Norma.uz

Ўриндош учун ишдан бўшатиш нафақаси

 

Ходим доимий ишга қабул қилинаётганлиги туфайли ўриндош ишдан бўшатилмоқда. Ишдан бўшатилаётган ўриндошга 2 ойлик ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши зарурми? Меҳнатга оид қонун ҳужжатларида ўриндошга 1 ой учун нафақа тўланиши қайд этилганми?

 

– Ўриндош билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда (МКнинг ­100-моддаси 5-банди) иш берувчи қуйидаги тўловларни тўлаши лозим:

♦ ҳақиқатда ишланган кунлар учун иш ҳақи (мавжуд бўлганда);

♦ фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация* (МКнинг 151-моддаси) (фойдаланилмаган таътиллар мавжуд бўлганда);

♦ меҳнат шартномаси бекор қилинганда корхонанинг локал ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча тўловлар;

ишдан бўшатиш нафақаси**, унинг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас (МКнинг 109-моддаси). Локал ҳужжатларда ишдан бўшатиш нафақасининг бошқа миқдорлари, бироқ ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорлар назарда тутилган бўлса, нафақа локал ҳужжатларда белгиланган миқдорда тўланади;

♦ муддатли меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилганлик учун неустойка (МКнинг 104-моддаси) (ушбу шарт меҳнат шартномасида мавжуд бўлганда).

Ўриндошларга иш қидириш даврида 2 ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ишдан бўшатиш нафақасини ҳисобга олган ҳолда ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолиши кафолати татбиқ этилмайди (МКнинг 67-моддаси).

_____________________________________________

*Ходим ишдан бўшатилаётган пайтда меҳнат таътилидан фойдаланган, бироқ иш даври учун меҳнат таътилини ҳали ишлаб бермаган бўлса, ушланмалар қилиниши лозим (МКнинг 164-моддаси 4-банди).

**Ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, меҳнат мажбуриятлари фақат ходимнинг айби билан бузилган тақдирда, ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди (МКнинг 109-моддаси).

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 819 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика