Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 13 / Амалий бухгалтерия

Қайта баҳолашдан ҳосил бўлган курсдаги ижобий фарқни ҳисобдан чиқариш

 

Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. 2017 йилнинг 2 сентябрь ҳолатига курсдаги ижобий фарқ ҳосил бўлган, у 2019 йилга қадар ҳисобдан чиқариш жадвали билан 7230 ҳисобварағига ўтказилган.  2017 йилда ҳосил бўлган курсдаги ижобий фарқ бўйича муддати узайтирилган мажбуриятларни 2019 йилда ҳисобдан чиқармоқчи эдик.

Курсдаги ижобий фарқ 2019 йилда ҳисобдан чиқарилганда у фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритиладими?

 

– Ҳа, баланснинг валютага оид моддалари қайта баҳоланишидан ҳосил бўладиган курсдаги ижобий фарқ ялпи даромад таркибига киритилади. 

Президентнинг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон) биноан 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб чет эл валютаси расмий алмашув курсини биржадан ташқари валюта бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб белгилашнинг бозор механизми жорий этилди.

Чет эл валюталари курсининг миллий валютага нисбатан кескин ошиб кетишини эътиборга олиб, ПФ-5177-сон Фармоннинг 7-бандига мувофиқ Молия вазирлигига чет эл валютасидаги маблағларни қайта баҳолаш натижасида олинган фойда солиққа тортиш базасига киритилмайдиган вақтинча тартибни (1.07.2018 йилга қадар) белгилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш топширилган эди.

2018 йил 1 июлдан кейин баланснинг валютага оид моддалари қайта баҳоланишидан ҳосил бўлган жамғарилган курсдаги ижобий фарқ ҳисобдан чиқарилганда ялпи даромад таркибига киритилади (2007 йилги таҳрирдаги СК 132-м. 13-қ., 140-м.).

2019 йил 1 январдан бошлаб жамғариш усули қўлланилмайди. 2019 йил 1 январгача жамғарилган курс фарқлари молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига қуйидагича олиб борилиши мумкин:

а) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича ― уларнинг сўндирилишига (ёки ҳисобдан чиқарилишига) қараб;

б) қолган ҳолларда ― баланснинг тегишли валюта моддалари билан хўжалик операцияларининг содир этилишига қараб (22-сон БҲМСнинг 19-банди, АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Курс фарқларини олиб боришнинг жамғариш усулидан тўғридан-тўғри олиб бориш усулига ўтишда баланснинг валюта моддаларини ҳар ойда қайта баҳолаш натижасида олдинги жамғарилган курс фарқлари хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига ҳисоб сиёсати қабул қилинган календарь йилининг охиригача ҳар ойда (бир меъёрда) ҳисобдан чиқарилади (22-сон БҲМСнинг 21-банди).

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 669 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика