Norma.uz

Бошлиқсиз ёрдамчи

 

МЧЖда ходимлар билан ишлайдиган бош менежер (кадрлар бўлими бошлиғи) лавозими мавжуд эмас.

Олий маълумотга эга бўлмаган шахс МЧЖда (устав фондининг 50%дан ортиғи давлат улуши 50% бўлган юридик шахсга тегишли) ходимлар билан ишлаш бўйича менежер ассистенти ёки бош ассистенти лавозими учун 1 штат бирлиги мавжуд бўлган тақдирда, шу лавозимда ишлаши мумкинми?

 

– Ҳа, ишлаши мумкин.

Ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси давлат корхоналари, муассасалари ва устав капиталида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланади (ВМнинг 4.10.2017 йилдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган Классификаторнинг 4-банди, кейинги ўринларда – ХАЛИКК-2017). Ташкилотингиз ушбу шартларга мос келмайди.

Бинобарин, менежер ассистенти лавозими учун олий маълумот талаби (Классификациянинг 84-банди, ХАЛИКК-2017 га 2-илова) ташкилотингизда мажбурий ҳисобланмайди.

Менежер ёки бош менежер лавозими мавжуд бўлганда, штат жадвалида менежер ассистенти сифатидаги лавозим назарда тутилади. Худди бошлиқсиз бўлим бошлиғи ёрдамчиси бўлмагандек, менежерсиз ассистент ҳам бўлмайди, чунки у ишларга кўмаклашиши лозим.

Штат жадвалида лавозими бўйича кетма-кет бўйсунув бўлиши учун лавозим номларини кўриб чиқишни тавсия этамиз. Штат жадвалида ходимлар бўйича бош менежер лавозими мавжуд бўлмаса, менежер ассистенти лавозимини функционал мажбуриятлари жиҳатидан яқин бўлган лавозимга қайта номлаш мақсадга мувофиқдир. Кадрлар бўлими мавжуд бўлмаган корхоналарда бўлим бошлиғи лавозими назарда тутилмайди. Мазкур ҳолатда кадрлар ишини юритиш мажбурияти кадрлар бўйича инспекторга юклатилади. Тавсия этилаётган лавозимда ўрта махсус маълумотга эга бўлиш талаб этилади (Классификациянинг 1315-банди).

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 401 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика