Norma.uz

Нодавлат ташкилотлар ҳам суд-экспертлик фаолиятини олиб боради

 

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида давлатимиз раҳбарининг «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (17.01.2019 йилдаги ПҚ-4125-сон) ижроси доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Қарорга мувофиқ амалиётда илк бор нодавлат ташкилотлар томонидан суд-экспертлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари яратилди.

Хусусан, нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига суд экспертизаларининг 44 турини ўтказиш ҳуқуқи берилди. Уларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ташкил қилиш ҳамда суд эксперти сертификатини олган шахсларнинг Ягона реестрини ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари рейтингини юритиш белгиланди.

Шунингдек, қарор билан 2019–2020 йилларда суд экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 25 банддан иборат «Йўл харитаси» тасдиқланди ва унга асосан суд-экспертиза хизматлари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, амалиётга янги инновацион ишланмаларни жорий этиш, суд экспертизаларининг турларини кенгайтириш, уларнинг сифати ва ишончлилигини ошириш, Марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, суд-экспертлик фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ҳамда ихтисослаштирилган нодавлат суд экспертиза ташкилотларини ривожлантириш йўналишлари белгиланди.

Ходимларнинг ижтимоий муҳофазаси, моддий таъминоти тубдан яхшиланди ва энг муҳими Ҳукумат қарорига асосан моддий-техник базани модернизация қилиш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш учун 3 миллион 326 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди. Марказ тузилмасига бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартишлар киритилиб, бир қатор янги бўлимлар ташкил этилди ва ходимлар штат бирлиги сезиларли даражада оширилди.

Қайд этиб ўтилган йўналишнинг амалий натижаси сифатида Марказнинг янги, замонавий талабларга жавоб берадиган ихтисослашган биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Тадбирда таъкидланганидек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини, шунингдек, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда суд экспертизанинг янги турлари, хусусан, суд-психологик экспертизаси, суд-электротехника экспертизаси, озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизаси, суд лингвистик экспертизаси, суд автомобиль йўллари экспертизаси ва суд компьютер-техник экспертизаларини жорий қилиш юзасидан, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда 21 дан ортиқ тасдиқланган мавзулари бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 90 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика