Norma.uz

Ўз вақтида қайта расмийлаштиринг

 

Квартирани сотиб олган пайтдан буён барча коммунал хизматлар бўйича шартномаларни қайта расмийлаштирмай, квартира сотиб олинган пайтда, яъни 10 йил аввал пропискадан ўчган уч киши учун тўлаб келдик.

10 йилда тўланган хизматлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш мумкинми?

 

Ҳақи тўланган хизматлар учун маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш мумкинлиги масаласи фақат музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал қилиниши мумкин. Келишувга эришилмаган тақдирда – суд тартибида.

Квартирани сотиб олгач, унинг эгаси барча коммунал хизматлар бўйича шартномаларни ўз номига қайта расмийлаштириши керак эди (ВМнинг 10.01.2000 йилдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Қоидалар; Қоидаларнинг 86-банди, ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон қарорига 1-илова). Улар қайта расмийлаштирилмаган бўлса, тузилган шартлар бўйича амал қилади.

Бундан ташқари, коммунал хизматлар учун тасдиқланган намунавий шартномаларда (сув таъминоти хизматларини кўрсатиш шартномаси, табиий газ етказиб бериш шартномаси, электр таъминоти шартномаси) уй эгаси алмашганда янги шартномани қайта тузиш, шунингдек яшовчилар сони ўзгарганда хабардор қилиш (коммунал хизматлар ҳақи квартирада яшовчилар сонига қараб тўланганда) мажбурияти қайд этилган. Шунингдек, шартномаларга кўра уй эгаси юзага келган низони музокаралар ўтказиш йўли билан, келишувга эришиб бўлмаса – суд тартибида ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Бунда қайта ҳисоб-китоб қилиш учун узрли сабабларни исботлаш тўлалигича коммунал хизматлар истеъмолчиси зиммасига тушади.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 535 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика