисми):

жамият улушини унинг барча иштирокчилари ўртасида уларнинг устав фондидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимлаш тўғрисида;

жамият улушини унинг бир ёки бир нечта иштирокчиларига ва (ёки) жамият уставида тақиқланмаган бўлса, учинчи шахсларга тўлиқ тўлаш шарти билан сотиш тўғрисида;

устав фондини жамият улуши миқдорига камайтириш тўғрисида.

 

Устав фондидаги ўзгаришлар қандай расмийлаштирилади

Жамият улуши тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун қуйидагиларни амалга оширинг:

жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказинг;  

қарорни баённома билан расмийлаштиринг.

Қуйидагилар фақат иштирокчилар умумий йиғилишининг бир овоздан қабул қилинган қарори бўйича амалга оширилади:

улушни жамият иштирокчиларига сотиш, бунинг оқибатида иштирокчиларнинг улуши миқдори ўзгаради;

учинчи шахсларга сотиш;

улуш сотилиши билан боғлиқ ўзгартиришларни таъсис ҳужжатларига киритиш.

Жамият улуши МЧЖ иштирокчилари ўртасида тақсимланадиган бўлса:

  муассисларнинг ушбу йиғилишида таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинг;

ушбу қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан 1 ой мобайнида ўзгартириш киритилган таъсис ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун топширинг.

Улуш жамият иштирокчилаига ва (ёки) учинчи шахсларга сотиладиган бўлса:

улуш ҳақи тўлиқ тўланганидан кейин МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказинг;

жамият иштирокчилари томонидан улуш ҳақи тўланганлиги якунларини тасдиқлаш тўғрисида ҳамда таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилинг.

Қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 ой мобайнида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этинг:

янги таҳрирдаги таъсиси ҳужжатлари;

жамият томонидан сотилган улуш ҳақи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (Қонуннинг 23-моддаси 3-қисми).

 

Жамият улуши иштирокчилар ўртасида қандай тақсимланади

Жамият улушини барча иштирокчилар ўртасида уларнинг устав фондидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланг.

Жамият улушини тақсимлаш ва уни иштирокчиларга бепул ўтказиш натижасида:

жамият молиявий фаолиятдан зарар кўради;

муассислар бепул берилган мол-мулк тарзида даромад оладилар.

Муассис – юридик шахс ўз солиқ мажбуриятларини мустақил равишда бажаради.

МЧЖ иштирокчиси жисмоний шахс бўлса, унинг учун бепул олинган мол-мулк моддий наф тарзидаги даромад бўлади (СК 376-м. 1-қ.), унга солиқ агентида ЖШДС солинади (СК 387-м. 1-қ.).

Корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган муассис-жисмоний шахс:

ЖШДС суммасини корхона кассасига ёки ҳисобрақамига ўтказиши;

ЖШДСни ушлаб қолмаслик тўғрисида ёзма ариза тақдим этиши мумкин. Бунда у солиқ органига тақдим этилган жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияга асосан ЖШДС тўлаши шарт (СК 387-м. 2-қ., 393-м.).

ЖШДС корхона ҳисобидан тўланганда, бу унинг қўшимча харажати ҳисобланади. Бунда жисмоний шахсда солиқ солинадиган қўшимча даромад юзага келмайди (26.06.2018 йилдаги ПҚ-3802-сон қарорнинг 4-банди).

Муассис корхонангиз ходими ҳисобланса, ЖШДСни унинг иш ҳақидан ушлаб қолинг.

Жамият улушини тақсимлашда жамияга солиқ солишда:

  улушни бепул бериш ҚҚС тўлашдан озод этилади (СК 244-м. 1-қ. 3-б.);

  жисмоний шахсга улуш бепул берилишидан кўрилган зарарни фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатларга киритинг (СК 317-м. 3-б.).

 

МИСОЛ. Жамият улушини иштирокчилар ўртасида тақсимлаш

«Альфа» МЧЖ устав фонди 100 000 минг сўмни ташкил этади, ундаги улушлар қуйидагича тақсимланган:

«Баҳор» МЧЖ - 50%, ёки 50 000 минг сўм;

жисмоний шахс Норматов Т. В. - 30%, ёки 30 000 минг сўм;

жамият улуши - 20%, ёки 20 000 минг сўм. 

«Альфа» МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан жамият улушини унинг иштирокчилари ўртасида улушларига мутаносиб равишда тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

«Баҳор» МЧЖ улуши жамият улушини ҳисобга олмаган ҳолда 62,5%ни (50 000 / (50 000 + 30 000) х 100) ташкил этади, унга 12 500 минг сўм (20 000 х 62,5%) тақсимланади.

Жисмоний шахс Норматов Т. В.нинг улуши жамият улушини ҳисобга олмаган ҳолда  37,5%ни (30 000 / (50 000 + 30 000) х 100) ташкил этди, унга 7 500 минг сўм (20 000 х 37,5%) тақсимланади.

Жамият улуши тақсимланганидан кейин «Альфа» МЧЖ устав фонди 100 000 минг сўм миқдорида сақлаб қолинди, ундаги улушлар қуйидагича тақсимланди:

«Баҳор» МЧЖ - 62,5%, ёки 62 500 минг сўм (50 000 + 12 500);

жисмоний шахс Норматов Т. В. - 37,5%, ёки 37 500 минг сўм (30 000 + 7 500).

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Жамият улуши иштирокчиларга бепул берилишидан кўрилган зарар акс эттирилди

 

20 000

 

9690-«Молиявий фаолиятнинг бошқа харажатлари»

 

8630-«Сотиб олинган жамиятга тегишли улуш»

 

Устав фондидаги жамият улуши иштирокчилар ўртасида тақсимланди

 

 

 

12 500

 

7 500

8330-«Пай ва улушлар»

жамият улуши

 

жамият улуши

8330-«Пай ва улушлар»

муассис -«Баҳор» МЧЖ

 

муассис – жисмоний шахс Норматов Т. В.

 

 

Жамият улуши унинг иштирокчиларига ёки учинчи шахсларга сотилиши

қандай ҳисобга олинади

Жамиятга тегишли улушни қуйидагиларга сотиш мумкин:

бир ёки бир нечта МЧЖ иштирокчиларига;

уставда тақиқланмаган бўлса, учинчи шахсларга.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам сотиш шартлари тўғрисидаги қарор иштирокчилар умумий йиғилишининг бир овоздан қабул қилинган қарори билан қабул қилинади.

Жамият улуши унинг номинал қийматидан юқори ёки паст нархда сотилаётган бўлса, корхона тегишинча даромад олади ёки молиявий фаолиятдан зарар кўради.

Жамият улуши сотилганда унга солиқ солиш:

улушни реализация қилиш ҚҚСдан озод этилади (СК 244-м. 1-қ. 3-б.);

жамият улушини сотишдан олинган даромадни қуйидаги солиқларни ҳисоблаш чоғида жами даромадга киритинг:

фойда солиғи (СК 297-м, 3-қ.);

айланмадан олинадиган солиқ (СК 463-м. 1-қ.).

 

МИСОЛ. Жамият улушини учинчи шахсга сотиш

«Альфа» МЧЖ устав фонди 100 000 минг сўмни ташкил этади, ундаги улушлар қуйидагича тақсимланган:

«Баҳор» МЧЖ - 50%, ёки 50 000 минг сўм;

жисмоний шахс Норматов Т. В. - 30%, ёки 30 000 минг сўм;

жамият улуши - 20%, ёки 20 000 минг сўм.

«Альфа» МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан жамият улушини учинчи шахсга, яъни жисмоний шахс Норматова Р. М.га улушнинг номинал қийматидан юқори нархда - 25 000 минг сўмга сотиш тўғрисидаги қарор бир овоздан қабул қилинди.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Жамият улуши сотилди

 

20 000

 

5 000

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

8630-«Сотиб олинган жамиятга тегишли улуш»

9590-«Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари»

Жамият улуши учинчи шахсга ўтгани акс эттирилди

 

20 000

 

8330-«Пай ва улушлар»

жамият улуши

8330-«Пай ва улушлар»

Муассис – жисмоний шахс               Норматова Р. М.

 

 

Устав фонди жамият улушига қандай камайтирилади

Жамиятнинг тақсимланмаган ёки сотилмаган улуши қуйидаги ҳолатларда сўндирилади:

муассислар умумий йиғилиши томонидан шундай қарор қабул қилинганда;

улушни сотиш амалга оширилмаган бўлса.

Жамият улушини сўндиришда муассисларинг устав фондига киритган ҳиссаларининг номинал қиймати ўзгармайди. Фақат улушлар нисбати ўзгаради.

 

МИСОЛ. Жамият улушини сўндириш

«Альфа» МЧЖ устав фонди 100 000 минг сўмни ташкил этади, ундаги улушлар қуйидагича тақсимланган:

«Баҳор» МЧЖ - 50%, ёки 50 000 минг сўм;

жисмоний шахс Норматов Т. В. - 30%, ёки 30 000 минг сўм;

жамият улуши - 20%, ёки 20 000 минг сўм.

«Альфа» МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамият улушини сўндириш ва таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

«Альфа» МЧЖ устав фонди жамият улуши сўндирилганидан кейин 80 000 минг сўмни ташкил этди, ундаги улушлар қуйидагича тақсимланади:

«Баҳор» МЧЖ - 62,5%, ёки 50 000 минг сўм;

жисмоний шахс Норматов Т. В. - 37,5%, ёки 30 000 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

 

Устав фондидаги жамият улуши сўндирилди

 

20 000

 

8330-«Пай ва улушлар»          жамият улуши

 

863-«Сотиб олинган жамиятга тегишли улушлар»

 

 

 

 

Жамият тугатилганда фойдаси ва мол-мулкини тақсимлашда унинг улуши

Жамиятга тегишли улуш қуйидаги ҳолатларда ҳисобга олинмайди:

жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида овоз бериш натижаларини аниқлашда;

жамият тугатилган тақдирда унинг фойдаси ва мол-мулкини тақсимлашда (Қонуннинг 23-моддаси 1-қисми).

 

МИСОЛ. Жамиятни тугатиш жараёнида соф активларни тақсимлаш чоғида жамият улуши ҳисоби

«Альфа» МЧЖ устав фонди 100 000 минг сўмни ташкил қилади, ундаги улушлар қуйидагича тақсимланади:

«Баҳор» МЧЖ - 50%, ёки 50 000 минг сўм;

жисмоний шахс Норматов Т. В. - 30%, ёки 30 000 минг сўм;

жамият улуши - 20%, ёки 20 000 минг сўм.

«Альфа» МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги қарор бир овоздан қабул қилинди. Соф активларни тақсимлашда жамият улуши ҳисобга олинмайди.

Тугатиш натижаларига кўра соф активлар қуйидагича тақсимланади:

«Баҳор» МЧЖ - 62,5% (50 000 / (50 000 + 30 000) х 100);

Норматов Т. В. - 37,5% (30 000 / (50 000 + 30 000) х 100).

 

Олег ЦОЙ, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1118 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика