Norma.uz

Иш юкламаси турлича бўлган ходимларнинг иш вақтини ҳисобга олиш

 

Дорихоналар тармоғида 6 кунлик (40 соат) иш ҳафтасида ишланади. Айрим ходимлар 1,5 ставка ишлашни хоҳлайди. Бошқа асосий иш жойи бўлмаса-да, бошқалар учун 0,75 ёки 0,5 ставкада ишлаш қулайдир.

1. Бир ҳафтада ставка 40 соатдан ошмайдиган тақдирда, 1,5 ставка ишлайдиган шахслар учун иш вақтини ҳисобга олиш табели қандай юритилади ва соатларни қандай тўғри қўйиш зарур?

2. 0,75 ставкада ишлаганда ҳафтасига неча соат бўлиши лозим?

3. Бошқа жойда ишламайдиган бўлса, тўлиқ ставкада ишламаса бўладими?

 

Саволда айтиб ўтилган вариантларда 1,0 ставкадан фарқли ўлароқ, муайян иш юкламасига (ставкаси) эга ходимларни ишга қабул қилиш мумкин.

Иш берувчи ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, штат жадвалига мувофиқ ходимларнинг илтимосини қаноатлантиришга ҳақли.

 

1

Ходимни унинг иш вақти нормаларини бузмаган ҳолда 1,5 ставкага расмийлаштириш ички ўриндошлик ҳисобланади (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-банди). Ходим битта корхонада вақтинча ишда бўлмаган ходимнинг ўрнига ёки бўш лавозим бўйича асосий иш вақтидан ташқари пайтда 0,5 ставкада қўшимча ишларни бажаради. Ички ўриндошлик бўйича ишлаш корхонадаги ходимларнинг барча тоифалари учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ошмаслиги керак (Низомнинг 7-банди).

Ушбу ходим билан қуйидаги 2 та меҳнат шартномаси тузилиши лозим:

асосий иш жойи бўйича ҳафтасига 40 соат иш вақти режими билан тўлиқ ставкага ишга қабул қилиш тўғрисида;

ўриндошлик бўйича ҳафтасига 20 соат иш вақти режими билан 0,5 ставкага ишга қабул қилиш тўғрисида. Меҳнат шартномасида ўриндошлик бўйича ишлаш шартлари акс эттирилади. Иш вақти давомийлиги кўрсатилиши шарт (Низомнинг 8-банди).

Ходимга 2 та табель рақами берилади. Табель асосий ишда ишлайдиган ходим учун алоҳида, ўриндош учун алоҳида иккита сатр бўйича юритилади.

 

2

Иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра ишга қабул қилишда меҳнат шартномасида тўлиқ бўлмаган иш куни ҳамда меҳнат муносабатлари даврида меҳнат шартномасига қўшимча битимда ишланган вақтга мутаносиб равишда меҳнатга ҳақ тўлаш белгиланиши мумкин. Ставкага мутаносиб равишда иш вақти оддий арифметика усулида ҳисобланади – иш вақти нормаси ставканинг бир қисмига кўпайтирилади. Ходим 0,75 ставкага расмийлаштирилган бўлса, унинг иш вақти нормаси ҳафтасига 30 соатни (40 х 0,75) ташкил этади.

Тўлиқ бўлмаган иш вақтида ишлаш йиллик меҳнат таътили давомийлигида бирор-бир чекловлар қилиниши учун асос бўлмайди (МКнинг 119-моддаси).

 

3

Ходимнинг иш жойи ягона эканлигидан қатъи назар, унга тўлиқ бўлмаган иш кунини белгилаш мумкин.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 954 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика