Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 49 / Хўжалик юритиш қоидалари

Турли шартномалар бўйича қарзларнинг ўзаро ҳисобга олиниши

 

«А» корхонаси олди-сотди шартномасига кўра «Б» корхонасига 200 000 сўм тўлаши лозим. Ўз навбатида «Б» корхонаси хизматлар кўрсатиш шартномасига биноан «А» корхонасига 150 000 сўм тўлаши керак. «А» ва «Б» корхоналари 150 000 сўмга ўхшаш бир хилдаги талабни ҳисобга олдилар.

Олди-сотди ва хизмат кўрсатиш шартномалари бўйича қарзларнинг ўзаро ҳисоб-китоби тўғрими?

 

– Ҳа, кўриб чиқилаётган вазиятда ўхшаш бир хилдаги талабларнинг ҳисобга олиниши тўғри.

Ҳисобга олиниши лозим бўлган талаблар бир хилда бўлиши керак. Бундай аломатнинг мазмуни қонун ҳужжатларида белгиланмаган. Қуйидаги талабларни бир хилдаги талаблар деб ҳисоблашни тавсия этамиз:

♦ предмети ва хусусияти бир-бирига мос келадиган (ўхшаш) бир хилда ифодаланади;

♦ субъектлар ҳаракатидан (ҳаракатсизлигидан) ҳосил бўлган.

Пул маблағларини тўлашга оид талаблар мантиқан асосланган, тушунарли ва қўшимча далилларни талаб этмайдиган барча ҳолатларда мувофиқлик мезонлари бўйича бир хилда ҳисобланади.

Шу тариқа, олди-сотди шартномаси бўйича «А» корхонасининг қарзи, хизматлар кўрсатиш шартномаси бўйича «Б» корхонасининг қарзи ўхшаш бир хилдаги талаблар ҳисобланади. Улар субъектлар ҳаракатидан ҳосил бўлган ва бир-бирига мос келади, чунки иккала талаб ҳам пул маблағларини тўлашга оид қарздорлик ҳисобланади.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 636 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика