Ходима туғишгача ва туғруқдан кейинги таътилга чиқмоқда. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа берилган.
1. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақага доир қарздорлик қайси счётнинг кредити бўйича акс эттирилиши керак: 6710 бўйичами ёки 6990 бўйичами?
2. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа суммаси ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг қайси илова ва сатрларида кўрсатилиши керак бўлади?
1 |
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақага доир жорий қарздорлик ҳақидаги ахборот 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш» счёти кредити бўйича акс эттирилади (Йўриқноманинг 285-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).
2 |
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси жисмоний шахснинг жами даромади таркибига кирмайди (СК 369-м. 1-қ. 7-б.). Тегишли равишда, у жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ суммалари ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботида акс эттирилмайди (4-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.