Norma.uz

Ҳисоблагичлар: текшириш ҳуқуқи

 

Қонун ҳужжатларига мувофиқ истеъмолчига тақдим этилган коммунал ресурслар сув, иссиқлик энергияси, электр энергияси ва газни ҳисобга олиш асбобларини қўллаган ҳолда мажбурий ҳисобга олиниши лозим. Бу жисмоний ва юридик шахсларга тааллуқли. Ташкилотда ўрнатилган ҳисоблагичларни ким қанча вақт оралиғида текшириш ҳуқуқига эга?

 

 

Электр энергияси

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ваколатли органлар ҳисобланади. Улар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

♦ истеъмолчи билан биргаликда истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги миқдорини аниқлаш учун улардаги ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини ҳар ойда ёзиб олиш ва зарур бўлганда уларни улаш схемасини текшириб кўриш (Қоидаларнинг 4-банди, ВМнинг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарорига 1-илова);

♦ истеъмолчининг айби билан ҳисобга олиш асбобига зарар етказилган (пломбаси бузилса, ойнаси синса ва б.), уни улаш схемаси ўзгартирилган, ҳисобга олиш асбобидан ташқари электр қабул қилгичларни улаш ёки энергия бошқа усулда ўғирланган ҳолларда далолатнома тузиш (Бюронинг ходими) (Қоидаларнинг 117-банди);

♦ далолатнома ёки тақдимнома асосида истеъмолчини электр тармоғидан узиб қўйиш (Қоидаларнинг ­117-банди);

♦ ҳисобга олиш асбобларини ечиш, ўрнатиш ва пломбалаш (Қоидаларнинг 51-банди);

♦ сутканинг исталган вақтида истеъмолчининг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобини тўсқинликсиз бориб кўриш (Қоидаларнинг 57-банди);

♦ дебиторлик қарзини суд тартибида ундириш (Қоидаларнинг 107-банди);

♦ ҳисобга олиш асбоблари ва ҳисобга олиш асбоблари билан биргаликда фойдаланиладиган ўлчов трансформаторларини бошқа жойга ўрнатиш ва алмаштиришни келишиш (Қоидаларнинг 58-банди).

 

Газ таъминоти

Ваколатли органлар – МИБ ва газ таъминоти ташкилотларининг ваколатлари уларга қуйидаги ҳуқуқларни беради:

♦ табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш асбобларини алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш (Қоидаларнинг 81-банди, ВМнинг 22-сон қарорига 2-илова);

♦ сутканинг исталган вақтида табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини кўздан кечириш учун кириш (Қоидаларнинг 85-банди);

♦ газ таъминоти ташкилотидан рўйхатларни олган вақтдан бошлаб 5 кун ичида қарзни узиш лозимлиги ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилиш (Қоидаларнинг 96-банди);

♦ дебиторлик қарзини ундириш, шу жумладан юзага келган қарздорликни ЭКИҲнинг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмолчиларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобварақларидан ҳар ойда сўзсиз ҳисобдан чиқариш, шунингдек истеъмолчиларни газ тармоқларидан узиш чораларини кўриш (Қоидаларнинг 97-банди);

♦ қоидабузарликлар аниқланганда истеъмолчини газ тармоғидан узиб ­қўйиш (Қоидаларнинг 127-банди).

 

Совуқ сув ва оқава сув чиқариш

МИБ ва сув қувурлари-канализация хўжалиги (ИСКХ) ташкилотларига ваколатли органлар сифатида қонун ҳужжатлари билан қуйидагиларни амалга оширишга рухсат берилган:

♦ истеъмолчилар коммунал сув таъминоти тизимларига ўзбошимчалик билан уланиб олганда далолатномаларни расмийлаштириш (Қоидаларнинг 49-банди, ВМнинг 15.07 2014 йилдаги 194-сон қарорига 2-илова);

♦ сувни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва пломбалаш (Қоидаларнинг 65, 123, 124-бандлари);

♦ ҳисобга олиш асбобининг ишламаётганлиги аниқланган, унинг иш тартибига рухсатсиз аралашилган, назорат пломбалари узилган ҳолларда уни навбатдан ташқари текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида кўрсатма бериш (Қоидаларнинг 68-банди);

♦ истеъмолчининг сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичларини олишини назорат қилиш (Қоидаларнинг 70-банди);

♦ истеъмолчи ҳудудидаги ва унга тегишли барча ҳисобга олиш асбоблари, зулфин, гидрант ва бошқа сув узатиш қурилмаларидаги пломбаларнинг борлиги ва бутлигини текшириш (Қоидаларнинг 78-банди);

♦ истеъмолчилар ҳудуди ёки тасарруфидаги ҳисобга олиш асбоблари, узеллари, ичимлик сув ва оқава сув тармоқлари, қурилма ва иншоотлари олдига тўсиқсиз бориш (Қоидаларнинг 80-банди);

♦ ҳисоб-китоб даврида сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари истеъмолчи томонидан тақдим этилмаган ҳолатларда ҳисоб-китобларни ичимлик сув ва оқава сув сарфининг ўртача суткалик нормаси асосида, шу ойда амалда бўлган тарифлар бўйича кейинги кўрсаткичлар тақдим этилгунгача (ёки ИСКХ ташкилоти вакили томонидан ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари назорат учун олиниб, қайд қилингунгача) амалга ошириш (Қоидаларнинг 100-банди);

♦ истеъмолчилар – юридик шахсларга нисбатан, лимитдан ортиқча сув истеъмол қилинган ҳолатларда, белгиланган тарифларга нисбатан 10,0 орттирилувчи коэффициентни қўллаш (Қоидаларнинг 102-банди);

♦ коммунал ичимлик сув ва канализация тармоқларида, иншоотлар ва қурилмаларда нарядсиз ҳамда ИСКХ ташкилотларининг хизмат гувоҳномасисиз бирор-бир иш олиб бораётган шахслар ҳақида ички ишлар органлари ходимларига хабар қилиш (Қоидаларнинг 119-банди);

♦ сувдан ноқонуний фойдаланиш, водопровод ва канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш (16.11.2017 йилдаги ПФ-5241-сон Фармоннинг 1-банди).

Бундан ташқари, коммунал хизматларни ҳисобга олиш асбоблари вақти-вақти билан давлат қиёсловидан ўтказилиши кераклигини ёдда тутиш лозим («Метрология тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси; АВ томонидан 30.07.2014 йилда 2604-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 4-боби; АВ томонидан 1.12.2015 йилда 2736-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 5-боби; ­194-сон Қоидаларнинг 62-банди).

Ҳисобга олиш асбобларини қиёсловдан ўтказиш оралиғи

 

Газ

 

Сув

 

Электр энергияси

 

Юридик шахслар

 

2 йилда 1 марта

 

2 йилда 1 марта

 

4 йилда 1 марта

 

Жисмоний шахслар

 

4 йилда 1 марта

 

4 йилда 1 марта

 

4 йилда 1 марта

 

Изоҳ:

босимнинг ўзгарувчан фарқи сарфларини аниқловчи электрон ҳисоблагичлар (дифманометрлар), ультратовушли, электр магнитли, уюрмали ва бошқа турдаги ҳисоблагичлар учун текширишлар оралиғи – 1 йил

Изоҳ:

электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш лойиҳаси доирасида ўрнатилган ҳисобга олиш асбоблари – ҳар 10 йилда

 

 

Ҳисобга олиш асбобини давлат қиёсловидан ўтказмаганлик, унга шикаст етказганлик, пломбаларини қасддан узиб ташлаганлик учун истеъмолчи жавобгарликка тортилади:

Ҳисобга олиш асбобини давлат қиёсловидан ўтказмаганлик, ўз вақтида ўтказмаганлик учун кўриладиган чоралар

 

Газ

 

Сув

 

Электр энергияси

 

Қиёсловдан ўтказилганидан кейин ҳисобга олиш асбобини ўрнатишгача бўлган даврга етказиб берилган газ учун пломбаланмаган газдан фойдаланиш асбоб-ускуналарининг бир суткада тўлиқ қувват билан 24 соат ишлаши (маиший истеъмолчилар бундан мустасно) ҳисобидан амалга оширилади (Қоидаларнинг 67-банди)

 

Сув истеъмоли учун ҳақ тўланганда орттирилувчи коэффициент қўлланилади.

 

Истисно: сув қувурлари-канализация хўжалиги ташкилоти истеъмолчини қиёсловдан ўтказиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирмаган бўлса, чора қўлланилмайди (194-сон Қоидаларнинг 69-банди)

 

Юридик шахслар учун жавобгарлик белгиланмаган.

 

Жисмоний шахслар учун: агар маиший истеъмолчининг ҳисобга олиш асбобининг қиёсловдан ўтказиш оралиғи тугаши билан электр таъминоти корхонаси томонидан белгиланган тартибда қиёслов тадбирлари ўтказилмаган бўлса, унда ушбу истеъмолчи қиёсловдан ўтказиш муддати тугаган ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичларига кўра электр энергияси ҳақини тўлайди.

Бунда электр таъминоти корхонаси маиший истеъмолчи томонидан қиёсловдан ўтказиш муддати тугаган ҳисобга олиш асбобидан фойдаланган электр энергияси учун қайтадан ҳисоб-китоб
қилиш ҳуқуқига эга
эмас (Қоидаларнинг
56-банди)

 

 

Пломбаларни қасддан узиб ташлаганлик, ҳисобга олиш асбобларини йўқотганлик, уларга шикаст етказганлик учун жавобгарлик

 

Маъмурий

 

1. Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 101-моддаси).

 

2. Водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда водопровод тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса ёхуд совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади
(МЖТКнинг ­163-моддаси)

Жиноий

 

1. Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, ЭКИҲнинг 25 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

 

2. Худди шундай ҳуқуқбузарликлар анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, ЭКИҲнинг 75 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

3. Худди шундай ҳуқуқбузарликлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, ЭКИҲнинг 150 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

4. Худди шундай ҳуқуқбузарликлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, ЭКИҲнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади (ЖКнинг 185-2-моддаси)

 

 

«Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 782 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика