Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 13 / Янги қонун кучга кирди

Пандемияга қарши курашишда муҳим ҳуқуқий асос

 

Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун маъқулланган эди. қонун 27 март куни матбуотда эълон қилинди.

 Мазкур қонунга кўра қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилган. Жумладан, Жиноят кодексининг 244-5-моддаси яъни, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш;

257-1-моддаси, хусусан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида Давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ва даволанишдан ўтиш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиши мумкин бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва борган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарган ҳолларда жавобгарлик белгиланди.

Шунингдек, жиноий жавобгарликни кучайтириш мақсадида мазкур модданинг 3-қисмидаги 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо муддати 7 йилдан 10 йилгача этиб белгиланган.

Булар карантин тўғрисида аҳоли орасида асоссиз ваҳима тарқалишининг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мутасадди идораларнинг нормал фаолият юритиши учун шароит яратиш, қолаверса, бу борада олиб борилаётган ишларни тўлақонли амалга ошириш ҳамда ушбу соҳада жавобгарликни кучайтириш мақсадида киритилган.

Шу билан бирга, мазкур Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар билан тўлдирилган.

Амалдаги кодексда санитария ёки эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан, агар ушбу шахсда касаллик аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд бўлиши мумкинлиги тўғрисида етарли асослар бўлган тақдирда, мажбурий тиббий чоралар қўллаш учун ҳуқуқий асослар мавжуд эмас эди.

Ушбу киритилаётган ўзгартиш эса санитария ва эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузган ва айни пайтда, касалликнинг янада кенгроқ тарқалишига сабабчи бўлиши мумкин бўлган шахсни жамиятдан ажратган ҳолда мажбурий равишда даволаш имкониятини беради.

Тинч шароитда соҳада суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик мақсадида ушбу чораларни айнан шу карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида қўллаш мумкинлиги ҳақидаги қоида киритилган. Бу билан кодекснинг 3-боби «Маъмурий жазо ва мажбурлов чораси» этиб белгиланиб, 292-моддаси билан тўлдирилган.

Яна бир жиҳат, жамоат жойларида ниқобсиз юрганлик учун жарималар солиниши ҳам белгиланган.

Бундан ташқари, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик ҳамда Давлат санитария назорати органларининг тиббий текширув ва даволанишдан ўтиш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиши мумкин бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва борган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаганлик учун ҳам жарималар белгиланган.

Шунингдек, мазкур қонун билан Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш ҳуқуқбузарлигини содир этган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ваколати берилмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши бугунги кунда бутун дунёда глобал муаммо бўлиб турган пандемия тарқалишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Шуҳрат ЧЎЛЛИЕВ,

Олий Мажлис Сенати

Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга

қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари.

ЎзА материали асосида.

 

Прочитано: 214 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика