Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 13 / Жавоб берамиз

Солиқ солиш мақсадларида дивидендлар қандай ҳисобга олинади

 

- СКнинг 317-моддаси 24-бандида солиқ тўловчи томонидан ҳисобланган дивидендлар суммаси солиқ базасини аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга киради дейилган. Бу ҳисобланган дивидендларга фойда солиғи солиш лозимлигини билдирадими?

 

Харажатларга эмас, балки жами даромаддан фойда олиш билан боғлиқ харажатларни чегириш йўли билан ҳисобланган фойдага солиқ солинади.

Дивидендлар фойда солиғи тўлангандан кейин қолган корхона фойдаси ҳисобидан ҳисобланади ва тўланади.

Солиқ ҳисоби нуқтаи назаридан 2020 йилга қадар дивидендлар солиқ солиш мақсадларида харажатлар ҳисобланмаган. Янги СКда улар солиқ базасини аниқлаш чоғида чегирилмайдиган харажатлар рўйхатига киритилган.

Бунда, 2020 йилда ҳам, ундан олдинги йиллардаги каби дивидендлар солиқ базаси суммасига таъсир кўрсатмайди.

 

Мисол.

2019 ва 2020 йилларда дивидендлар ҳисоблаш 

Ушбу даврларда дивидендлар ҳисобланганда 2019 ва 2020 йилларда солиқ базаси белгиланишини солиштирамиз.

 

Номи

 

2019 йил

Сумма, минг сўм

1

 

Жами даромад

 

100 000

 

2

 

Харажатлар

 

80 000

 

3

 

Фойда солиқ тўлангунга қадар                            (МНТФнинг   240-сатри)

 

20 000

 

4

 

Чегирилмайдиган харажатлар

 

0

 

5

 

Солиқ солиш базаси (3-сатр+            4-сатр)

 

20 000

 

6

 

Солиқ ставкаси

 

12%

 

7

 

Фойда солиғи

 

2 400

 

8

 

Соф фойда

 

17 600

 

9

 

Дивидендлар

 

7 000

 

 

2019 йилда солиқ солиш мақсадларида дивидендлар харажатлар таркибига киритилмаган.

 

Номи

 

2020 йил

Сумма, минг сўм

1

 

Жами даромад

 

100 000

 

2

 

Харажатлар (шу жумладан дивидендлар 7 000 минг сўм)

 

87 000

 

3

 

Фойда солиқ тўлангунга қадар

 

13 000

 

4

 

Чегирилмайдиган харажатлар (дивидендлар)

 

7 000

 

5

 

Солиқ базаси             (3-сатр+4-сатр)

 

20 000

 

6

 

Солиқ ставкаси

 

15%

 

7

 

Фойда солиғи

 

3 000

 

8

 

Соф фойда

 

17 000

 

 

2020 йилда дивидендлар солиқ солиш мақсадларида харажатлар таркибига киритилади, бунда солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди. Мисолдан кўринадики, солиқ базаси иккала ҳолатда ҳам 20000 минг сўмни ташкил этди, дивидендлар ҳисоблаш унга таъсир кўрсатмаган.

 

Эътибор беринг

Дивидендларнинг бухгалтерия ҳисоби ўзгармади. Бироқ, агар бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ харажатларни тан олиш СКга мувофиқ харажатларни белгилаш ва тан олиш тартибидан фарқ қилса, солиқ солиш мақсадлари учун харажат кодексда белгиланган тартибда ҳисобга олинади (СК 305-м., 9-қ.) .

 

 

Умид ҲАМРОЕВ, 

Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи.

buxgalter.uz

Прочитано: 151 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика