Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 21 / Юридик маслаҳатлар

Кредитлар бўйича қарзларни ўз вақтида тўланг

 

«Алоқабанк» АК билан тузилган кредит шартномасига кўра 2 млрд сўм кредит олдик. Бу суммани фоизлари билан муддатидан бироз кечикиб тўладик. Шартноманинг «Тарафларнинг жавобгарлиги» бандида қарздор тўлов муддатини кечиктирганлиги учун кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4% миқдорида пеня тўлаши кўрсатилган. Шартномада қарздорнинг счётидан пеня суммасини акцептсиз олиш ҳақида банд мавжуд эмас. Ўз навбатида, банк суднинг ҳал қилув қарорига эга бўлмай туриб, қарздорнинг ҳисоб-китоб счётидан 151 млн сўм миқдоридаги пеня суммасини акцептсиз олмоқда.

«Алоқабанк» АКнинг ҳаракати қонунийми?

 

Ҳа, банкнинг хатти-ҳаракатлари қонуний.

Кредитлар бўйича қарзларни тўловчи ўз вақтида тўламаганда банклар тўловчининг асосий счётига хизмат кўрсатувчи банкка маблағларни акцептсиз ҳисобдан чиқаради (АВ томонидан 3.06.2013 йилда 2465-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 56-банди).

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 689 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика